Т/р Маъруза мавзулари (барча)


Download 286.18 Kb.
bet1/22
Sana31.03.2023
Hajmi286.18 Kb.
#1311636
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Халкаро бухгалтерия хисоби





Т/р

Маъруза мавзулари (барча)

Дарс соатлари ҳажми




10-семестр




1

Бухгалтерия ҳисобининг тарихий ва замонавий истиқболлари. Бухгалтерия ҳисобининг ривожланиши ва Халқаро таснифланиши

2

2

Бухгалтерия ҳисобининг Халқаро моделлари. Европа давлатларида бухгалтерия ҳисобининг қиёсланиши

2

3

Америка ва Осиё давлатларининг бухгалтерия ҳисоби
тизими. Мустакил Давлатлар Ҳамдустлиги мамлакатларида бухгалтерия ҳисоби тизими

2

4

Бухгалтерия ҳисобининг Халқаро стандартларининг
эталони: USGAAP ва IFRS. Халқаро бухгалтерия ҳисоби тизимида молиявий ҳисоботлар

2




Жами

8



1-маъруза. Бухгалтерия ҳисобининг тарихий ва замонавий истиқболлари. Бухгалтерия ҳисобининг ривожланиши ва Халқаро таснифланиши
Mолиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларининг яратилиш тарихи

Молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизимининг тарихий шаклланиши ҳозирги замон бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботининг фундаментал асосини ташкил этади. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот узоқ тарихий вақт мобайнида аста-секинлик билан зарурият туфайли пайдо бўлди ва ривожланиб борди ҳамда бугунга келиб бошқарувнинг мукаммал бир тизими сифатида шаклланди.


Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот тараққиётини қуйидаги тўртта босқичга бўлишимиз мумкин (1.1-расм):




1- босқич
2-босқич


3-босқич
4-босқич
1.1-расм. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот тизимининг ривожланиш босқичлари

Ўрта ва Узоқ шарқ, Араб мамлакатларида эрамизнинг бошларида шаклланган иқтисод, фан ва маданият ҳисоб-китоб тизимининг ривожланишига катта таъсир кўрсатди. Ватандошимиз, буюк математик олим Ал Хоразмий ўзининг “Ал-Жабр Вал Муғобала” китобида “ноль” рақами ва сонлар қаторини асослаб берди. Бу иш ҳозирги ҳисоблашлар тизимига ҳам асос қилиб олинган. Бу ўз навбатида математика ва шу жумладан, ҳисоб-китоблар учун ҳам катта бир кашфиёт эди. Шу боис ватандошимиз, буюк олим Ал-Хоразмийни бухгалтерия ҳисоб-китобининг ҳам асосчиларидан бири деб аташга тўлиқ хақлимиз.


VII-XIII асрда Хитойда моддий бойликларни ҳисобга олишнинг анча тараққий қилган тизими, яъни тўрт устунли тизими (Кирим – Чиқим = Охирги қолдиқ – Бошланғич қолдиқ) қўлланила бошлади [40, 6-бет].
Бу усулнинг қўлланилиши ҳисоб-китоблар ёзувини амалга оширишда жуда қўл келди ва дастлабки ҳисоб-китоб амалиётининг вужудга келишига сабаб бўлди. Ушбу тўрт устунли боғлиқлик асосида товар-моддий бойликлар (турлари бўйича) натурал ўлчовда, пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар эса пул ўлчовида ҳисобга олинди ва ёзувлар амалга оширилди. Ҳисобларда шаклланган маълумотлар мулкдорларга маблағлар ҳаракати устидан назорат ўрнатиш имконини очиб берди. Лекин, бу ёзувлар бир-бири билан тўлиқ узвий боғлиқликда юритилмас ва иш натижалари умумий маблағларнинг кўпайиши (камайиши)га қараб аниқланар эди.

Download 286.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling