Туберкулез эпидемиологияси Умумий тушунча
Download 46.49 Kb.
|
1.1-ТБни рив.тарихи ва этиологияси (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- СИЛ ЭТИОЛОГИЯСИ
Касалланиш. Касалланиш хавфи M. bovis билан инфицирланишдан кўра, M. Tuberculosis билан инфицирланишда 7 – 12 марта юқори. Инфицирлангандан кейин бир йил давомида касалланиш эҳтимоли бор.
Катталарда ва болаларда туберкулез билан касалланиш туберкулез бўйича умумий касалланиш кўрсаткичи билан бир қаторда қаралади. Болаларнинг туберкулез билан касалланиши туберкулез эпидемияси кечишининг индикатори ҳисобланади. Бир ёшгача бўлган болаларнинг касалланишига асосий эътибор қаратилади. Туберкулез инфекцияси ўчоқларида болаларнинг эрта зарарланиши профилактик тадбирларнинг ёмон йўлга қўйилганлигидан гувоҳлик беради. Шунингдек нафас аъзолари туберкулези ва ўпкадан ташқари туберкулез шакллари билан касалланиш кўрсаткичлари тафовут қилинади. Бактерия ажратувчилар ва деструктив туберкулез шакллари, фиброз-кавернали туберкулез ва туберкулез менингити беморлари сони ҳам ҳисобга олинади. Бундай тарзда таркибий қисмларга ажратиш эпидемиологик аҳамият касб этади. Масалан, фиброз-ковакли туберкулез беморлари сонининг кўплиги касалликнинг кеч аниқланиши ва туберкулез инфекциясининг катта заҳираси мавжудлиги ҳақида маълумот беради. Мониторинг. Туберкулезнинг тарқалиши ва туберкулезга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини узлуксиз назорат қилиш учун маълумотларни доимий тўплаш ва таҳлил қилиш – мониторинг зарур. У ишончли статистик маълумотларни олиш ва тезкор маъмурий қабул қилиш учун уларни ҳаққоний баҳолашга имкон беради. СИЛ ЭТИОЛОГИЯСИ. 1882 йилда Роберт Кох томонидан аниқланган сил қўзғатувчиси замонавий тасниф буйича Actinomycetes тартибига, Micobacteriosae оиласига, микобактериялар авлодига тегишлидир. Шу авлодга Бержининг микроорганизмлар аниқлагичида (1974) 29 патоген, потенциал патоген ва сапрофит турлар киритилган, кейинчалик аниқлик киритилишини талаб қилувчи 11 тур хам шу авлодга киритилган. Патоген микрооргенизмларга сил ва мохов қўзғатувчилари киради. «Атипик микробактериялар» номи билан жам қилинган шартли патоген ва сапрофит микробактериялар сувда, тупроқда, ўсимликларда, одам организми нормал флораси таркибида учрайди, буни беморлардан олинган патологик материални бактериоскопик текшираётганда ҳисобга олиш лозим, чунки бундан ташқари атипик микробактериялар ташкаридан силни эслатувчи упка касалликларини келтириб чикариши мумкин, бу микобактериоз деб аталади. Турли биологик турлари, айникса одам ва турли хайвонлар учун патогенлигини хисобга олиб сил микобактерияларининг 4 типи фаркланган: M.tuberculosis. M.bovius. M.avium. M.microti. Охирги турини бир неча олимлар (Нахимсон Л.И. 1946й., Каграманов А.И. 1955 й. в.б.) дала сичкон организмига мослашган деб хисоблашади. Алохида турлари орасида оралик шакллари учрайди. Турлар бир биридан фаркловчи турлича морфологик, культурал, биохимик, биологик хусусиятларга эга. Одам ва кора мол турларини фарклашда Конно синамаси мухим, бу синама одам микобактериясининг нисбатан куп микдорда нисцин хосил килишга асосланган. Одам ва кора мол микобактериялари нафакат одамда, балки молларда, куйларда, эчкиларда, чучкалар, молларда касаллик чакириши мукин. От, ит, мушуклар сил билан кам огрийдилар. Каламушларда айникса кам учрайди. Хозирги замонда маълум антропозоонозлар ичида сил энг кенг таркалгандир. Сил билан касалланиш мумкин булган 54 турдаги сут эмизувчилар ва 80 турдаги кушлар маълум. Кишлок хужалиги микробиологияси институти олимлари томонидан хос булмаган хужайин организмда сил микобактерияларининг адаптив узгарувчанлигининг урганиш 3-тур хам (одам, кора мол, кушларники) доимий хусусиятларига эга эмаслигини курсатади. Хос булмаган хужайин организмида узок вакт яшаган микроорганизмлар бир канча дастлабки хусусиятларини йукотадилар ва янги хусусиятлар орттирадилар, шу жумладан турга хос хусусиятлари хам. Сил микобактериялари нафакат хос булмаган хужайин организмини сенсибилизациялайди, балки аста секин мослашиб касаллик чакиради. Муаллифлар аслида 3 тур хам бир турдан таркалган, факат давомий табиий эволюцион жараен натижасида маълум организмга мослашган деб хисоблашади. Download 46.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling