Турли жинсли система


Download 44.78 Kb.
bet6/13
Sana22.03.2023
Hajmi44.78 Kb.
#1285860
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13

4.1. Циклонлар конструкцияси


Механик чанг ушлагичлар ичида тузилишининг соддалиги, хизмат кўрсатиш осонлиги ва арзонлиги сабабли циклон типидаги аппаратлар энг кўп тарқалган чанг тутгичлар ҳисобланади.
Оддий чўктириш қурилмаларида газ аралашмаларидаги майда чангларни ажратиш анча қийин. Чўктириш қурилмаларининг ўлчами катта бўлганлиги учун улар кўп жойни эгаллайди. Бундан ташқари газларни тозалаш даражаси анча кичик. Шунинг учун чангли газ аралашмаларни тозалаш учун саноатда циклонлар кўп ишлатилади. Циклон цилиндрик ва конуссимон қисмлардан иборат. Қурилмада тозаланган газ чиқадиган ва чанг тушадиган патрубкалар бор. Чангли газ циклонга потенциал йўналишда 20-25 м/с тезликда киради. Сўнгра пастга томон спиралсимон айланма ҳаракат билан йўналади. Натижада мараздан қочма куч ҳосил бўлади. Бу куч таъсирида газ оқимидаги қаттиқ заррачалар ўқдан циклоннинг ички девори томон ҳаракатланади, сўнгра деворга урилиб ўз кинетик энергиясини йўқотади ва оғирлик кучи таъсирида пастга тушади. Циклоннинг пастки конуссимон қисмида газ оқими инерция бўйича айланма спиральсимон ҳаракатини давом эттиради ва юқорига йўналган оқим пайдо бўлади. Тозаланган газ марказий труба орқали қурилмадан чиқиб кетади. Циклондаги чангли газларнинг тозаланиш даражаси қаттиқ заррачаларнинг қаттиқлиги, газ оқимининг тезлиги ва қурилманинг геометрик ўлчамларига боғлиқ бўлади. Саноатда циклонларни:

  • юқори самарали (чанг тозалаш самарадорлиги юқори, лекин тозалаш жараёнини амалга ошириш катта маблағ талаб этади)

  • юқори унумли (иш унумдорлиги юқори, лекин майда заррачаларни яхши ушлаб қололмайди) турларга, ҳамда чангли газни аппаратга киритиш усули бўйича циклонлар :

  • спираль

  • тангенциаль : оддий ва винтсимон - ўқий турларга бўдинади.

Циклонсимон чанг ушлагичлар қуйидаги афзалликларга эга:

  1. Аппаратда ҳаракатланувчи қисмлар йўк;

  2. 500 С 0 гача ҳароратга эга бўлган газларни тозалашда ҳам фойдаланиш мумкин;

  3. Циклон иш камерасини ичидан ҳимоя қопламаси билан тўсиш орқали абразив материалларни ҳам ушлаш мумкин;

  4. Чангни қуруқ ҳолатда ушлаш мумкин;

  5. Аппаратнинг гидравлик қаршилиги деярли ўзгармас;

  6. Газлар юқори босимга эга бўлганда ҳам ишлай олади;

  7. Циклонли чанг ушлагич конструкцияси жуда содда ва уни тайёрлаш осон;

  8. Аппаратга кираётган газлар чангланганлигининг ортиши тозалаш самарадорлигини туширмайди.

Камчиликлари:

  • гидравлик қаршилик 1250÷1500 Па гача етиши мумкин;

  • ўлчами 5 мкм дан кичик заррачаларни ушлаб қолиш қийин.

Download 44.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling