“Ўсимликлар ҳимояси” ТЎплами беда экини зарарли
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
35 Беда экини зарарли организмларига қарши кураш
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАШКИЛИЙ - ХЎЖАЛИК ВА АГРОТЕХНИК КУРАШ УСУЛЛАРИ
A
GRO B A NK ФИТОНОМУСГА ҚАРШИ КУРАШ УСУЛЛАРИ Хўжаликлар учун бедани фитономусдан ҳимоя қилиш бирин- чи даражали масала ҳисобланганлигига қарамай, бу маълум қийин- чиликларга учрайди. Фитономус қўнғизи яхши учиб, тез тарқайди; унинг урчиш тезлиги юқори; маҳаллий экологик шароитларга тез кўникади. Буларнинг ҳаммаси унинг зичлигининг юқори бўлиб тури- шига имкон беради (Шамуратова, 2001). Фитономусга қарши кураш- да барча усулларни (ташкилий-хўжалик, агротехник, биологик ҳам- да кимёвий) оқилона ишлатиб, зараркунанданинг фенологиясини ва энтомофаглар билан таъминланганлигини инобатга олган ҳолда олиб борилади. 45 БЕДА ЭКИНИ ЗАР АР ЛИ ОРГ АНИЗМЛАРИГ А ҚАРШИ КУР АШ ТАШКИЛИЙ - ХЎЖАЛИК ВА АГРОТЕХНИК КУРАШ УСУЛЛАРИ Бу усуллар, аслини олганда, бедани фитономус ва бошқа зарар- кунандалардан ҳимоя қилишда олдини олиш усуллари бўлиб хизмат қилади. Булар бу йил, бедани қачон ва қандай қилиб ўришдан бошла- нади. Бегона ўтлардан тоза, кузда паст қилиб ўрилган беда келгуси йили камроқ шикастланиши тасдиқланган (Шамуратова, 2001). Шу- нинг учун ҳам бедазорни кузда тозалаб қўйиш зараркунандаларга қарши курашда зарур тадбирлардандир. Бедазорларни эрта баҳорда диск ва борона ёрдамида тозалаш, шунингдек, фитономус билан кучли зарарланган бедани эрта ўриш чоралари сурункасига ўтказилади, аммо у айрим сабабларга кўра но- текис ўтказилади. Бедапоялар дискланади, шунда тупроқдаги кўпгина ғумбак- лар нобуд бўлади. Шу билан бирга зараркунанданинг макони бўл- ган бегона ўтлар йўқотиб турилади. Бедага зарар етказадиган битларга қарши курашда куз-қиш фаслида беда анғизига ўт қўйиш тавсия қилинади. Иккинчи йилги ва ундан кексароқ уруғлик бедапоялар чимқирқарсиз плуг билан 23–25 см чуқурликда қайта ҳайдалади. Беданинг ўсишини кучайтириш ва бит- ларга бардош бериш кучини ошириш учун, хашаки бедапояларга эрта кўкламда (беда кўкара бошлагунча) диск бостирилади. Чанглаш усулини фақат уруғлик бедапоялардагина қўллашга йўл қўйилади. Хашаки бедапояга бу зараркунанда кўплаб тушгани- да беда муддатидан олдин ўрилади ва даладан ташқарига чиқа- рилиб қуритилади; сўнгра бедапоя фитономусга қарши курашдаги сингари кимёвий усулда дориланиб, суғорилади. Фитономусга қарши кураш мақсадида ўсув даври бошида ёки бу даврнинг бошланиши олдидан бедапоялар от қўшиладиган дискали борона билан ёки тўрт ғилдиракли тракторга тиркалади- ган дискали борона билан икки йўла 4–5 см чуқурликда боронала- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling