Турли жинсли система


Газ йўллари ва уларнинг ёрдамчи воситалари


Download 44.78 Kb.
bet12/13
Sana22.03.2023
Hajmi44.78 Kb.
#1285860
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13

9.2. Газ йўллари ва уларнинг ёрдамчи воситалари


Газоходларга қўйиладиган асосий талаб-ўзоқ муддат ишлаш ва эксплуатациядаги ишончлилик.
Одатда пўлат листлардан тайёрланадиган газоходлар очиқ ҳаво шароитида ишлайди ва амосферадаги ёғинлар ҳамда ташилаётган газ таркибидаги кимёвий реагентлар таъсирида коррозияланиб емирилади. Шунинг учун улар ички ва ташқи томондан глифтал смола ёки пентафтал эмал билан, ҳарорат паст бўлганда эса битумли бўёқ билан махсус қопланиши керак. Агар газ ҳарорати 3000 С дан ошса пўлат газоходлар ғишт билан футеровка қилиниши ёки махсус иссиққа чидамли пўлатдан тайёрланиши керак.
Паст босимли ва катта хажмдаги газларни ташишда газоходлар темир – бетон блоклардан ёки ғиштдан тўртбурчак шаклида тайёрланади. 700 С ва ундан ортиқ ҳароратли газларни ташувчи ўзун газоходлар температурадан ўзайиш компенсаторларига эга бўлади (30-расм).
П – шаклидаги компенсаторлар кичик диаметрли газоходларда қўлланилади.
Газоход диаметри 0,5 м ва ундан катта бўлганда линзали ва сальникли компенсаторлар ишлатилади.
Линзали компенсаторлар 0,6 МПа гача босимда, сальникли компенсаторлар эса 0,1 МПа гача босимда ва агрессив бўлмаган газларни ташишда фойдаланилади.
Компенсаторлар одатда димосос, задвижка ва бошқа қўзғалмас жиҳозларга яқин ўрнатилади. Бу иссиқликдан зўриқишлар таъсирида ҳосил бўладиган кучлардан уларни ҳимоя қилади.
Газоходлар ёрдамчи жиҳозларга фланецлар ва болтлар ёрдамида бриктирилади. Улаш жойларида қалинлиги 4 мм ли асбест картон ёки диаметри 8-10 мм ли асбест шнур ишлатилади.
Ғиштдан ва бетондан ишланган тўртбурчакли газоходларда листли задвижкалар, тарелькали ва айланувчи клапанлар ўрнатилади.

10.1. Цемент ишлаб чиқаришдаги аэрозоллар хусусиятлари


Кўлланаётган хом-ашё, ёқилғи ва қўшимчаларнинг турли – туманлиги, технологик жараёнлар ва жихозлар ўртасидаги фарқ цемент ишлаб чиқаришда турли физик-кимё хусусиятларга эга бўлган аэрозоллар ҳосил бўлишига олиб келади.
Бу аэрозолларни қуйидаги гурухларга ажратиш мумкин :

  1. Хом-ашё материалларини туйиш ва ташишда ҳосил бўладиган аэрозоллар атроф муҳит учун ҳарактерли бўлган намлик ва ҳароратда , чангнинг юқори дисперслиги билан ҳарактерланади; улардаги чанг концентрацияси устки майдонда 0,3 г/м3, паски майдонда эса 5-13 г/м3 –га етиши мумкин.

  2. Қуритиш барабанларидаги хом-ашё қўшимчаларнинг йирик ва майда булакчалари аэрозоллари. Улар юқори намликда кенг чегараларда тебранувчи нисбатан катта булмаган ҳароратларга (601500С) эга.

  3. Хом-ашё тегирмонлари аэрозоллари. Улар учун катта миқдордаги майда фракциялар (65% 5 мкм дан кичик) ҳарактерли бўлиб , шудринг нуқтаси ҳарорати 35-500 С.

  4. Хўл усулда ишлайдиган айланма печларнинг полидисперс аэрозоллари. Улар намлигининг юқорилиги билан ҳарактерланади . Шудринг нуқтаси ҳарорати 58-750 С. Бу хол газнинг ҳарорати 3850 С гача бўлганда юзага келади. Аэрозолларда 50% гача заррачалар 5 мкм-дан кичик. Калта печларнинг аэрозоллари ўзун печларникига қараганда кўпроқ йирик фракцияли чангга эга бўлади.

  5. Конвейер – кальцинаторли айланма печларнинг полидисперсли аэрозолларининг намлиги (шудринг нуқтаси ҳарорати 32-480 С) ва ҳарорати паст бўлади (2100 С гача). Бу аэрозоллар 205-гача 5 мкм-дан кичик заррачаларга эга.

  6. Кам намлик ва юқори ҳароратда (3800 С гача) заррачаларнинг юқори дисперслиги билан ажралиб турувчи (75 % заррачалари 5 мкм-дан кичик) қуруқ усулда ишловчи айланма печлар аэрозоллари.

  7. Кам намлик (шудринг нуқтаси 300 С) ва юқори ҳарорат (2900 С-гача) билан ҳарактерланувчи клинкер совиткичларнинг йирик дисперсли (20 мкм дан кичик заррачалари 80 % гача) аэрозоллари.

  8. Цемент тегирмонларининг аэрозоллари. Уларда 40 % гача доналар 5 мкм дан кичик, ҳарорати 90-1700 С, намлиги туйилаётган шихтага қараб кенг чегараларда тебранади , шудринг нуқтаси 22600 С.

Атмосферага ташланаётган чангларнинг 80 % дан кўпроги клинкер пишириш печлари томонидан чиқарилади . Қолгани эса цемент ва хом-ашё тегирмонлари (қуруқ усул) , туйиш-Қуритиш қурилмалари ҳамда ярим очик омборлар томонидан чиқарилади.
Бугунги кунда цемент етиштиришнинг асосий 2 та усулидан фойдаланилади: қуруқ ва хўл. У ёки бу усул қўлланишига қараб, ускуналарда пайдо булаетган чанглар миқдори ҳам турли бўлади.
Цемент етиштиришнинг қуруқ усули минерал ёқилғи сарфи бўйича хўл усулга нисбатан анча тежамлироқ, лекин чанглар ҳосил бўлиши ва уларни тозалаш бўйича бу усул кўпроқ сарфларни талаб қилади.
Бу усул бўйича хом-ашё аралашмаси сув билан бирга тайёрланади ва сўнг Айланувчи печларда куйдирилиб, клинкер олинади. Олинган клинкер гипс ва минерал қўшимчалар билан бирга цемент тегирмонларида туйилади ва тайёр маҳсулотцементга айлантирилади.
Ўзбекистонда аввалдан мавжуд цемент заводларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш, ишлаб чиқариш қувватини ошириш кўплаб цемент ишлаб чиқариш корхоналарини қуриш ва шу мақсадлар учун хорижий инвестициялар жалб этиш ишлари жадаллашиб бормоқда.

Download 44.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling