Т/р Маъруза мавзулари (барча)


-маъруза. Бухгалтерия ҳисобининг Халқаро моделлари. Европа давлатларида бухгалтерия ҳисобининг қиёсланиши


Download 286.18 Kb.
bet5/22
Sana31.03.2023
Hajmi286.18 Kb.
#1311636
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Халкаро бухгалтерия хисоби

2-маъруза. Бухгалтерия ҳисобининг Халқаро моделлари. Европа давлатларида бухгалтерия ҳисобининг қиёсланиши
Бир қанча мамлакатлардаги миллий ҳисоб тизимларини ўрганиш асосида ўхшашлик белгиларига кўра бухгалтерия ҳисоби тизими тўртта моделга ажратилган: 1) Британия – Америка модели (Буюк Британия, АҚШ ва Голландия – сармоядорлар ва кредиторлар манфаатига хизмат қиладиган). 2) Континентал модел (Европанинг кўпгина мамлакатлари ва Япония – қонуний тартибга солинади ва ҳукуматга хизмат қилади). 3) Жанубий Америка модели (Бразилиядан ташкари испан тилидаги давлатлар – инфляция жараёнини ҳисобга олишга қаратилганлиги). 4) Янги юза келаётган моделлар (ислом модели, интернационал модели ва бошқа йўналишлар).
Британия-Америка модели камроқ регламентлаштирилган, яъни бухгалтерия ҳисобининг меъёрлари ва унга қўйиладиган талаблар давлатлар ҳукуматлари томонидан қатъий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан чегараланмаган, жумладан, бу моделга кирувчи мамлакатларда ҳукумат томонидан тасдиқланган ягона счётлар режаси мавжуд эмас. Фирма ва компаниялар бухгалтерия ҳисоби бўйича профессионал ташкилотлар томонидан таклиф қилинган счётлар режаси асосида бухгалтерия ҳисобининг махсус дастурлари талабларига жавоб берадиган ишчи счётлар режасини ишлаб чиқади. Бу ишчи счётлар режаси корхонанинг ҳисоб сиёсатида ўз аксини топади.
Ушбу моделнинг асосий ғояси – бу ҳисобнинг инвесторлар ва кредиторлар ахборот эҳтиёжларини қондиришга қаратилганлигидир.
Ушбу моделдан фойдаланувчи учта сардор мамлакатларда қимматли қоғозлар бозори жуда ривожланган бўлиб, қайсики кўпчилик корхоналар ушбу бозордан қўшимча молиявий маблағларни қўлга киритиш имкониятига эга бўлади. Фирма ва компанияларда бухгалтерия ҳисоби асосан бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлган иккита бухгалтерия орқали олиб борилади: Молиявий бухгалтерия ҳисоби ва менежментлик (бошқарув) бухгалтерия ҳисоби.
Таннарх (cost) ҳисоби менежментлик бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бухгалтерия ҳисобини ўзаро боғловчи воситалар бўлиши ва уларнинг ҳар иккаласига ҳам тааллуқли бўлиши лозим. Ушбу боғлиқликни кўргазмали тарзда қуйидагича ифодалаш мумкин (2.1-расмга қаранг):





Download 286.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling