Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Инвестиция лойиҳаларини молиявий – иқтисодий


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/112
Sana27.10.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1726546
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   112
Bog'liq
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya

5.2. Инвестиция лойиҳаларини молиявий – иқтисодий 
баҳолашда пул оқимларини дисконтлашга 
асосланган услублари 
Соф жорий қиймат – NPN ( ингл. net present value). Соф жорий 
қиймат кўрсаткичи лойиҳа амалга оширилиши натижасида фирма 
бойлиги қанчага кўпайганини характерлайди. Соф жорий қийматга 
асосланган ҳолда инвестицияларни таҳлил қилиш усули қуйидаги 
иккита шартдан келиб чиқади: 

ҳар қандай корхона ёки фирма ўз бойликларини оширишга 
ҳаракат қилади; 


49 

ҳар хил вақтда сарфланган маблағлар бир хил қийматга эга 
бўлмайди. 
Соф жорий қиймат бу дисконтланган пул тушумлари билан 
(албатта инвестиция натижаларида вужудга келган) дисконтланган 
харажатларининг фарқидир.
Агар бошланғич инвестиция маблағларини I0, t-давр 
охиридаги пул тушумларини СFt деб белгиласак, у ҳолда соф 
жорий қийматни аниқлашни кўриб чиқамиз . 
Агар соф жорий қиймат (NPV) мусбат миқдорга эга бўлса бу 
лойиҳа учун қилинадиган инвестиция самаралидир. 
Мисол: Фирма 500 млн сўмга универсал дўкон учун жой, бино 
сотиб олди. Бу дўкондан 10 йил давомида ҳар йили 100 млн.сўмдан 
пул тушумлари бўлади. Ўша даврда муқобил фойда меъёри 10 фоиз 
бўлса, шу дўконни сотиб олиш керакми, деган савол туғилади. 
Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, фирма 10 йил ичида ўз 
капиталини 114,6 млн. сўмга кўпайтиради. Лойиҳа самаралидир. 
Айрим ҳолларда «узоқ» муддатли инвестиция сарф этилиб, 
узоқ муддат ичида пул тушумлари вужудга келади. Яъни пул оқими 
бирданига эмас, бир неча йилга чўзилади. Бунда қуйидаги 
формуладан фойдаланиш мумкин (13-формула): 





 


 

n
1
t
t
k
1
t
I
n
1
t
t
k
1
t
CF
NPV
Лойиҳаларнинг ҳаёт даври чекланмаган ҳолатларда NPVни 
ҳисоблашда Горден формуласидан фойдаланилади (14-формула).
NPV

СF1 

(k

- q) - I0 
Бу ерда: CF1 – пул тушумлари
q-пул тушумларининг доимий ўсиш суратлари.
Мисол: Фирма янги «Моделлар уйи»ни 510 млн. сўмга сотиб 
олмоқчи Шу даврда муқобил фойда меъёри 15фоиз. Ҳар йили бу 
корхона 70 млн.сўм пул тушумлари вужудга келтиради. Корхонани 
сотиб олиш тўғри бўладими? 
NPV

70 

(0,15-0) – 510 

466,7-510 

-43,3 
Бундан кўриб турибмизки, корхонани сотиб олиш фирма учун 
зиён келтиради. 
Фараз қилайлик, пул тушумлари йилига 4 фоизга ошсин ва 
йил охирида 70 млн. сўм пул тушумига эга бўлинсин, бундай 
ҳолатда корхонани сотиб олиш фойдали бўлади. 


50 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling