“Ўсимликлар ҳимояси” ТЎплами беда экини зарарли
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
35 Беда экини зарарли организмларига қарши кураш
- Bu sahifa navigatsiya:
- КИМЁВИЙ ТАРКИБГА ЭГА ИНСЕКТИЦИДЛАР
A
GRO B A NK БИОЛОГИК УСУЛ “Камхавфли” деганда шундай воситалар назарда тутиладики, бунда зараркунандага қарши олинган самара табиатдаги фойдали ҳашаротларга мумкин қадар зарарсизлиги таъминланади. Булар қа- торига биз синаб кўрган маъданли ўғитга самарали инсектициднинг кичик сарф-меъёрини қўшиб ишлатиш киради. 1. Эрта баҳорда ўсиб чиқаётган бедани мочевина ўғитининг 1,5% лик эритмаси билан (1 гектарга 3 кг мочевина, 200 л сув) ишлан- са, беданинг кўк пояси 14,5 ц/га ошади. 2. Агарда мочевина (3 кг/га) эритмасига қисқартирилган сарф- меъёрда: цимбуш (0,12 л/га), суми-альфа (0,2 л/га) ёки децис (0,2 л/га) қўшиб ишлатилса, фитономус ва бошқа йўлдош ҳашаротларни ўлди- ради ҳамда ўғит ҳисобига кўк поя ўрими 2 баробар ошади. 49 БЕДА ЭКИНИ ЗАР АР ЛИ ОРГ АНИЗМЛАРИГ А ҚАРШИ КУР АШ КИМЁВИЙ ТАРКИБГА ЭГА ИНСЕКТИЦИДЛАР Беданинг турли зараркунандаларга, шу жумладан, фитономус- га қарши инсектицидларни синаш (айниқса, синтетик пиретроидлар синфидан) катта аҳамиятга эга. Бу йўлда изланишлар амалга оши- рилди. Фитономусга қарши ҳаммаси бўлиб 17 та инсектицид синаб кўрилди. Бу борада кичик (тахминан) ҳамда йирик амалий дала таж- рибалари ўтказилди. Булар асосида энг самарали инсектицидлар ажратиб олиниб, уларни ишлатиш регламентлари (тартиби) ўрна- тилди. Амалий дала тажрибасида турли экинларни сўрувчи ва кеми- рувчи зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун тавсия қилинган 6 та инсектицид синаб кўрилди. Булар, асосан, кейинги авлодга оид пи- ретроидлар (каратэ, талстар, дельтафос, циперфос) ҳамда янада замонавий – моспилан (хлорникотинил синфидан). Тажриба дала бўлаклари ОВХ-28 русумли трактор пуркагичи ёрдамида 10–11- апрелда ишланди; сув сарфи 250 л/га. Дори сепилганидан кейин 18 кун давомида фитономуснинг қўнғиз ва личинкаларининг жами ўрта- ча 10 та пояга ҳисоблаб чиқилди. Давлат кимё комиссиясига қуйидаги дорилар бедани бирйўла барча зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун тавсия этилди: каратэ ва талстар (0,3 л/га), дельтафос ва циперфос (0,6 л/га), моспилан (0,2 кг/га) ва циперметрин (0,24 л/га). Шундай қилиб, бедани фито- номусдан ҳимоя қилиш тизими бу экин маданиятини юқори сақлаган ҳолда ҳамда атроф-муҳитга зарари тегмасдан ишлатиладиган бир қатор бир-бирига ёндашиб ишлатиладиган бир неча усул ва воси- таларни назарда тутади. Бедани фитономус ва бошқа асосий зарар- кунандалардан ҳимоя қилишни башорат асосида илмий-асосланган муддатларда ўтказиш учун: ташкилий-хўжалик, агротехник ва кимё- вий усулларни ишлатиш муддатлари белгилаб берилди. Бу тизимга кўра, ташкилий-хўжалик тадбирлари асосан январь-март; агротех- ник тадбирлар, шу жумладан, поя орқали озиқлантириш ва донадор |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling