Шартномалар Телевизорлар сотиш бўйича тузиладиган чакана олди-сотди шартномаси


ИЖАРАГА ОЛИНГАН КОРХОНАНИ ҚАЙТАРИБ ТОПШИРИШ ТАРТИБИ


Download 407.5 Kb.
bet45/50
Sana21.02.2023
Hajmi407.5 Kb.
#1219245
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50
Bog'liq
Шартнома намуналари

6. ИЖАРАГА ОЛИНГАН КОРХОНАНИ ҚАЙТАРИБ ТОПШИРИШ ТАРТИБИ
6.1. Корхонани қайтариб топшириш тарафларнинг вакил­ларидан ташкил топадиган икки тарафлама комиссия томонидан бажарилади.
6.2. Топшириш ижара муддати тугагандан сўнг _______________ кун ичида амалга оширилади. Шу муддат ичида Ижарага олувчи корхонадан кўчиб чиқиши ва уни Ижара­га берувчига топширишга тайёрлаши лозим.
6.3. Комиссия иш бошлаган пайтдан бошлаб ___________ кун ичида Ижарага олувчи томонидан топширилиши ва Ижарага берувчи томонидан қабул қилиб олиниши шарт. Топшириш бу ҳақда тузилган далолатнома билан расмийлаштирилади.
6.4. Топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланган пайтдан бошлаб корхона топширилган деб ҳисобланади.
7. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

7.1. Ижарага олувчи Ижарага берувчига ижара ҳақи тўловининг ҳар бир кечиктирилган куни учун қарз суммасининг _____________ фоизи миқдорида, лекин ижара ҳақи умумий суммасининг ___________ фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди.


7.2. Корхона мулкий комплекс сифатида ижарага берилганидан кейин Ижарага берувчи билан Ижарага олувчи топширилган корхона таркибига киритилган ва Ижарага олувчига кредиторнинг розилигисиз ўтказилган қарзлар бўйича солидар жавобгар бўладилар.
7.3. Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган­ликлари учун Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжат­лари ҳамда мазкур шартномага мувофиқ жавобгар бўладилар.
7.4. Тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар тарафларнинг ўзаро келишуви асосида ҳал этилади. Тарафлар келишувга эришмаган тақдирда, низо белгиланган тартибда судда ҳал этилади.
8. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ

8.1.Ижарага берувчи ўз қарзларини Ижарага олувчининг зиммасига ўтказиши ҳақида кредиторларини ёзма равишда огоҳлантириши шарт, кредиторлар бунга рози бўлмасалар, огоҳлантиришни олган вақтдан бошлаб уч ой давомида Ижарага берувчидан тегишли мажбуриятларни бекор қилишни ёки муддатидан олдин бажаришни ва шу туфайли етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Агар шу муддатда мазкур талаблардан биронтаси билдирилмаса, кредитор тегишли қарзнинг Ижарага олувчига ўтказилишига розилик берган деб ҳисобланади.


8.2.Ижарага берувчидан мажбуриятларни бекор қилишни ёки муддатидан олдин бажаришни ва зарарни қоплашни талаб қилган кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиб бўлинганидан кейингина корхона Ижарага олувчига топширилиши мумкин.
8.3.Ижарага берувчининг тегишли фаолият билан шуғулланиш учун махсус рухсатнома (лицензия) асосида олган ҳуқуқлари Ижарага олувчига берилиши мумкин эмас. Ижарага олувчи махсус рухсатнома (лицензия)си бўлмаганлиги сабабли бажара олмайдиган мажбуриятларни шартнома бўйича топширилаётган корхона таркибига киритиш Ижарага берувчини кредиторлар олдидаги тегишли мажбуриятлардан озод қилмайди.
8.4.Ижарага олувчи корхона мол-мулки таркибига кирувчи моддий бойликларни Ижарага берувчининг розилиги билан сотиш, айирбошлаш ва унинг розилигисиз вақтинча фойдаланишга ёхуд қарзга, қўшимча ижарага беришга, шунингдек корхона баҳосини пасайтирмаслик ва ижара шартномасининг бошқа бандларини бузмаслик шарти билан бундай бойликларга нисбатан ижара шартномаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсларга ўтказишга ҳақли.
8.5.Ижарага олувчи корхонани Ижарага берувчининг розилигисиз қайта қуришга, уни кенгайтириб, техник қайта жиҳозлаб қийматини оширишга ҳақли.
8.6. Корхонани Ижарага олувчи Ижарага берувчининг рухсатидан қатъи назар, ижарага олинган мол-мулкни ажратиб бўлмайдиган тарзда яхшилаш қийматини олишга ҳақли.
8.7.Мазкур шартнома тарафлар имзолаган битта ҳужжат тарзида 2 нусхада тузилган бўлиб, у нотариал гувоҳлантирилган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб юридик кучга эга бўлади.
8.8. Мазкур шартномада назарда тутилмаган масалалар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
8.9. Шартномага иловалар:
1-илова – Корхонани ижарага топшириш-қабул қилиш далолатномаси.
2-илова – Базавий ҳисобварақ.

Download 407.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling