Табиий ресурслар / Ер]


(22-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги ПҚ-4424-сонли


Download 58.19 Kb.
bet5/14
Sana17.06.2023
Hajmi58.19 Kb.
#1519603
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
ВМ 146

(22-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги ПҚ-4424-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 07/19/4424/3631-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради) )
(22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари ушбу маблағларнинг ўз вақтида тушишини ва ҳисобга олинишини, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминлайди.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1024-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2019 й., 09/19/1024/4183-сон))
22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари ушбу маблағларнинг ўз вақтида тушишини ва ҳисобга олинишини, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминлайди.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2020 й., 07/20/4819/1263-сон)

23. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича тушган суммалар доирасида ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган ишларнинг буюртмачилари ҳисобланади, ишлар режаларини тасдиқлайди, молиялаштиришни бошлайди ва ишларни ташкил этади.


(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2020 й., 07/20/4819/1263-сон)
fОлдинги таҳрирга қаранг.
24. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига тушган маблағларнинг 100 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ штат бирликларини сақлаш, моддий-техника базасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича қарзларни тўлаш учун судларга даъволар киритилганда давлат божларини ва суд харажатларини тўлаш мақсадлари учун йўналтирилади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш учун тушган маблағлар ҳисобидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ва унинг ҳудудий органларида қўшимча штат бирликлари ташкил этилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2021 й., 07/21/5006/0151-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(241-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2021 й., 07/21/5006/0151-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
242. Ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлар алоҳида ҳисобга олиб борилади. Улардан қуйидаги мақсадларда:
ўрмонлар ва ўрмон мевали дарахтзорларини барпо этиш ва тиклаш, қумли ерлар, сув ҳавзалари ҳамда дарёларнинг қирғоқбўйи минтақаларида дарахтзорлар барпо этиш, шунингдек, ўрмон ерлари ҳолатини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириш;
тоғ ёнбағирларида супа олиш ва эрозияга қарши бошқа тадбирларни амалга ошириш;
янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш;
коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва қайта қуриш, суғориладиган ерларни капитал режалаштириш ҳамда уларнинг сув билан таъминланиши даражасини ошириш;
пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш;
ўрмон тузиш, ўрмон кадастри, ўрмонзорлар мониторинги бўйича лойиҳа ҳужжатларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ёки тузатиш;
автоматлаштирилган ахборот тизимларини яратиш ва жорий этиш;
ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича қарзларни ундириш учун судларга даъволар киритилганда давлат божларини ва суд харажатларини тўлаш учун белгиланган тартибда фойдаланилади.
(242-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги ПҚ-4424-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 07/19/4424/3631-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш тартибида келиб тушган маблағлардан ушбу Низомнинг 24 ва 241-бандларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун, қоидага кўра, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари олиб қўйилган туманларда фойдаланилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги ПҚ-4424-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 07/19/4424/3631-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Дебиторлик қарзнинг ундирилган суммаси унга қўшиб ёзилган пеня билан бирга ушбу Низомнинг 24 ва 241-бандларида ва ушбу бандда белгиланган тартибда тақсимланади.
Айрим ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ёки вилоят ҳокимининг қарорлари асосида улардан Қорақалпоғистон Республикасининг ёки ўша вилоятнинг бошқа туманларида фойдаланиш мумкин.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 317-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 449-модда)
26. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушган маблағларнинг фойдаланилмаган қолдиқлари ҳисобот йилида олиб қўйилмайди, кейинги йилга ўтади ва улардан ушбу Низомнинг 24-бандига мувофиқ ишларни бажариш учун фойдаланилади.
27. Ер ажратиш лойиҳасини натурага кўчириш ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тайёрлаш фақат ер участкалари бериладиган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни қоплангандан кейин амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Илгари берилган ерлар учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича мажбуриятларни бажармаган юридик ва жисмоний шахсларга янги (қўшимча) ер берилмайди, қарзлар эса қонунчиликда белгиланган тартибда ундирилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори олиб қўйилаётган қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати, унумдорлиги ва фойдаланиш самарадорлиги ҳисобга олинган ҳолда, шунингдек янги ерларни ўзлаштириш ишларини бажариш даврида йўқотилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қиймати ҳисобга олинган ҳолда уларнинг ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш зарурлигидан келиб чиқиб белгиланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1024-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2019 й., 09/19/1024/4183-сон)
30. Доимий фойдаланиш учун ер беришда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 58.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling