Строительные нормы и правила


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/68
Sana10.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1258163
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   68
Bog'liq
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie

 
14.8.
Баландлиги уч қаватдан юқори бўлган уйлардаги хонадонлар учун
ҳисоблагичларни, одатда, зинапоя катаги ёки зинапоя оралиғидаги катакларда 
ўрнатиладиган, қаватга оид электр шкафларда (шчитчаларида) ҳимоя
аппаратлари (автоматлари) билан биргаликда жойлаштириш тавсия 
этилади.
Хонадон шчитчалари хонадонларнинг даҳлизларида ўрнатилганида 
ҳисоблагичлар ушбу шчитчаларда ўрнатилиши керак. 
 
14.9. 
Ҳисоблагичларни, уларнинг йўл қўйиладиган ортиқча 
юкланишини ҳисобга олиб танламок лозим. 
 
14.10.
Тармоққа бевосита уланган ҳисоблагич олдида, ўтказгич 
узунлиги бўйича кўпи билан 10 м масофада ҳисоблагични хавфсиз 
алмаштириш учун, ҳисоблагичга уланган барча фазалардан кучланишни 
бартараф қилиш имконини берадиган, коммутация аппарати ёки 
предохранитель
ўрнатилиши керак.


71 
Ушбу талаб бевосита хонадонларда жойлашган ҳисоблагичларга 
тааллуқли эмас. Бундай ҳолларда ҳисоблагичлардан кучланишни 
бартараф қилувчи коммутация аппаратлари хонадонлар ташқарисида 
жойлашиши лозим.
Турар-жой уйларида жавонда ўрнатилган барча ҳисоблагичлар 
учун, уланган хонадонлар юкланишига мўлжалланган, умумий аппарат 
ўрнатиш рухсат этилади.
 
14.11.
Таъминловчи тармоққа бевосита уланган ҳисоблагичдан 
кейин, 
ҳисоблагичга 
иложи 
борича 
якинроқда, 
лекин 
электрўтказгичнинг узунлиги бўйлаб кўпи билан 10 м масофада ҳимоя 
аппарати ўрнатилган бўлиши керак. Агарда ҳисоблагичдан кейин, ҳимоя 
аппаратлари билан таъминланган бир нечта линиялар кетган бўлса, 
умумий ҳимоя аппаратини ўрнатиш талаб қилинмайди
 
14.12
Биноларга киритувларда, агар бу фойдаланиш шарт-
шароитларига кўра мақсадга мувофиқ деб топилса, ҳар бир фазадаги 
ток ва кучланишни назорат қилиш учун, ЭУҚ нинг 1.5-боби 
талабларини эътиборга олган ҳолда, амперметрлар ва вольтметр ўрнатиш 
рухсат этилади

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling