“Ўсимликлар ҳимояси” ТЎплами беда экини зарарли


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/32
Sana10.02.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1187696
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32
Bog'liq
35 Беда экини зарарли организмларига қарши кураш

A
GRO
B
A
NK
БИОЛОГИК УСУЛ
“Камхавфли” деганда шундай воситалар назарда тутиладики, 
бунда зараркунандага қарши олинган самара табиатдаги фойдали 
ҳашаротларга мумкин қадар зарарсизлиги таъминланади. Булар қа-
торига биз синаб кўрган маъданли ўғитга самарали инсектициднинг 
кичик сарф-меъёрини қўшиб ишлатиш киради. 
1. Эрта баҳорда ўсиб чиқаётган бедани мочевина ўғитининг 
1,5% лик эритмаси билан (1 гектарга 3 кг мочевина, 200 л сув) ишлан-
са, беданинг кўк пояси 14,5 ц/га ошади.
2. Агарда мочевина (3 кг/га) эритмасига қисқартирилган сарф-
меъёрда: цимбуш (0,12 л/га), суми-альфа (0,2 л/га) ёки децис (0,2 л/га)
қўшиб ишлатилса, фитономус ва бошқа йўлдош ҳашаротларни ўлди-
ради ҳамда ўғит ҳисобига кўк поя ўрими 2 баробар ошади.


49
БЕДА ЭКИНИ ЗАР
АР
ЛИ ОРГ
АНИЗМЛАРИГ
А ҚАРШИ КУР
АШ
КИМЁВИЙ ТАРКИБГА ЭГА ИНСЕКТИЦИДЛАР
Беданинг турли зараркунандаларга, шу жумладан, фитономус-
га қарши инсектицидларни синаш (айниқса, синтетик пиретроидлар 
синфидан) катта аҳамиятга эга. Бу йўлда изланишлар амалга оши-
рилди. Фитономусга қарши ҳаммаси бўлиб 17 та инсектицид синаб 
кўрилди. Бу борада кичик (тахминан) ҳамда йирик амалий дала таж-
рибалари ўтказилди. Булар асосида энг самарали инсектицидлар 
ажратиб олиниб, уларни ишлатиш регламентлари (тартиби) ўрна-
тилди.
Амалий дала тажрибасида турли экинларни сўрувчи ва кеми-
рувчи зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун тавсия қилинган 6 та 
инсектицид синаб кўрилди. Булар, асосан, кейинги авлодга оид пи-
ретроидлар (каратэ, талстар, дельтафос, циперфос) ҳамда янада 
замонавий – моспилан (хлорникотинил синфидан). Тажриба дала 
бўлаклари ОВХ-28 русумли трактор пуркагичи ёрдамида 10–11-
апрелда ишланди; сув сарфи 250 л/га. Дори сепилганидан кейин 18 
кун давомида фитономуснинг қўнғиз ва личинкаларининг жами ўрта-
ча 10 та пояга ҳисоблаб чиқилди. 
Давлат кимё комиссиясига қуйидаги дорилар бедани бирйўла 
барча зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун тавсия этилди: каратэ
ва талстар (0,3 л/га), дельтафос ва циперфос (0,6 л/га), моспилан 
(0,2 кг/га) ва циперметрин (0,24 л/га). Шундай қилиб, бедани фито-
номусдан ҳимоя қилиш тизими бу экин маданиятини юқори сақлаган 
ҳолда ҳамда атроф-муҳитга зарари тегмасдан ишлатиладиган бир 
қатор бир-бирига ёндашиб ишлатиладиган бир неча усул ва воси-
таларни назарда тутади. Бедани фитономус ва бошқа асосий зарар-
кунандалардан ҳимоя қилишни башорат асосида илмий-асосланган 
муддатларда ўтказиш учун: ташкилий-хўжалик, агротехник ва кимё-
вий усулларни ишлатиш муддатлари белгилаб берилди. Бу тизимга 
кўра, ташкилий-хўжалик тадбирлари асосан январь-март; агротех-
ник тадбирлар, шу жумладан, поя орқали озиқлантириш ва донадор 


50

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling