“тасдиқлайман”


«____» жилд, и.в. (__ __)


Download 452 Kb.
bet8/19
Sana26.07.2023
Hajmi452 Kb.
#1662660
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
Айблов хулосаси Хамраев Ж

«____» жилд, и.в. (__ __)


Мазкур жиноят иши бшйича гувоҳ сифатида сўроқ қилиниб, жабрланувчи сифатида эътироф этилган фуқаро Йахшилиқов Жамшид Равшанқулович ўз кўрсатмаларида қуйидагиларни яъни:-“... Мен бирор бир давлат идорасида ишламаганлигим сабабли яшаш уйимда чорвачилик фаолияти билан шуғулланиб келаман. 2022 йил 01 март куни Хатирчи тумани “Денҳқонобод” маҳалласида яшовчи Ҳамраев Жамшид исмли фуқаро яшаш хонадонимга менга илгаридан таниш бўлган қўшним Каримов Баҳодир билан телефон орқали гаплашиб келди. Ҳамраев Жамшид исмли йигит менга ўзини қора мол олди-сотдисми билан шуғулланишини яшаш уйимда сотиладиган ёки суйиладиган қора мол бўлса сотиб олишини айтди. Мен унга яшаш хонадонимда ўзим боқиб семиртириб келаётган бир бош оқ рангли 4 ёшарлик ҳўкизимни кўрсатдим. У мен билан оғзаки равишда ушбу ҳўкизимни 14.500.000 сўмга савдолашиб, дастлаб менга 500.000 сўм пул бериб, қолган 14.000.000 сўм пулларимни 15-20 кун ичида тахлаб бериб кетишини ваъда қилди. Бироқ дастлаб мен унга ҳўкизимни пулларини тўлиқ олмасдан сотмаслигимни, ҳўкизимни пулларини тўлиқ бериб кецагина олиб кетишини, бўлмаса унга қора молимни сотмаслигимни айтдим. Шунда Ҳамраев Жамшид мени ишонтириш учун турли хил гапларни айтиб, қўшним Каримов Баҳодир ҳамда бошқа фуқаролардан ҳам қора молларини олиб кетиб, ваъда қилган муддатда пулларини тўлиқ қилиб бериб кетганлигини айтиб, телефон аппаратидан қўшним Каримов Баҳодирга телефон қилди ва мени у билан гаплаштирди. Мен қўшним Каримов Баҳодир билан телефонда гаплашганимда у менга ҳақиқатдан ҳам ушбу йигитни танишлигини, унга яқинда ўзининг қора молини сотиб, пулларини тўлиқ олганлигини айтди. Шунда мен Ҳамраев Жамшидга ишондим ва унга 1 бош оқ рангли 4 ёшарлик ҳўкизимни 14.500.000 сўмга сотиб, ундан олдиндан 500.000 сўм пулларни олиб қолдим ва ҳўкизимни бериб юбордим. Ҳамраев Жамшид яшаш уйимда қора молимни олиб кетишдан олдин мени янада ишонтириш учун менга ўзининг шахс гувоҳномасини ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини бериб кетган эди. Бундан ташқари, у яшаш уйимдан ҳўкизимни олиб кетаётган пайтда мен уни ҳўкизимни олиб кетаётганлиги ва ўртамиздаги савдони мазмунини телефон аппаратимга видеотасвирга олиб олган эдим. Бироқ ҳозирда телефонимдаги видеотасвир ўчиб кетган, Аммо Ҳамраев Жамшид менга бериб кетган шахс гувоҳномаси ва ҳайдовчилик гувоҳномаси ўзимда турибди. Уларни ИИБ ходимларига тақдим қиламан. Кейинчалик билсам Ҳамраев Жамшид исмли йигит мендан ташқари бошқа фуқароларни ҳам ишончига кириб, қора молларини олиб кетиб пулларини маълум муддатда беришини ваъда қилиб олиб кетиб, бермасдан алдаб кетиб, Россияга қочиб кетган экан. Ҳамраев Жамшид исмли йигит мени яшаш уйимга келишидан олдин қўшним Каримов Баҳодирдан 1 бош ҳўкизини савдолашиб, олиб кетиб, пулларини ўзи ваъда қилган муддатда тўлиқ олиб келиб бериб кетган экан. Мен телефон орқали Баҳодир қўшним билан гаплашганимда у менга Жамшид уни алдамаганлигини, мени ҳам алдамаслигини, Жамшидни танишлигини айтганидан сўнг мен Жамшидга ишонган эдим ва 1 бош ҳўкизимни пулларини олмасдан бериб юборган эдим. Бироқ Ҳамраев Жамшид мени алдаб кетди ва 14.000.000 сўм пулларимни ҳозирга қадар бермасдан келмоқда. Мен Ж.Ҳамраевга сотган бир бош ҳўкиздан қўшним Каримов Баҳодирни моддий манфаат кўрганлигидан умуман хабарим йўқ. Менимча қўшним Баҳодир мени ҳўкизимдан моддий манфаат кўрмаган. Фақатгина қўшним Каримов Баҳодир мен уни гапларидан сўнг Ҳамраев Жамшидга ишониб қора молимни бериб юборганимдан хижолат бўлиб келмоқда. Сабаби мен қўшним Баҳодир билан кўришган пайтларимда Ҳамраев Жамшид ўша пайтда мени Баҳодир билан гаплаштирмаганида мен унга қора молимни бермаслигимни айтганман. Ушбу юқорида берган кўрсатувларимни барчаси тўғри ушбу мазмунда кўрсатув беришимга мени хеч ким мажбурлагани йўқ. Менга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан бирор бир ноқонуний ҳаракатлар ҳамда жисмоний ва руҳий тазйиқлар ўтказилгани йўқ.....”деб билдирган.

Download 452 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling