Транспорт воситалари ижараси шартномаси тушунчаси Шартнома бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 77.3 Kb.
bet3/17
Sana09.04.2023
Hajmi77.3 Kb.
#1344110
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Мулк ижараси шартномасининг алоҳида турлари.

Шартноманинг шакли. Фуқаролик кодексининг 565-моддасига кўра, транспорт воситасини ижарага бериш шартномаси унинг муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Бундай шартномага Фуқаролик кодексининг 539-моддаси иккин­чи қисмида назарда тутилган ижара шартномаларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қоидалар қўлланилмайди.
Бироқ, ҳаво, денгиз ва ички сув транспортларини ижарага бериш (чартер ҳамда каботаж) шартномасига нисбатан бу қоидалар қўллани­лади, чунки ушбу транспорт воситалари кўчмас мулк тоифасига киритилган.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак (ФКнинг 565-моддаси 2-қисми).
Шартнома бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Транспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари қуйидагича.
Фуқаролик кодексининг 566-моддасида транспорт воситаси уни сақлаш, бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатган ҳолда ижарага берилганда ижарага берувчининг мажбуриятлари назарда тутилган бўлиб, унга кўра:
Ижарага берувчи шартнома амал қилиб турган бутун муддат давомида ижарага берилган транспорт воситасини тегишли ҳолатда сақлаши, шу жумладан жорий ва капитал таъмирлаши ҳамда зарур асбоб-ускуналарни бериши шарт.
Ижарага берувчининг транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича ижарага олувчига кўрсатадиган хизматлари ҳажми транспорт воситасининг шартномада кўрсатилган ижара мақ­садларига мос равишда нормал ва хавфсиз ишлатилишини таъминлаши шарт. Ижара шартномасида ижарага олувчига кўрсатиладиган хизматларнинг янада кенгроқ доираси назарда тутилиши мумкин.
Транспорт воситаси экипажининг таркиби ва унинг малакаси тарафлар учун мажбурий бўлган қоидаларга ва шартномада белгиланган шартларга, борди-ю, тарафлар учун мажбурий бўлган қоида­ларда бундай талаблар белгилаб қўйилмаган бўлса, - шундай турдаги транспорт воситасини ишлатишнинг одатдаги амалиёти талаблари ва шартнома шартларига жавоб бериши лозим.
Экипаж аъзолари ижарага берувчи билан меҳнат муносабатларини сақлаб қоладилар. Улар ижарага берувчининг транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланишга доир кўрсатмаларига ва ижарага олувчининг транспорт воситасини тижорат мақсадида ишлатишга доир кўрсатмаларига бўйсунадилар.
Агар транспорт воситасини ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, экипаж аъзоларининг хизматига ҳақ тўлаш, шунингдек уларни сақлаш харажатлари ижарага берувчи зиммасида бўлади.
Агар транспорт воситасини ижарага бериш шартномасида бош­қача тартиб назарда тутилган бўлмаса, транспорт воситасини суғурта қилиш ва (ёки) унинг томонидан ёки уни ишлатиш муносабати билан етказилиши мумкин бўлган зарар учун жавобгарликни суғурталаш мажбурияти, бундай суғурталаш қонун ёки шартномага мувофиқ мажбурий бўлса, ижарага берувчи зиммасига юклатилади.

Download 77.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling