Тошкент – 2022 Медиатаълим бўйича махсус курснинг ўқув дастури – Т.: 2022 Тузувчилар: Нозима Муратова
Download 27.87 Kb.
|
Mediata’lim-1-ilovasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- МЕДИАТАЪЛИМ
- I.КИРИШ
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил “ 27 ” июлдаги 2/11-2/15-167-2/20-116-2/6-285 -сонли хатига 1-илова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МЕДИАТАЪЛИМбўйича махсус курснинг ўқув дастури Тошкент – 2022 Медиатаълим бўйича махсус курснинг ўқув дастури – Т.: 2022 Тузувчилар: Нозима Муратова – ЎзЖОКУ илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор, ф.ф.н. доцент. Мукаррам Отамуродова – ЎзЖОКУ Медиа назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси Парвина Омонова – ЎзЖОКУ Медиа назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси Тақризчилар: С. Дониёров – “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти бош муҳаррири, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Н. Қосимова – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Медиа ва коммуникация факультети доценти, филология фанлари доктори Ушбу ўқув курс Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Интернет жаҳон ахборот тармоғида ёшлар ва вояга етмаганлар учун миллий контентни ривожлантириш, уларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти ва зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари ҳақида” 2022 йил 28 майдаги СҚ-545-IV-сон қарор ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда медиасаводхонлик тизимини такомилаштириш ва онлайн-хавфсизликни таъминлаш бўйича 2022-2024 йилларга мўлжалланган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича” Республика комиссиясининг 2022 йил 6 апрелдаги мажлиси 1-сон баёни ижросини таъминлаш мақсадида “Медиатаълим” мавзусида махсус курсини ўқув дастури ишлаб чиқилди. Ўқув дастур Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Кенгашининг 2022 йил “14” июлдаги № 10/8-4-сон мажлисида тасдиқланган. I.КИРИШУшбу махсус курс тингловчиларда медиа ва ахборот саводхонлиги, инфоэтикани шакллантиришга хизмат қилади. Бугунги ахборот асридаги шиддатли ва мураккаб жараёнлар ахборот макони глобаллашуви, сўз эркинлиги таъминланиши, оммавий коммуникациянинг кучайиши, шунинг баробарида ОАВнинг манипулятив таъсири ошишига хизмат қилмоқда. Шундай шароитда профессионал журналистлар тайёрлашда журналистика таълим йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг ахборотдан баҳрамандлик, ундан тўғри фойдаланиш, ишончли ахборот манбаларини аниқлаш бўйича билимларни эгаллаши — медиасаводхон бўлишига эътибор қаратиш зарур. “Медиа ва ахборот саводхонлиги бўйича махсус курс” медиаматнларни таҳлил этиш, танқидий қабул қилиш ва яратиш, ахборот манбаларини, контекстда ахборот узатувчиларнинг сиёсий, ижтимоий, тижорий ёки маданий манфаатларини аниқлаш, медиа маҳсулотлар аҳамиятини изоҳлаш, ўз шахсий медиаматнларини яратишга мувофиқ келувчи ўзга медиаматнларни танлаш ва унга қизиқувчи аудиторияни топа оладиган малакали мутахассисларни шакллантиришни кўзда тутади. Download 27.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling