Тошдту электр энергетикаси факультети 173-19 эээ гуруҳи йиғилишининг


Download 1.3 Mb.
bet11/12
Sana28.12.2022
Hajmi1.3 Mb.
#1070906
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
173-19 1-семестр

Қарор қилинди: Мавзуга доир кўриб чиқилган масалалар маълумот сифатида ҳар бир талаба томонидан қабул қилинсин ва тегишли хулосалар чиқарилсин.
Маъсул: 173-19 гуруҳ талабалари.

Мураббийси: Ниёзов Н.Н.

ТошДТУ Электр энергетикаси факультети
173-19 ЭЭЭ гуруҳи йиғилишининг

11 Б А Ё Н Н О М А С И


Тошкент ш. “18” ноябрь 2022 й.




Ўтказилган тадбир мавзуси:

  1. «Тарбия-ҳаёт-мамот масаласи”. Миллий педагогиканинг тараққиёт тарихига бағишланган тадбирлар ўтказиш.

2. Хафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида онлайн тарзда маълумотлар бериб бориш.
Манзил: онлайн
Қатнашдилар: Гуруҳнинг 23 нафар талабаси.
Маърузачилар: Гуруҳ мураббийси Ниёзов Н.Н., гуруҳ сардори Эркинов А.А.
Сўзга чиқдилар: 1. Мураббий Ниёзов Н.Н. талаба-ўқувчиларнинг маънавий маданиятини юксалтириш, мустақил фикрлаш жараёнини шакллантириш методологияси маънавий онг ва тафаккурни, миллий мустақилликни амалга ошириш ва ривожлантириш жараёнини таъминловчи асосий омил ҳаёт жараёнида адолат, инсонпарварлик, ўз-ўзини англашни ва жаҳон ижтимоий, маданий тараққиётини, умуминсоний, миллий, маданий, маънавий қадриятларни уйғун ҳолда ўзлаштириш маҳоратини шакллантириш хакида гапириб утти.
Шунингдек талабалар орасида бахс мунозара билан давра сухбати утказилди. Абдулла Авлоний: “Тарбия бизлар учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидур”, деган эди. Дарҳақиқат, оилада фарзанд туғилиши билан унинг ота-онаси ва яқинлари, аввало, уни тарбия қилиш ҳақида қайғурадилар. Исмни ҳам яхши инсон бўлсин, деган пок ниятлар билан энг чиройлисини танлайдилар. Олам-олам орзулар, чақалоқни ҳеч нарсадан кам қилмай улғайтириш керак деган мақсадлар билан ота-она фарзанди учун яшай бошлайди. Бироқ асосий моҳиятни баъзан унутиб қўяди. Тарбия...“Гарчи ҳар бир инсон бешикдан то қабргача илм олиш қобилиятига эга бўлса‑да, лекин уни болаликдан тарбиялаш таъсирлироқ ва жуда муҳимдир”, деган экан Фитрат. Ҳар бир ота-она ана шу фикрни ҳамиша ёдда тутмоғи лозимдир. Бинобарин, мурғак болалар онгига атрофдагиларнинг ҳар бир сўзи, қилаётган ишлари сақланиб, келажакда мустақил бўлганида ана шу хотиралари билан иш юритади. Демак, фарзанд тарбияси учун аввало оила аъзоларининг ўзи ҳам бевосита ўрнак бўлиши керак.
2. Юртимизда ва жаҳонда бўлаётган янгиликлар тўғрисида суҳбат олиб борилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни нефть-газ кимё саноатидаги истиқболли лойиҳалар ҳолатига оид тақдимот билан танишди.
Нефть-газ кимёси – қўшимча қиймат яратадиган, экспортда катта ўрин тутадиган тармоқ. Ўзбекистонда хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаб, иқтисодий самарадорликни кўпайтириш мақсадида кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Хусусан, табиий газни чуқур қайта ишлаш бўйича қарийб 9 миллиард долларлик 52 та лойиҳа белгиланган. Шундан 15 таси ноорганик кимё, 23 таси органик кимё, 12 таси полимерлар бўйича. Яна бир лойиҳага кўра, янги турдаги полимер маҳсулотлар бўйича илмий тадқиқот ва тажрибалар ўтказиб, лойиҳаларни бевосита ишлаб чиқаришга жорий этадиган ҳамда етук мутахассислар тайёрлайдиган инновацион марказ ташкил қилинади.

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling