Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/63
Sana04.02.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1164270
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   63
Bog'liq
zamonaviy-ozbek-leksikografiyasi-va-terminologiyasi

 
2. 
Ўзбек электрон,интернет,википедия луғатларини яратиш 
масалалари 
Истиқлол даври ўзбек лексикографияси нафақат анъанавий, балки 
замонавий луғат тузиш принципларини ҳам ўзлаштирди. Глобаллашув ҳамда 
интернет даврида ҳар қандай ахборотни саноқли сония ёки дақиқаларда қўлга 
киритиш муҳим аҳамият касб этади. Маълумки,ўзбек луғатшунослиги ўтган 
вақтлар давомида китобхонлар оммаси , мутахассислар учун мўлжалланган 
турфа типдаги луғатларни нашр қилиш борасида сезиларли ютуқларга 
эришди. Айни пайтда луғатлар яратиш борасидаги ишлар жадаллик билан 
давом эттирилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ривожланган 
давлатларда ҳар қандай асарни ҳох у оммавий ҳох илмий бўлишидан қатъий 
назар уларга оид электрон луғатлар тузиш, интернет луғатлари яратиш 
жадаллик билан тараққий этмоқда. Кўплаб кутубхона фондларида 
сақланаётган турли асарлар қатори илгари нашр қилинган луғатларнинг ҳам 
электрон нусҳаларини яратиш бугунги кун тартибидан ўрин олган. Шунга 
ўхшаш ишлар ўзбек луғатшунослигида ҳам аста-секинлик билан бўлса-да 
кутубхоналардан 
ўрин 
олмоқда. 
Чунончи, 
“Ўзбекистон 
Миллий 
энциклопедияси”, “Болалар энциклопедияси”, “Тошкент энциклопедияси” , 
“Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси”, “Ўзбек тилининг изоҳли 
луғати”, “Ўзбек тилининг имло луғати” ва қатор таржима луғатлар, 
терминологик луғатлар ва ҳ.к.ларнинг электрон шакллари нафақат 
мутахассислар, балки кенг китобхонлар оммаси ҳукмига ҳавола қилинган.
Айни пайтда жаҳон лексикографияси тажрибасидан ўрин олган 
википедия луғатларини яратиш бўйича республикада дастлабки қадамлар 
қўйилмоқда. Мазкур луғатлар, ўзининг тезкорлиги, универсаллиги ва 
оммабоплиги нуқтаи назаридан бошқа луғатлардан фарқланиб, китобхоннинг 
вақтини тежаши, сўралган маълумотни қисқа ва лўнда ифодалаши билан 
аҳамиятга моликдир.

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling