Шартномалар Телевизорлар сотиш бўйича тузиладиган чакана олди-сотди шартномаси


Download 407.5 Kb.
bet49/50
Sana21.02.2023
Hajmi407.5 Kb.
#1219245
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50
Bog'liq
Шартнома намуналари

6. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ.
6.1. Лизинг объектидан фойдаланганлик учун шартномада белгиланган муд­датларда тўловни амалга оширмаган тақдирда, Лизинг олувчи тўланмаган сумманинг ҳар бир куни учун ____________ фоизи миқдорида, лекин тўланмаган сумманинг____________ фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди.
6.2. Лизинг олувчи лизинг объектидан фойдаланишда ундан фойдаланиш, ишлатиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномаларда белгиланган қоидаларга риоя қилмаган тақдирда Лизинг берувчига ____________________________ сўм миқдорида жарима тўлайди.
6.3. Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган­ликлари учун Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжат­лари ҳамда мазкур шартномага мувофиқ жавобгар бўладилар.
7. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ.
7.1. Мазкур шартнома юзасидан келиб чиқадиган низоларни тарафлар музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этадилар.
7.2. Низоли масалалар музо­каралар олиб бориш йўли билан ҳал этилмаган тақдирда, улар хўжалик судида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
8. ШАРТНОМАНИНГ ҚЎШИМЧА ШАРТЛАРИ
8.1. Лизинг объектининг таркибига (рўйхатига) ўзгартиришлар киритишга фақат Лизинг берувчининг ёзма розилиги бўлган тақдирда йўл қўйилади.
8.2. Лизинг объекти шартномада кўрсатилган муддатда Лизинг олувчига топширилмаган бўлса, Лизинг берувчи жавобгар бўладиган ҳолатлар туфайли муддат ўтказиб юборилган тақдирда, Лизинг олувчи шартномани бекор қилишни ва зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли.
8.3. Лизинг объектининг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши хавфи Лизинг олувчига ушбу лизинг объектини топшириш пайтида ўтади.
8.4. Шартноманинг муддати тугагач лизинг объекти Лизинг олувчининг мулки бўлиб қолади.
8.5. Лизинг олувчи Лизинг берувчи олдида шартнома юзасидан жавобгар бўлиб қолгани ҳолда, мазкур шартнома бўйича олган лизинг объектини Лизинг берувчининг розилиги билан қўшимча лизингга топширишга ҳақли.
8.6. Мазкур шартнома бекор қилинганида Лизинг олувчи лизинг объектини Лизинг берувчидан олган ҳолатида унинг нормал эскиришини ва тарафларнинг келишувида шартлашилган ўзгаришларни ҳисобга олиб, қайтариб беришга мажбур.
8.7. Лизинг олувчи лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятларини бажармаган тақдирда, Лизинг берувчи ўзига тегиши керак бўлган тўловларни фоизи билан олиши мумкин.
8.8. Лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган тақдирда Лизинг берувчи бўлажак лизинг тўловларини тезлаштиришни ёки лизинг объектини қайтариб олган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
8.9. Лизинг бўйича топширилган лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи Лизинг берувчидан бошқа шахсга ўтганида мазкур шартнома янги мулкдор учун ўз кучини сақлаб қолади.

Download 407.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling