1-мавзу: Кириш, фаннинг предмети, мақсад ва вазифалари. Ўрта Осиёда ҳарбий қўшинлар тузилишининг ижтимоий-сиёсий асослари ва аҳамияти


Download 50.2 Kb.
bet1/10
Sana19.11.2023
Hajmi50.2 Kb.
#1786961
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-мавзу (2)

1-мавзу: Кириш, фаннинг предмети, мақсад ва вазифалари. Ўрта Осиёда ҳарбий қўшинлар тузилишининг ижтимоий-сиёсий асослари ва аҳамияти.

  • 1. Ҳарбий санъат тарихи фaн сифaтидa шаклланиши.
  • 2. Ўрта Осиёда ҳарбий иш ва ҳарбий санъати тарихига оид манба ва адабиётлар
  • 3. Ўрта Осиёда ҳарбий қўшинлар тузилишининг ижтимоий-сиёсий асослари ва аҳамияти

1. Ҳарбий санъат тарихи фaн сифaтидa шаклланиши.

Ўрта Осиё халқлари қадим замонларданоқ халқаро сиёсий-иқтисодий ва маданий жараёнларда фаол иштирок этиб келгани маълум. Бу алоқаларнинг таъсирида ҳамда ички ва ташқи сиёсий вазият, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт туфайли Ўрта Осиё халқлари ҳарбий санъати ҳам ўзига хос равишда ривожланиб борди. Бунга Ўрта Осиёнинг халқаро муносабатларда муҳим ҳарбий-стратегик аҳамият касб этган қулай географик жойлашуви ҳам ўз таъсирини ўтказди. Халқимиз тарихининг кам ўрганилган масалаларини ёритиш бўйича катта ишлар олиб борилаётган ҳозирги даврда Ўрта Осиё халқларининг ҳарбий санъати тарихини ўрганиш долзарб муаммо сифатида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиздир.

Агар дунё тарихини жамият ҳаётининг турли соҳаларини ўзида акс эттирган рангдор иплар боғламаси сифатида тасаввур қилсак ва уни турли даврлар ва мамлакатлар орқали ўтказсак, ҳарбий низолар ва урушлар бу ерда турли-туман фактларга бой энг ёрқин йўналиш сифатида кўзга ташланади. Урушлар тарихи кишилик жамияти пайдо бўлган уруғчилик давридаёқ бошланди. Турли қабилалар, халқлар, мамлакатлар ўртасида пайдо бўлиб турадиган зиддиятларни қурол-яроғлар ёрдамида, ҳарбий куч билан ечишга интилиш кишилик жамияти тарихининг қадимги даврларидан бошлаб кўзга ташланади.

Ҳарбий қўшинларнинг пайдо бўлиши ва такомиллашиб бориши давлатчилик тарихи ривожи билан боғлиқ ҳолда борди. Қадимги давлатлар пайдо бўлган даврдан бошлаб урушлар давлатлараро муносабатларда етакчи ўрин тутиб келди. Турли халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий тўқнашувлар, урушлар инженерлик иши нуқтаи-назаридан мукаммал мудофаа иншоотлари, қалъалар барпо этилишига, ҳарбий қурол-яроғларнинг тўхтовсиз такомиллашиб боришига олиб келди.


Download 50.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling