Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Ўпка касалликлари билан касалланганлардан анамнез йигиш


Download 1.2 Mb.
bet60/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

5.2.Ўпка касалликлари билан касалланганлардан анамнез йигиш.
Беморларни анамнезида касаллик бошланиши (ўткир- крупоз пневмонияда, секин-экссудатив плевритда, туберкулёзда, ўпка ракида) ўпка касалликларига эътибор бериш керак хамда ўпка касалликлари билан касалланган касаллар билан мулокот килганлигини сўраб-суруштириш керак; касалланишдан олдин совкотиш ва касаллик эпидемиялардан кейин (гриппоз пневмонияда) касалланиш, ўпка касалликларига оиладаги мойиллик (туберкулёз,бронхиал астма).


5.3. Ўпка патологияси беморларни умумий кўздан кечириш.
Нафас аъзолари патологиясига йўналтирувчи бир канча симптомларни умумий кўздан кечирганда аниқланаш мумкин.
Беморларни мажбурий холатини аниқлаш мумкин(масалан, ортопноэ-бронхиал астма хуружида).Ўпкада конни оксигенациясининг бузилиши тўқималарда диффуз цианоз ,яъни, кайтар'илган гемоглобин микдорининг кўпайиши, асосан юзда, гавданинг юқори қисмида, кўл-оёкларда кўринади.Сурункали ўпканинг йирингли касалликлари билан касалланган беморларда оёк кўл фалангаларда кенгайиши (барабан таёкчалари симптоми), характерли тирнок пластинкаларининг соат ойнасидай деформацияланиши кузатилади.


5.4.Кўкрак қафасини кўздан кечириш.
Кўкрак қафасини кўздан кечиришнинг схемаси.

  • Кўкрак қафаси шаклини аниқлаш.

  • Кўкрак қафаси симметриклигини аниқлаш.

  • Нафас характеристикаси.

  • Кўкрак қафаси айланасини ўлчаш.

Кўкрак қафаси шаклини аниқлаш куйидаги белгиларига караб аниқланади.

  • Ўмров ости ва усти майдони холати.

  • қовурғалар йўналиши.

>, қовурғалараро оралиқларнинг кенглиги.

  • Олдинги-орқа ва ён томон ўлчамларининг муносабати.

  • (Эпигастрал бурчак катталиги.



а) Кўкрак қафаси эластиклигини аниқлаш.
1. Бир кўл кафтини тўшга кўямиз, иккинчи кўл кафтини кураклараро оралиқ ва кўямиз.
2.Пружинали харакат билан шу сохада кафт асоси билан энергетик босилади (1-2 марта).
З.Кейин кафтларни кўкрак қафасини ён томонларидаги қовурғаларга параллель кўямиз.
4.Кейин бсимни ён томонга берамиз.



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling