Standard Bidding Document for Plant


Download 53.87 Kb.
bet2/4
Sana17.10.2023
Hajmi53.87 Kb.
#1707049
1   2   3   4
Bog'liq
IFB Plant 1S1E узбек (4)

Асосий малакалар

Талаблар

(I) Молиявий натижалар тўғрисида маълумот

Савдо иштирокчиси молиявий ҳолатининг жорий асослилигини кўрсатиш учун сўнгги уч йил (2020, 2021, 2022 йй.) учун аудиторлик текширувидан ўтган (ёки иштирокчи мамлакат қонунчилигида талаб қилинмаса, иш берувчи учун мақбул бошқа) молиявий ҳисоботларни тақдим этиши лозим. Энг камида жами активлар ва жами мажбуриятлар ўртасидаги фарқ сифатида ҳисобланган савдо иштирокчисининг сўнгги йилдаги соф қиймати ижобий бўлиши керак. Қўшма корхона бўлса, ҳар бир шерик талабга жавоб бериши керак.

(II) Минимал ўртача йиллик айланма

1-лот - 22 900 000 (йигирма икки миллион тўққиз юз минг) АҚШ доллари.
2-лот - 20 800 000 (йигирма миллион саккиз юз минг) АҚШ доллари.
3-лот - 33 000 000 (ўттиз уч миллион) АҚШ доллари.
Охирги уч йилда (2020, 2021, 2022 йй.) тугалланмаган ёки тугалланган шартномалар бўйича олинган жами тасдиқланган тўловлар сифатида ҳисобланади. Қўшма корхона бўлса, ҳар бир шерик талабларнинг камида 25 фоизига жавоб бериши керак. Битта ҳамкор талабнинг камида 40% ига ва барча шериклар бирлашган талабларга жавоб бериши талаб этилади.

(III) Молиявий ресурслар

Савдо иштирокчиси «ФИН-3»даги молиявий ресурсларидан («ФИН-4»да белгиланган амалдаги шартнома мажбуриятлари бўйича молиявий мажбуриятларини ҳисобга олмаганда) шартнома объектига қўйиладиган умумий талабга мос келиши ёки ундан юқоридалигини кўрсатиши керак:
1-лот - 3 800 000 (уч миллион саккиз юз минг) АҚШ доллари.
2-лот - 3 500 000 (уч миллион беш юз минг) АҚШ доллари.

Download 53.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling