“Ўсимликлар ҳимояси” ТЎплами беда экини зарарли


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/32
Sana10.02.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1187696
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32
Bog'liq
35 Беда экини зарарли организмларига қарши кураш

A
GRO
B
A
NK
ган барглар тагига, далалар ёнидаги ўтлар, қамишзорлар ва ҳока-
золардан иборат салқин жойларга яшириниб ёзги уйқуга киради. 
Қўнғизларнинг кўпчилиги ўзлари озиқланган далалар яқинидаги 
жойларда ухлайди.
Ҳаво салқинлашганда қўнғизчалар вақтинча уйғониб, озиқла-
на бошлайди. Бу вақтда беда ҳосили кўпинча ўриб олинган бўлади, шу-
нинг учун қўнғизлар бедадан бошқа ўт ва экинларга, шу жумладан, 
ёш ғўза майсаларига ҳам ёпирилади. Улар ғўза майсаларининг поя-
ларини, уруғбарг ва дастлабки баргчаларини шикастлайди. Салқин 
давр тугагандан кейин қўнғизлар такрор ёзги уйқуга киради.
Ғумбакдан чиққан қўнғизларнинг жинсий маҳсулоти ривож-
ланмаган бўлади, бу маҳсулот кеч куздагина ривожланиб етила-
ди. Кузда, ёзги иссиқ кунлар тугагандан кейин фитономус такрор 
уйғониб, бирмунча вақтгача бедада озиқланади, шу йили экилган 
бедаларга ҳам жойлашиб олади, бироқ бу бедаларга унчалик зарар 
етказмайди, сўнгра қишки уйқуга киради.
Фитономус ҳароратга жуда сезгир бўлади, қишки кунлар салги-
на илиб, тупроқ 12
0
С ва ундан кўпроқ исиши билан қўнғизлар кўпинча 
уйғонади. Қишки уйқудан уйғонган урғочи қўнғизлар беда анғизига 
тухум қўя бошлайди; бедапояда анғиз бўлмаса, бу ҳолда қўнғизлар 
бошқа қулай жойга учиб кетади. Кузги поялардан тозаланган дала-
ларга фитономус анча кам зарар етказади.
Фитономус йилига бир авлод беради, фақат баҳор фаслида, 
личинкалари пайдо бўлган вақтда зарар етказади. Фитономус ҳаё-
тига унинг паразитлари, йиртқич ва касалликлари жиддий зарба 
беради. Улар туфайли фитономуснинг баъзан 95% часи қирилиб ке-
тади. Марказий Осиёда фитономуснинг йиртқичлари жиблажибон 
(Motacilla alba L) ва етти нуқтали тугмача қўнғизлар (Соссinella 
7-punctata L.) дир, паразитлари–канидия (Сапidia exigua Gsrav.) 
номли яйдоқчи ва касалликлари–тарихиум (Таrichium phytonomi 
Iacz.) деб аталадиган замбуруғ касаллигидир. Булар фитономусни 
айниқса кўп қиради.





30

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling