“Ўсимликлар ҳимояси” ТЎплами беда экини зарарли
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
35 Беда экини зарарли организмларига қарши кураш
A
GRO B A NK БЕДА ТУНЛАМИ – CHLORIDIA DIPSACEA L Беда тунламининг қуртлари баъзан гул ва ғунчаларни еб беда- ни қаттиқ шикастлайди, катта ёшдаги қуртлар эса беданинг уруғла- рини ҳам ейди. Марказий Осиёда бу тунлам хашаки бедага унчалик катта зарар етказмайди. Беда тунламининг қуртлари ҳаммахўр бўлиб, кўпгина дуккакли ва барча мойли ўсимликлар билан озиқланади; мойли ўсимликлар- дан зиғир ва соянинг уруғларини еб, уларга айниқса катта зарар ет- казади. Бундан ташқари, зиғир ва соянинг барг ва гулларини, аксари ҳолларда помидор меваларини ҳам шикастлайди. Капалагининг қанотлари ёзилганда икки учи ораси 28–37 мм ке- лади. Олдинги қанотлари сарғиш кўкиш, баъзан сарғиш кулранг тусда бўлиб, ўрта қисмидан сербар, қорамтир, кўндаланг йўл ўтади; қанотлари- нинг учларида кўзга равшан кўриниб турмайдиган доғчалар бор. Кейин- ги қанотлари оч рангли бўлиб, уларнинг кейинги чети бўйлаб сербар, қо- рамтир йўл ўтади, бу йўлнинг ўртасида оқ, қанотларининг ўртасида битта катта қорамтир доғ бор. Тухуми туби кесилган шарга ўхшайди; тухуми- нинг диаметри 0,64 мм га яқин. Тухумнинг сиртида унинг учига бориб бир-бирлари билан туташадиган 36 та радиус бор, ранги кўкиш сариқ. Қуртининг узунлиги 4 см га етади; ранги яшил ёки қўнғирроқ бўлиб, орқаси бўйлаб қорамтир йўллар ўтади; сиртида қора қилчали қорамтир бўртмалар бор; калласи бир қанча қора нуқта ва доғчалар билан қопланган, ранги сариқ. Ғумбагининг узунлиги 1,5–2 см келади; туси жигарранг; кетки қисмида жуда букилиб турадиган иккита тикан бор. Бу зараркунан- да ўзи кузда озиқланган далалардаги тупроқнинг юза қаватида ғум- баклик стадияда қишлайди. Апрель-майда ғумбаклардан вояга ет- ган капалаклар чиқади ва тезда тухум қўйишга киришади. Биринчи бўғин капалакларнинг учиши июнгача давом қилади. Тухумларини ўзи озиқланадиган, 70 турдан зиёдроқ ўсимликларнинг барглари ва гулларига битта-биттадан қўяди. 37 БЕДА ЭКИНИ ЗАР АР ЛИ ОРГ АНИЗМЛАРИГ А ҚАРШИ КУР АШ Тухумлар қўйилганидан 3–4 кундан кейин улардан қуртлар чи- қади. Бу қуртлар дастлаб ўсимлик баргларини кемириб, сўнгра мева органларига ўтади ёки баргларда қолиб озиқлана беради, қуртлар- нинг кемириши натижасида бундай барглар илма-тешик бўлиб қола- ди. Қуртлар 5 марта пўст ташлайди. Қуртлик стадияси 20–25 кун давом этади, сўнгра қуртлар туп- роқ орасига 2–4 см чуқурликка кириб ғумбакка айланади. Ғумбаклик стадияси 12–15 кун давом этади. Зараркунанда йилига 2–3 бўғин бе- ради, охирги бўғин ғумбаклари қишлаб қолади. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling