1-мавзу: Кириш, фаннинг предмети, мақсад ва вазифалари. Ўрта Осиёда ҳарбий қўшинлар тузилишининг ижтимоий-сиёсий асослари ва аҳамияти


Download 50.2 Kb.
bet7/10
Sana19.11.2023
Hajmi50.2 Kb.
#1786961
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-мавзу (2)

Ўрта Осиё халқларининг ҳарбий санъати ҳақидаги дастлабки маълумотлар мил.авв. VII-VI асрларга тааллуқлидир. Қадимги грек тарихчиси Ктесий (мил.авв. VI-V асрлар) парфиялик ва сакларнинг мидияликлар билан бўлган жанглари, шунингдек, Оссурияликларнинг Бақтрияга уюштирган ҳарбий юриши ҳақида маълумот беради.

  • Ўрта Осиё халқларининг ҳарбий санъати ҳақидаги дастлабки маълумотлар мил.авв. VII-VI асрларга тааллуқлидир. Қадимги грек тарихчиси Ктесий (мил.авв. VI-V асрлар) парфиялик ва сакларнинг мидияликлар билан бўлган жанглари, шунингдек, Оссурияликларнинг Бақтрияга уюштирган ҳарбий юриши ҳақида маълумот беради.
  • Ўрта Осиёнинг қадимги халқлари бақтрияликлар, парфияликлар ва сакларнинг Мидия давлати билан бўлган муносабатларида ҳарбий, сиёсий омиллар иқтисодий омиллар билан маҳкам боғланиб ва қўшилиб кетганлигини кўрамиз. Чунки Мидиянинг Ўрта Осиё ҳудудига уюштирган ҳарбий юриши янги хом ашё масканларини эгаллашга бўлган интилишидан келиб чиққан эди. Хусусан, Ўрта Осиё ҳудудида мавжуд бўлган минерал ва металларга қимматбаҳо тошларга қадимги Шарқ дунёсида талаб ниҳоятда катта эди.
  • Ўзбек ҳалқи ҳарбий санъати ривожидаги муҳим даврлардан бири бу қадимги аждодларимизнинг мил.авв. VI асрда аҳамонийлар салтанатига қарши олиб борилган урушлари ҳамда мил.авв. 490-480 йй.да аҳамонийлар қўшини таркибида форс-юнон урушларидан қатнашган пайти бўлди.

Тарихий манбаларни ўрганиш шуни кўрсатадики, айнан шу даврларда Ўрта Осиёда яшовчи кўчманчи халқлар томонидан қўлланилган ҳарбий тактика тарих саҳнасига чиқди. Бу тактиканинг моҳияти шундан иборат эдики, кўчманчи қабилаларда ўзларидан ҳарбий жиҳатдан устун бўлган мунтазам қўшинларга қарши курашда ўзини саросимага тушгандек кўрсатиб, орқадан таъқиб қилган душман қўшинини ўз орқасидан эргаштириб саҳроларга, даштлар ёки ўзлари жанг қилиш қулай бўлган текислик жойга олиб чиқиш ва пистирмада турган қўшинлар ёрдамида қириб ташлаш усули кенг тарқалган. Бу усул Ўрта Осиё халқлари томонидан даврлар ўтиши билан такомиллаштирилиб борилди ва қадимги давр ва ўрта асрларда Ўрта Осиё халқлари ўз душманларига қарши қўллаган самарали жанг усулларидан бирига айланди. Бу усулни биз Александр Македонскийга қарши курашган Спетамен олиб борган жанглар даврида ҳам кўрамиз. Парфияликлар мил.авв. 53 йилда таниқли лашкарбоши Красс бошчилигидаги Рим қўшинларини айнан шу ҳарбий тактикани қўллаб енгишга муваффақ бўлган эди.

  • Тарихий манбаларни ўрганиш шуни кўрсатадики, айнан шу даврларда Ўрта Осиёда яшовчи кўчманчи халқлар томонидан қўлланилган ҳарбий тактика тарих саҳнасига чиқди. Бу тактиканинг моҳияти шундан иборат эдики, кўчманчи қабилаларда ўзларидан ҳарбий жиҳатдан устун бўлган мунтазам қўшинларга қарши курашда ўзини саросимага тушгандек кўрсатиб, орқадан таъқиб қилган душман қўшинини ўз орқасидан эргаштириб саҳроларга, даштлар ёки ўзлари жанг қилиш қулай бўлган текислик жойга олиб чиқиш ва пистирмада турган қўшинлар ёрдамида қириб ташлаш усули кенг тарқалган. Бу усул Ўрта Осиё халқлари томонидан даврлар ўтиши билан такомиллаштирилиб борилди ва қадимги давр ва ўрта асрларда Ўрта Осиё халқлари ўз душманларига қарши қўллаган самарали жанг усулларидан бирига айланди. Бу усулни биз Александр Македонскийга қарши курашган Спетамен олиб борган жанглар даврида ҳам кўрамиз. Парфияликлар мил.авв. 53 йилда таниқли лашкарбоши Красс бошчилигидаги Рим қўшинларини айнан шу ҳарбий тактикани қўллаб енгишга муваффақ бўлган эди.
  • Кейинчалик Амир Темур томонидан қўлланилган ҳарбий тактикада ҳам, қадим аждодларимизнинг жанг усулларини кўрамиз. Мутахассислар фикрича, бундай жанг усули Осиёнинг бепоён саҳроларида олиб бориладиган урушлар пайтида ниҳоятда самарали бўлган. Порохнинг ихтиро қилиниши, ўқ отар қуролларнинг пайдо бўлиши ва кенг тарқалиши даврига келибгина бундай усулда жанг қилиш ўзининг самарасини йўқотади.

Download 50.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling