“тасдиқлайман”


«____» жилд, и.в. (__ __)


Download 452 Kb.
bet6/19
Sana26.07.2023
Hajmi452 Kb.
#1662660
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Айблов хулосаси Хамраев Ж

«____» жилд, и.в. (__ __)


Мазкур жиноят иши бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилиниб, жабрланувчи сифатида эътироф этилган фуқаро Нурматова Фарида Садриддин қизи ўз кўрсатмаларида қуйидагиларни яъни:-“...Мен маҳалладошларимга яшаш хонадонимда боқиб келаётган бир бош она-бола сигиримни сотишимни айтган эдим. 2022 йил 14 феврал куни яшаш хонадонимга поччам “Жонибек” ва “Музаффар” исмли маҳалладошим билан бирга ўзини “Жамшид” деб таништирган шахс келишиб, яшаш хонадонимда боқиб келаётган она-бола сигиримни сотиб олмоқчи эканлигини айтди. шундан сўнг турмуш ўртоғим Бобоқулов Нурбой билан бирга “Жамшид” исмли шахс ушбу она-бола сигиримизни савдолашишди. “Жамшид” исмли шахс ушбу она-бола сигирини Сирдарёда ишлайдиган укасига беришини, ушбу молимизни семиртириб сотмоқчи эканлигини айтди. шундан сўнг Жамшид исмли шахс турмуш ўртоғим билан ўзаро келишиб, сигиримизни жами 9 млн сўмга сотиб олди ва пулларни 40 кун ичида яъни 2022 йил 24 март куни пулларни беришини айтди. уларнинг савдосида ўзим ҳам бор эдим. Ушбу чорва молимизни ўзим боқиб парваришлаб келар эдим. Шундан сўнг, “Жамшид” исмли шахс маҳалламизда яшовчи “Музаффар” исмли шахс билан она-бола сигиримизни олиб кетди. Келишилган муддат келганидан сўнг мен Жамшид исмли шахснинг яшаш хонадонига бордим, бироқ у яшаш хонадонида йўқлиги сабабли кўп оввора бўлим. Бир неча кун ўтиб эшитишимча Ж.Ҳамраев Россия давлатига қочиб кетган экан. Сиздан Жамшид исмли шахсни топиб, пулларимни ундан ундириб беришингизни ва унга нисбатан қонуний чора кўришингизни сўрайман. Мен яшаш хонадонимда молимни сотмоқчи эканимни маҳалладошларимга айтган эдим. Жамшид исмли шахс Музаффар исмли маҳалладошимиз билан бирга келишган эди. Жамшид исмли шахс она-бола сигирим учун пулларни 2022 йил 24 март куни пулларни бериш шарти билан олиб кетган эди....”деб билдирган.
«____» жилд, и.в. (__ __)

Мазкур жиноят иши бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилиниб, жабрланувчи сифатида эътироф этилган фуқаро Қувондиқов Олим Карим ўғли ўз кўрсатмаларида қуйидагиларни яъни:-“...Мен ўз яшаш хонадонимда йирик шоҳли чорва молларини боқиб келар эдим. 2022 йилнинг январ ойларида танишим ва қўшним Каримов Музаффар ака менга “сотиладиган молинг борми” деб сўради. Шунда мен унга сотиладиган молим бор эканлигини, сотишимни айтдим. Шунда, орадан бироз вақт ўтиб Каримов Музаффар ака менинг яшаш хонадонимга “Жамшид” исмли шахс билан бирга келиб, яшаш хонадонимда боқиб келаётган 2 бош йирик шоҳли чорва молларимни кўришиб, ушбу чорва молларини қарз эвазига олиб кетмоқчи эканлигини айтганидан сўнг, мен уларнинг таклифига рози бўлмадим ва улар қайтиб кетишди. Шундан сўнг, орадан бир неча кун вақт ўтиб Жамшид мендан чорва молларимни сотишимни сўрайверди, мен уни таклифини рад қилавердим, бироқ у фарзандларини ўртага қўйиб чорва молларимни пулларини 20 кун вақт ичида беришини айтганидан сўнг, Жамшиднинг гапларига ишониб унинг таклифини қабул қилдим ва яшаш хонадонимдаги 2 бош ҳўкизларимни у билан жами 14 млн 300 минг сўмга савдалашиб бердим. Жамшид ушбу савдомизда келишилган пуллардан 800.000 сўм миқдордаги пулларни бериб, қолган пулларни яъни, 13 млн. 500 минг сўм миқдордаги пулларни 20 кун вақт ичида беришга ваъда қилди. Мен унинг гапларига ишониб, қора молларимни бериб юбордим. Бироқ, келишилган муддат ўтиб кетганидан сўнг ҳам Жамшид исмли шахс менга келишилган пулларни бермасдан алдаб юрди. Мен бу ҳақида Музаффар акадан сўраганимда у Жамшид исмли шахсни танишлигини, савдосига аралашмаслигини айтди. Кейинчалик эшитишимча Жамшид исмли шахс Россия давлатига қочиб кетган экан. Шундан сўнг Ж.Ҳамраевдан алданган фуқаролар билан йиғилиб, унга нисбатан ариза билан мурожаат қилдик. Аризамиз юзасидан Ҳамраев Жамшидга нисбатан Хатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди. Тергов жараёнида Ж.Ҳамраевни Россия давлатида ушланиб қамаб қўйилганлигини эшитдим. Сўнг унинг отаси Очилов Холмумин Ҳамраевич мен билан учрашганимда у ўғли Ж.Ҳамраев менга бериши керак бўлган


13.500 000 сўм пулларни қоплаб берди. Ҳозирда мени Ж.Ҳамраевга нисбатан давоим йўқ....”деб билдирган.

Download 452 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling