Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқА Қимматликларни инкассация қилишга доир йўРИҚномани


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/58
Sana25.01.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1118723
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   58
Bog'liq
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома

Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Бунда мазкур Йўриқноманинг 
16-иловасида 
келтирилган журнали икки нусхада 
тўлдирилиб, имзоланади ҳамда унинг иккинчи нусхаси қайта санаш кассаси назоратчисининг 
муҳри билан муҳрланган ҳолда инкассаторлар гуруҳига берилади. Ушбу журналнинг 
биринчи нусхасига инкассаторлар гуруҳининг учбурчак муҳри босилади ва қайта санаш 
кассаси назоратчисига берилади.
(96-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 
2018 йил 15 декабрдаги 39/19-сонли 
қарори 
(рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) таҳририда — 
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон) 
97. Банк иш куни мобайнида инкассаторлар гуруҳидан алоҳида ажратилган хонада 
қабул қилиб олинган инкассация сумкалари (қоплари) бўйича мазкур Йўриқноманинг 
18-
иловасидаги
 маълумотномани бир нусхада тўлдирилади.


98. Қайта санаш кассасининг назоратчиси инкассаторлар гуруҳидан сумкаларни 
(қопларни) қабул қилиб олаётган вақтда, қайта санаш кассаси кассирларининг ишини қайта 
санаш кассасида ишламайдиган кассанинг бошқа ходими ёки касса мудири (нақд пул 
тушумлари солинган сумкаларни (қопларни) кассирларга қайта санаш учун бермаган ҳолда) 
назорат қилиб туриши лозим. 
99. Қайта санаш кассасининг назоратчиси инкассаторлар гуруҳидан қабул қилиб 
олган нақд пул тушумлари солинган инкассация сумкаларини (қопларини) темир шкафда 
(сейфда), ёки столининг тортмаларида қулфланган ҳолда сақлаши керак. 
100. Ҳар бир сановчи кассир банк иш куни бошида ўзининг фамилияси, исми ва 
отасининг исмини мазкур Йўриқноманинг 
20-иловасига 
мувофиқ шаклдаги қайта санаш 
кассаси кассирининг назорат варақасига киритиб, уни ўз номига расмийлаштириб олади. 
Шундан сўнг, назоратчи ҳар бир сановчи кассирнинг олдига алоҳида бориб, 176-шаклдаги 
назорат қайдномасига унинг фамилияси, исми ва отасининг исмини ҳамда биттадан 
берилаётган нақд пул тушумлари солинган сумканинг (қопнинг) рақамини қайд этган ҳолда, 
уларга навбат билан инкассация сумкасини (қопини) топширади.
Назоратчининг кузатуви остида, кассир инкассация сумкасидаги (қопидаги) 
пломбаланган тизимчанинг бир томонини қирқиб сумкани (қопни) очади. Сумка (қоп) 
ичидан нақд пул ва бошқа қимматликларни столи устига олганидан сўнг, бўш сумкани 
(қопни) назоратчига қайтариб беради. Кассир нақд пул ва бошқа қимматликларни қайта 
санашни якунлагунига қадар, сумканинг (қопнинг) пломбали тизимчасини ўзида сақлаши 
лозим. 
101. Назоратчи сумкани (қопни) кассирдан қайтариб олганидан сўнг, ундаги барча 
нақд пул ва бошқа қимматликлар кассир томонидан олинганлигини текшириб кўради. 
Сўнгра, сумканинг (қопнинг) ички чўнтагидан мазкур Йўриқноманинг 
14
а
-иловасида 
келтирилган илова қайдномасини олади ҳамда ушбу ҳужжатни инкассация сумкаси (қопи) 
билан бирга ўзида назорат учун олиб қолади. 
102. Кассир нақд пул ва бошқа қимматликларни саралаб ва қайта санаб бўлганидан 
сўнг, унга топширилган инкассация сумкасидан (қопидан) ҳақиқатда чиққан нақд пул ва 
бошқа қимматликлар суммасини назоратчига маълум қилади. Назоратчи ҳақиқатда чиққан 
суммани инкассация сумкасининг (қопининг) мазкур Йўриқноманинг 
14
а
-иловасида 
келтирилган илова қайдномасини олд ва орқа тарафларида қайд этилган суммаларга мос 
келишини текширади. 
Кассир томонидан маълум қилинган сумма ҳамда мазкур Йўриқноманинг 
14
а
-
иловасида 
келтирилган илова қайдномасида қайд этилган сумма ўртасида тафовут 
аниқланмаса, назоратчи тегишли сумканинг (қопнинг) илова қайдномасини кассирга имзо 
қўйиш учун беради. Назоратчи инкассация сумкасининг (қопининг) илова қайдномасини 
кассирдан имзолатган ҳолда қайтариб олганидан сўнг, мазкур Йўриқноманинг 
19-иловасида 
келтирилган назорат қайдномасини тегишли катакчаларига, қайта санаш натижасида чиққан 
нақд пуллар суммасини ҳамда бошқа қимматликлар суммасини алоҳида қайд этиб қўяди.
103. Инкассация сумкасига (қопига) ҳақиқатда солинган нақд пуллар суммаси ва 
ушбу сумканинг (қопнинг) илова қайдномасида қайд этилган сумма ўзаро мос келмаса, 
кассир ва назоратчи биргаликда, қайта санаб бўлинган нақд пулларни, илова 
қайдномасининг орқа тарафидаги нақд пулларнинг номинал қиймати бўйича рўйхатида қайд 
этилган суммалар билан таққослаб чиқиши, назоратчи эса суммаси мос келмаган қийматдаги 
нақд пулларни қайта санаб кўриши шарт.
Назоратчи нақд пулларни қайта санаб кўрганида ҳам инкассация сумкасида (қопида) 
камомад (ёки тўловга яроқсиз, қалбаки пуллар), ортиқча пуллар мавжудлиги тасдиқланса, 
кассир ушбу сумканинг (қопнинг) мазкур Йўриқноманинг 
14
а
-иловасида 
келтирилган илова 
қайдномасини олд томонидаги далолатнома қисмини тўлдиради ҳамда кассир ва назоратчи 
томонидан имзоланади. Шунингдек, банкнинг қайта санаш кассасининг назоратчиси 
томонидан 
мазкур 
Йўриқноманинг 
17-иловасида 
келтирилган 
далолатнома 
расмийлаштирилади.


Қайта санаш жараёнида хўжалик юритувчи субъектнинг вакили ҳам иштирок этган 
бўлса, у ҳам мазкур Йўриқноманинг 
17-иловасидаги 
далолатномани ҳамда мазкур 
инкассация сумкаси (қопи) илова қайдномасини далолатнома қисмида қайд этилган 
ёзувларни ўз имзоси билан тасдиқлайди.
Шундан сўнг, қайта санаш кассасининг назоратчиси назорат қайдномасини тегишли 
катакчасига ҳақиқатда чиққан нақд пул ва бошқа қимматликлар суммасини қайд этади. 
104. Инкассация сумкасидаги (қопидаги) нақд пулларни саралаш ва қайта санаш 
жараёнида қалбаки пул мавжудлиги аниқланиб, пулнинг қалбаки эканлиги назоратчи ва 
касса мудири томонидан тасдиқланса, мазкур Йўриқноманинг 
81-бандида 
белгиланган 
зарурий чоралар кўрилиши лозим. 
105. Қайта санаш кассаси кассирлари томонидан инкассация сумкасидаги (қопидаги) 
нақд пулларни қайта санаш жараёнида ортиқча пуллар солинганлиги аниқланса, мазкур 
Йўриқноманинг 
17-иловасидаги 
далолатнома расмийлаштирилиб:
хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, йирик миқдордаги нақд пул 
тушумига эга бўлган мижоз қошида ташкил этилган махсус кассадан олиб келинган 
инкассация сумкасидан (қопидан) чиққан ортиқча нақд пуллар суммаси, ушбу мижознинг 
банкдаги (филиалдаги) ҳисобварағига; 
банкнинг банк биносидан ташқарида жойлашган чакана амалиёт кассаларидан олиб 
келинган инкассация сумкасидан (қопидан) чиққан ортиқча пуллар қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда банк фойдасига кирим қилинади. 
106. Қайта санаш кассаси кассирлари томонидан банкнинг кирим, чиқим ёки чакана 
амалиёт кассалари кассирлари ўраб-боғлаган нақд пул боғламлари ҳам қайта саналиши 
мумкин. 
107. Банк кассирлари томонидан ўраб-боғланган нақд пул боғламларини қайта 
саналганида касса хатоликлари яъни, камомад ёки ортиқча пуллар аниқланса, мазкур 
Йўриқноманинг 
21-иловасига 
мувофиқ 145-шаклдаги нақд пул боғлами, дастаси (қопчадаги 
тангалар) орасидан аниқланган камомад (шу жумладан, тўловга яроқсиз, қалбаки) ёки 
ортиқча пуллар бўйича тузилган далолатнома расмийлаштирилади. Бунда: 
ортиқча 
пуллар 
аниқланса, 
145-шаклдаги 
далолатнома 
икки 
нусхада 
расмийлаштирилиб, ортиқча пуллар суммаси, уни аниқлаган банк фойдасига кирим 
қилинади; 
камомадга йўл қўйилганлиги аниқланса, 145-шаклдаги далолатнома икки нусхада 
расмийлаштирилади ҳамда камомад суммаси касса хатолигига йўл қўйган банк кассиридан 
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилиб олинади; 
камомадга бошқа банк кассири йўл қўйганлиги аниқланса, 145-шаклдаги 
далолатнома уч нусхада расмийлаштирилади ва камомад суммаси хатоликка йўл қўйган банк 
кассиридан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олинади ҳамда камомад 
суммаси 145-шаклдаги далолатномани тақдим этган банкка нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали 
тўлаб берилиши лозим; 
қалбаки пул ушбу банк кассири ўраб-боғлаган пул боғламидан аниқланса, 145-
шаклдаги далолатнома уч нусхада, бошқа банк кассири пул боғламидан аниқланса, тўрт 
нусхада расмийлаштирилади. Шунингдек, аниқланган қалбаки пул бўйича мазкур 
Йўриқноманинг 
81-банди 
талабларига мувофиқ чоралар кўрилиши лозим. 
Аниқланган қалбаки ёки тўловга яроқсиз пуллар суммаси ҳам камомад ҳисобланиб, 
ушбу касса хатолигига бошқа банк кассири йўл қўйган бўлса, камомад суммаси айбдор 
кассирдан ундириб олинади ва 145-шаклдаги далолатномани тақдим этган банкка нақд 
пулсиз ҳисоб-китоб орқали тўлаб берилади. 
108. Қайта санаш кассаси кассирлари томонидан камомад (тўловга яроқсиз, қалбаки) 
ёки ортиқча пуллар аниқланган ҳар бир ҳолат мазкур Йўриқноманинг 
22-иловасига 
мувофиқ 
қайта санаш кассасида аниқланган касса хатоликларини қайд этиш китобида қайд этиб 
борилиши лозим.


109. Инкассация сумкасига (қопига) нақд пул тушумлари билан биргаликда тижорат 
банкларининг ҳисоб-китоб чеклари ҳам солинган бўлса, назоратчи ҳар бир ҳисоб-китоб 
чекини тўғри расмийлаштирилганлигини (имзолар мавжудлигини, сўз ва рақам билан 
ёзилган суммаларнинг ўзаро мос келишини, уларни тўлов учун қабул қилинган хўжалик 
юритувчи субъектнинг муҳри ҳамда унинг масъул ходимини имзоси мавжудлигини) 
текширган ҳолда кассирлардан қабул қилиб олиши керак.
Назоратчи тижорат банкининг ҳисоб-китоб чекини тўғри расмийлаштирилганлигига 
ишонч ҳосил қилгач, уни топширган кассирнинг назорат варағига ўз имзосини қўйиб ҳамда 
ўзининг назорат қайдномасига ҳисоб-китоб чеклари сони ва суммасини қайд этиш орқали 
қабул қилиб олади. 
Тижорат банкининг ҳисоб-китоб чекини расмийлаштиришда камчиликларга йўл 
қўйилганлиги аниқланса, ушбу ҳисоб-китоб чеки, мазкур мижозга тегишли бўлган бўш 
инкассация сумкасига (қопига) солинади. Ушбу сумка (қоп) илова қайдномасининг орқа 
тарафига тижорат банкининг ҳисоб-китоб чекини мижозга қайтариш сабаблари қайд этилиб, 
кассир ва назоратчи томонидан имзоланади. Шундан сўнг, илова қайдномаси ҳам сумкага 
(қопга) солинади ва унинг оғзи сановчи кассир томонидан пломбаланади ҳамда сумкага 
(қопга) мижознинг номи ва ҳисоб-китоб чекининг суммаси кўрсатилган ёрлиқ бириктириб 
қўйилади. 
110. Сановчи кассирларга берилган инкассация сумкасидаги (қопидаги) нақд пул ва 
бошқа қимматликлар сараланиб, қайта санаб бўлинганидан сўнг, улар мазкур 
Йўриқноманинг 
7-бобида 
белгиланган тартибда тахланади ва ўраб-боғланади.
111. Банкнинг қайта санаш кассасидаги сараланган, саналган ва ўраб-боғланган нақд 
пулларни банк иш куни давомида касса мудирига топшириш зарурати туғилса, кассир 
топширилаётган суммани ўзининг 175-шаклдаги назорат варағининг олд томонида қайд 
этганидан сўнг, касса мудири ушбу суммадаги нақд пулларни олганлигини ўз имзоси билан 
тасдиқлаган ҳолда ўраб-боғланган нақд пулларни кассирдан қабул қилиб олиши мумкин. 
112. Банк иш куни охирида кассирлардаги банкнотларнинг тўлиқ дастаси, боғламини 
ёки тангаларнинг тўлиқ қопчаларини шакллантириш учун етарли бўлмаган банкнот ва 
тангалар, қайта санаш кассаси назоратчисининг кўрсатмасига биноан, уларни жамлаш ҳамда 
ўраб-боғлаш учун бир ёки бир нечта кассирга топширилиши мумкин. 
Бунда ҳар бир кассир ўзидаги нақд пул қолдиқлари суммасини ва уни қабул қилиб 
олаётган жамловчи кассирнинг фамилияси, исми ва отасининг исмини, ўзининг 175-
шаклдаги назорат варағининг олд тарафига қайд этган ҳамда жамловчи кассирга имзо 
қўйдирган ҳолда нақд пуллар қолдиғини топшириши лозим. 
113. Нақд пул қолдиқларини жамловчи кассир ўзининг 175-шаклдаги назорат 
варағининг орқа тарафига, нақд пул қолдиқларини топширган кассирнинг фамилияси, исми 
ва отасининг исмини ҳамда ундан қабул қилиб олган нақд пул қолдиқлари суммасини қайд 
этиши лозим.
114. Банк иш куни охирида қайта санаш кассасининг кассирлари нақд пул ва бошқа 
қимматликларни қайта санаб бўлганларидан сўнг, назоратчи: 
ҳар бир кассир томонидан саналган нақд пул ва бошқа қимматликларнинг умумий 
суммасини сановчи кассирнинг фамилияси, исми ва отасининг исми қайд этилган 176-
шаклдаги назорат қайдномасини тегишли катакчасига ёзиб қўяди; 
ҳар бир кассир ўзи саналган нақд пул ва бошқа қимматликлар умумий суммасини
ўзининг 175-шаклдаги назорат варақасида қайд этади; 
назоратчи 176-шаклдаги назорат қайдномасидаги маълумотларни, аниқланган касса 
хатоликлари бўйича расмийлаштирилган, мазкур Йўриқноманинг 
17-иловасига 
мувофиқ 
тузилган далолатномаларда қайд этилган суммаларни инобатга олган ҳолда ҳар бир 
кассирнинг 175-шаклдаги назорат варақасида қайд этилган ёзувларга ўзаро мослигини 
текширади; 
аниқланган касса хатоликларини инкассация сумкасининг (қопининг) илова 
қайдномасини далолатнома қисмида тўғри акс эттирилганлигини ҳамда аниқланган камомад 


ёки ортиқча пулларни инобатга олган ҳолда ҳисобланган ва 176-шаклдаги назорат 
қайдномасида қайд этилган умумий суммани, қабул қилинган инкассация сумкаларининг 
(қопларининг) илова қайдномасидаги якуний суммалар билан таққослаб кўради. 
Тафовутлар аниқланмаган тақдирда, қайта санаш кассасининг ҳар бир кассири ўзи 
қайта санаган ва ўраб боғлаган нақд пул ва бошқа қимматликлари суммасини 175-шаклдаги 
назорат варақасида ҳамда назоратчининг 176-шаклдаги назорат қайдномасида тўғри қайд 
этилганлигига ишонч ҳосил қилгач, ўзининг 175-шаклдаги назорат варақасини ҳамда 
назоратчининг 176-шаклдаги назорат қайдномасини, шунингдек назоратчи ҳам 176-шаклдаги 
назорат қайдномасини имзолайди.
115. Қайта санаш кассасининг ҳар бир кассири, қайта санаган нақд пул ва бошқа 
қимматликлар суммасини ўзининг 175-шаклдаги назорат варақасига қайд этган ҳамда касса 
мудирига имзо қўйдирган ҳолда нақд пул ва бошқа қимматликларни унга топширади.
Шундан сўнг, назоратчи ҳар бир кассирдан 175-шаклдаги назорат варақасини олиб, 
қайта саналган нақд пул ва бошқа қимматликларни касса мудирига тўлиқ 
топширилганлигини текширади.
116. Қайта санаш кассасининг назоратчиси 176-шаклдаги назорат қайдномасини, 
кассирларнинг 
175-шаклдаги 
назорат 
варақаларини, 
инкассация 
сумкаларининг 
(қопларининг) илова қайдномаларини, шунингдек мазкур Йўриқноманинг 
15-иловасида 
келтирилган маълумотномани, 
16-иловасида 
келтирилган журнални, 
17-иловада 
келтирилган 
далолатномани, 
18-иловада 
келтирилган маълумотномани касса мудирига топширади. 
Касса мудири: 
мазкур Йўриқноманинг 
15-иловасида 
келтирилган маълумотномада ва 
16-иловадаги 
журналда қайд этилган ёзувларни ўзаро таққослаган ҳолда, инкассация сумкалари (қоплари) 
банк кассасига тўлиқ топширилганлигини текшириб кўради; 
аниқланган касса хатоликлари бўйича мазкур Йўриқноманинг 
17-иловасига 
мувофиқ 
тузилган далолатномаларда қайд этилган суммаларни инобатга олган ҳолда, қайта санаш 
кассаси кассирларидан қабул қилиб олган нақд пуллар суммасини, назоратчининг 176-
шаклдаги назорат қайдномасидаги ҳамда 
18-иловада 
келтирилган маълумотномадаги ёзувлар 
билан таққослайди.
Тафовутлар аниқланмаса касса мудири мазкур Йўриқноманинг 
18-иловасига 
мувофиқ тузилган маълумотномани имзолайди ҳамда кассирларнинг 175-шаклдаги назорат 
варақаларини қайта санаш кассасининг назоратчисига қайтариб беради ва у назоратчида 10 
банк иш куни мобайнида сақланиши лозим. 
117. 
Касса 
мудири 
мазкур 
Йўриқноманинг 
15-иловасида 
келтирилган 
маълумотномани, 
16-иловадаги 
журнални, 
17-иловага 
мувофиқ шаклда тузилган 
далолатномани, 
18-иловадаги
маълумотномани, 176-шаклдаги назорат қайдномасини ҳамда 
инкассация сумкаларининг (қопларининг) илова қайдномаларини банк бош бухгалтерига 
(ёки унинг ўринбосарига) топширади.
118. Бош бухгалтер (ёки унинг ўринбосари) мазкур Йўриқноманинг 
15-иловасида 
келтирилган маълумотномада ҳамда 
16-иловадаги 
журналда қайд этилган ёзувларни ўзаро 
таққослаб, инкассаторлар гуруҳи томонидан инкассация сумкалари (қоплари) банк кассасига 
тўлиқ топширилганлигини текшириб кўради. 
Шундан сўнг, инкассация бўлими томонидан бош бухгалтерга мазкур 
Йўриқноманинг 
23-иловасига 
мувофиқ тақдим этилган хўжалик юритувчи субъектлардан 
инкассаторлар гуруҳи йиғиб келган ва банк кассасига топширган нақд пул тушумлари 
суммаси тўғрисидаги маълумотномада қайд этилган ёзувларни, аниқланган касса 
хатоликлари бўйича 
17-иловага 
мувофиқ тузилган далолатномада қайд этилган суммаларни 
инобатга олган ҳолда, назоратчининг 176-шаклдаги назорат қайдномасидаги ҳамда 
18-
иловада 
кўрсатилган маълумотномадаги ёзувлар билан таққослайди. 
Тафовутлар аниқланмаса, бош бухгалтер 
18-иловада 
келтирилган маълумотномани 
имзолайди. Сўнгра, кунлик касса ҳужжатларига тикиш учун нақд пул тушумлари солинган 
сумканинг (қопнинг) илова қайдномасини, 
15-иловадаги 
маълумотномани, 
16-иловадаги 


журнални, 
18-иловадаги 
маълумотномани, 176-шаклдаги нақд пул ва бошқа қимматликларни 
қайта санаш натижалари бўйича назорат қайдномасини, 
23-иловадаги 
маълумотномани касса 
мудирига топширади. 
119. Шунингдек, бош бухгалтер (ёки унинг ўринбосари) мазкур Йўриқноманинг 
17-
иловасига 
мувофиқ тузилган далолатноманинг иккала нусхасини ҳам бухгалтерия бўлими 
ходимларига топширади. 
Бухгалтерия бўлими ходимлари 
17-иловага 
мувофиқ тузилган далолатноманинг 
биринчи нусхаси асосида, инкассация сумкасининг (қопининг) юк хати бўйича тегишли 
ҳисобвараққа кирим қилинган суммани тўғрилаш учун тегишли бухгалтерия ўтказмасини 
амалга оширадилар ва у бухгалтериянинг кунлик ҳужжатлари йиғмажилдига тикилади. 
Далолатноманинг иккинчи нусхаси эса, мижознинг инкассация сумкасидан (қопидан) 
аниқланган касса хатоликларини маълум қилиш учун мижознинг (ёки унинг вакилининг) 
навбатдаги банкка ташрифида унга топширилади.
120. Банкнинг буйруғига асосан қайта санаш кассасининг ходимлари дам олиш 
кунлари ишлаганида, дам олиш кунлари кассирлар қайта саналган, ўраб-боғланган нақд пул 
ва бошқа қимматликларни ўзларининг назорат варақларида қайд этилган ҳамда кечки касса 
кассирига имзолатган ҳолда кечки касса ходимларига топширадилар.
Кечки кассанинг кассири, қайта санаш кассирларидан қабул қилиб олинган нақд пул 
ва бошқа қимматликлари умумий суммасини ўзининг 155-шаклдаги китобида қайд этиб 
қўяди ҳамда кейинги банк иш куни эрталаб, ушбу китобга имзо қўйдирган ҳолда касса 
мудирига топширади.
121. Қайта санаш кассасининг назоратчиси бўшатилган инкассация сумкаларини 
(қопларини), улар учун ажратилган махсус жойга (хонага) инкассация ходимларига кейинги 
кунда топшириш учун тахлаб қўяди. Банк ва инкассация бўлими ўртасида тузилган 
шартномада белгиланган вақтда бўш инкассация сумкаларини (қопларини) қайта санаш 
кассасининг назоратчиси томонидан инкассаторлар гуруҳига топшириш, мазкур 
Йўриқноманинг 
24-иловасига 
мувофиқ шаклдаги инкассаторлар гуруҳига топширилган бўш 
инкассация сумкалари (қоплари) сонини қайд этиш китобида тегишли ёзувларни қайд этиш 
ҳамда инкассаторлар гуруҳи раҳбарининг тасдиқловчи имзосини қўйилиши асосида амалга 
оширилади. 
Қайта санаш кассасининг ходимлари дам олиш кунлари ишлаганида, ушбу дам олиш 
кунлари инкассаторлар гуруҳига бўш инкассация сумкаларини (қопларини) қайта санаш 
кассасининг назоратчиси топширади. Дам олиш кунлари қайта санаш кассасининг 
ходимлари ишга жалб қилинмаганида, қайта санаш кассасининг назоратчиси, дам олиш 
кунидан олдинги охирги иш кунида кечки касса ходимларига, дам олиш кунлари 
бериладиган бўш инкассация сумкаларини (қопларини) инкассаторлар гуруҳига 
топширилган бўш инкассация сумкалари (қоплари) сонини қайд этиш китобида қайд этган 
ҳолда топширади.
Бунда инкассаторлар гуруҳи раҳбари бўш инкассация сумкаларини (қопларини) 
кечки касса ходимларидан мазкур Йўриқноманинг 
24-иловасида 
келтирилган китобга қайд 
этилган ёзувларни ўз имзоси билан тасдиқлаган ҳолда, белгиланган тартибда қабул қилиб 
олади. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling