“Ўсимликлар ҳимояси” ТЎплами беда экини зарарли
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
35 Беда экини зарарли организмларига қарши кураш
A
GRO B A NK БЕДА УРУҒХЎРИ – BRUCHOPHAGUS RODDI GUSS Бу ҳашарот беданинг уруғларида ривожланиб, уруғлик беда- ларнигина зарарлайди. Марказий Осиёдаги айрим далаларда бу зараркунанда баъзан уруғ ҳосилининг ярмидан зиёдроқ қисмини нобуд қилади. Одатда эса уруғ ҳосили 2,6–29,4 % нобуд бўлади. Урғочи уруғхўрининг узунлиги 1,3–2,1 мм келади. Танасининг ранги қора. Олдинги болдирлари, ўртанча ва кейинги болдирларининг учлари ҳамда панжалари қўнғир-сарғиш рангли; олдинги болдирла- ри бўйлаб қорамтир чизиқча ҳам ўтади. Юзи ажинли, кўкрак олди ва ўртаси ҳамда қалқончаси чуқурчалар билан қопланган. Орқаси букур, кўкрагининг охирги томонида думалоқ ўйиқча бор. Қорни калта, ту- хумсимон силлиқ ва ялтироқ. Қорнининг учинчи ва тўртинчи сегмент- лари узунлиги деярли баравар узунликда. Мўйловлари саккиз бўғим- ли ва нисбатан калта, биринчи бўғимдан бешинчи бўғимгача салгина кенг ҳамда қисқа бўлади. Мўйловларининг булавкаси учта бўғимдан иборат. Қанотлари ойнасимон тиниқ, кўпдан-кўп тукчалар билан қоп- ланган, оддий томирли. Қанотидаги субкостал томирининг костал то- мирга яқин қисми узилиб туради; костал томир узунлиги радиал томи- риники билан деярли баравар. Стигмаси катта ўсиқли нотўғри трапе- ция шаклида бўлиб, унинг ташқи чети ёнида икки жуфт илмоқ бор. Эркак уруғхўрнинг узунлиги 1,2–2 мм келади, ранги ва тузи- лиши урғочисиникига ўхшайди. Қорни урғочисиникига нисбатан фитономуснинг қурти 33 БЕДА ЭКИНИ ЗАР АР ЛИ ОРГ АНИЗМЛАРИГ А ҚАРШИ КУР АШ бирмунча думалоқ, узунроқ, лекин кейинги чаноқларидан узун эмас. Мўйловлари урғочиларникига нисбатан узунроқ. Мўйловла- рининг асосий бўғими салгина кенгроқ. Хивчинининг тўртта бўғим- часи устма-уст жойлашган узун тукчалар билан қопланган. Мўй- ловларининг булавкалари икки бўғимдан иборат. Тухуми силлиқ, тиниқ рангли, 0,2 мм узунликда, эллипс кў- ринишда, думчали; думчаси тухумнинг ўзига нисбатан 2–3 баравар узунроқ. Эндигина озиқлана бошлаган личинкасининг ранги кўкиш бўлиб, ривожланиш даврининг охирига яқинлашганида оқаради. Личинканинг устки жағлари жигарранг, узун учи букилиб туради ва уларнинг тубига яқин қисмида учбурчаксимон тишлари бор. Ривожланиб бўлган личинканинг узунлиги 1,5–2 мм га етади. Ғумбаги 1,9 мм узунликда, дастлаб оқ бўлади, кейинчалик қо- раяди. Бу зараркунанда омборлардаги беда уруғлари ичида, беда хашаги ва тўпонида, беда дуккаклари қисман тўкилиб қолган бе- дапояларда ва ёввойи ҳолда ўсадиган баъзи дуккакли ўсимлик- лар (себарга, қашқар беда, қисман янтоқ)да личинкалик стадияда қишлайди. Мартда–апрель бошида личинкалар ғумбакка айлана- ди ва илиқ кунлар бошланиши билан, одатда, апрелнинг иккин- чи ярмида, эрта кўкламда–апрель бошида ва ҳатто мартда вояга етган ҳашаротлар уча бошлайди. Уруғхўр ташқарига чиқишдан олдин уруғ ва дуккакни кемириб думалоқ ёки нотўғри шаклда- ги тешик очади. Ана шу тешикларга қараб шикастланган уруғ ва дуккакларни осон аниқлаш мумкин. Шикастланган уруғлар- ни зараркунанда чиқишидан олдин ҳам билиб олиш мумкин, чунки бу уруғлар соғ уруғларга нисбатан анча енгил ва хира- роқ рангда бўлади. Зараркунанданинг учиб чиқиши жуда узоқ давом этади. Вояга етган уруғхўрлар ҳар хил гулларнинг нектари билан озиқланади. Урғочи уруғхўрлар тухумларини чала думбул беда уруғлари ичига қўяди. Илгарилари бедани B.Gibbus Boh номли себарга уруғхў- ри зарарлайди, беда уруғхўри эса ҳар хил дуккакли ўсимликларда яшай олади, деб ўйлар эдилар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling