«тасдиқлайман» Мухаммад ал-Хоразмий номидаги


Download 43.74 Kb.
bet4/11
Sana23.04.2023
Hajmi43.74 Kb.
#1384530
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Б Қ Махманов бирлашган семинар кўчирма 2 4

т.ф.д, доц. Н.О.Рахимов: 1-савол. Алгоритмлар яратиш деб айтдингиз лекин биз фақат битта алгоритмни кўрдик нима учун алгоритмлар деб ёздингиз?
Жавоб. Диссертация матнида давлат фуқаролик хизматчиларини билим натижаларини баҳолаш учун ҳар бир босқичда алгоритмик ечимлар мавжуд. Тақдимотда келтирилган алгоритмик босқичларнинг яхлит кўриниши ҳисобланади.
2-савол. 25-слайддаги малака ошириш фаолияти мониторинг дастурий мажмуаси архитектурада кўпроқ мижоз-сервер қисмга ёндашилса мақсадга мувафиқ бўларди.
Жавоб: Тавсия учун олдиндан рахмат. Кейинги босқичларда мижоз-сервер қисмини ҳам кенгроқ ёритамиз.
т.ф.ф.д, доц. А.Ш.Хамраев: Бу баҳолаш индивидуал давлат хизматчиси учун қараладими ёки барча давлат хизматчилари учун қараладими?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва ҳудудий филиалларида тахсил олаётган барча давлат хизматчилари учун қаралган.
т.ф.д., доц. Ў.Р.Хамдамов: 1-савол. 4-слайда келтирилган математик ифода нимани билдиради?
Жавоб: Бу ифода хорижий давлатларда давлат хизматчиси фаолиятини баҳолашда 3 та элемент ва 5 та хусусият бўйича баҳолаш математик ифодаси ҳисобланиб, биз тадқиқот объектида давлат фуқаролик хизматчисини қайта тайёрлаш ва малакасини баҳолаш масалаларини тақдиқот қилганмиз.
2-савол. Тадқиқот вазифаларида тақсимланган маълумотлар базасига урғу берилган лекин тақдимотда тақсимланган маълумотлар базаси келтирилмаган?
Жавоб: Диссертация матнида тақсимланган маълумотлар базаси келтирилган лекин тақдимотга олиб чиқилмаган. Кейинги босқичларда тақсимланган маълумотлар базасини ҳам кенгроқ ёритамиз.
3-савол. Дастурий мажмуа бошқа ахборот тизимлари билан кандай форматларда маълумот алмашади?
Жавоб: Маълумотлар хавфсизлиги жиҳатдан токен ва статик IP фильтр орқали дастурий мажмуалар ўртасида json форматда маълумотлар алмашилади.
Семинар раиси: Яна саволлар борми? Менимча саволлар етарли. Энди тақризчини эшитсак. Тақризчи Тошкент ахборот технологиялар университети, “Мультимедиа технологиялари” кафедраси мудири, т.ф.д., доцент. Э.Ш.Назирова

Download 43.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling