«тасдиқлайман» Мухаммад ал-Хоразмий номидаги


Download 43.74 Kb.
bet5/11
Sana23.04.2023
Hajmi43.74 Kb.
#1384530
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Б Қ Махманов бирлашган семинар кўчирма 2 4

Тақризчи
Диссертация ишида тадқиқотнинг объекти сифатида давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш, малака ошириш фаолияти қаралган. Тадқиқотнинг мақсади давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш, малака ошириш фаолиятини мониторинг қилиш моделлари ва алгоритмлари ҳамда дастурий мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.
Ҳурматли илмий семинар аъзолари, шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, диссертант томонидан катта ҳажмдаги иш бажарилган. Тадқиқот жуда ҳам қизиқарли ва амалийлиги билан ажралиб туради. Диссертацияда олиб борилган тадқиқотларда ҳали келажакда амалга ошириш мумкин бўлган ечилмаган муаммолар тўғрисида диссертант билан суҳбатлашилди.
Диссертацияда эришилган ютуқлар билан бир қаторда айрим камчилик ва таклифларни ҳам айтиб ўтиш лозим:

  1. 2.2 параграфда ахборот жараёнларини IDEF0дан фарқли қўшимча IDEF оиласининг бошқа моделларидан ҳам фойдаланиш мақсадга мувофик бўларди.

  2. 2.3 параграфда келтирилган дастурлараро маълумотлар алмашинувининг интеграция механизми ва маълумотлар оқими жараёнларининг моделини кенгроқ ифодаланса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

  3. Бир нечта қисм дастурий тизимлардан ташкил топган тизимлараро дастурий мажмуага урғу берилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

  4. Дастурий мажмуада кирувчи ва чиқувчи маълумотлар асосида мониторингини юритиш учун корреляцион-регрессион таҳлилни амалга оширилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Юқорида кўрсатилган камчилик ва таклифлар бажарилган диссертация ишининг илмий ва амалий аҳамиятига, ишнинг нуфузига таъсир кўрсатмайди.
Шунингдек, тадқиқот мавзусини ихтисослик ўзгармаган ҳолда “Давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларини мониторинг қилиш модел ва алгоритмлари” деб ўзгартириш мақсадга мувофиқ бўларди.
Махманов Ботир Қудратовичнинг «Давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларини мониторинг қилиш модел ва алгоритмлари» мавзусидаги диссертация иши 05.01.04 – «Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти» ихтисослигининг 5 та бандига мос келади.
Умумий хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, Махманов Ботир Қудратовичнинг «Давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларини мониторинг қилиш модел ва алгоритмлари» мавзусидаги диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг «Илмий даражалар бериш тўғрисида»ги низоми талабларига тўлиқ жавоб беради. Диссертант томонидан тақдим этилаётган ишни ихтисослик бўйича илмий кенгашга кўриб чиқишга тавсия этаман.

Download 43.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling