1-мавзу: Кириш, фаннинг предмети, мақсад ва вазифалари. Ўрта Осиёда ҳарбий қўшинлар тузилишининг ижтимоий-сиёсий асослари ва аҳамияти


Ўрта Осиёда ҳарбий иш ва ҳарбий санъати тарихига оид манба ва адабиётлар


Download 50.2 Kb.
bet4/10
Sana19.11.2023
Hajmi50.2 Kb.
#1786961
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-мавзу (2)

2. Ўрта Осиёда ҳарбий иш ва ҳарбий санъати тарихига оид манба ва адабиётлар

Ўзбекистон ҳудудида ҳарбий соҳа ривожига оид маълумотлар зардуштийларнинг муқаддас китоби "Авесто"да юнон тарихчиси Геродотнинг "Тарих" асарида ва бошқа қадимги давр муаллифлари асарларида учрайди. Даврлар ўтиши билан халқимиз ҳарбий санъати ривожланиб борди ва унга мос равишда бу масалалар акс этган ёзма манбалар сони ҳам ошиб борди. Илк ўрта асрларда Ўрта Осиё халқлари ҳарбий санъатини ёритишда Византия, арман ва Хитой манбалари, муҳим ўрин тутса, ривожланган ўрта асрлардан бошлаб араб-форс ва маҳаллий муаллифлар асарларининг аҳамияти ошиб боради. Ўрта асрларда ўзбек халқи ҳарбий санъати тарихи, қурол-яроғлари, қўшин тузилиши ва ҳарбий бошқарув масалалари ҳақида батафсил маълумот берувчи манба бу "Темур тузуклари"дир. XIV асрда эски ўзбек тилида ёзилган бу асар, XV асрга келиб форс тилига таржима қилинган ва унинг бу таржималари бизгача етиб келган. Бу асардаги маълумотлардан нафақат Амир Темур даври ҳарбий санъати тарихи ҳақида, балки бутун ўрта асрлардаги ҳарбий санъат - қўшин тузилиши, бошқарув усуллари, қурол-яроғлар турлари, қўшин таъминоти, уруш олиб бориш тактикаси, ҳарбий стратегия ва бошқа масалалар ҳақида хулоса чиқаришимиз мумкин.

Сўнгги ўрта асрларда ўзбек халқи ҳарбий санъати ҳақидаги маълумотлар акс этган манбалар ҳам кўплаб маълум. Улар ичида Хофиз Таниш Бухорийнинг "Абдулланома" номи билан машҳур бўлган "Шарафномаи шоҳий" ("Шоҳларни шарафловчи китоб") асарини ва бошқаларни айтиб ўтиш мумкин.

Сўнгги ўрта асрларда ўзбек халқи ҳарбий санъати ҳақидаги маълумотлар акс этган манбалар ҳам кўплаб маълум. Улар ичида Хофиз Таниш Бухорийнинг "Абдулланома" номи билан машҳур бўлган "Шарафномаи шоҳий" ("Шоҳларни шарафловчи китоб") асарини ва бошқаларни айтиб ўтиш мумкин.

Ўрта асрлар даври ҳарбий санъати тарихини ёритишда археологик тадқиқотлар натижалари ҳам муҳим манба сифатида катта ўрин тутади. Мавзунинг манбашунослик асосини, шунингдек бу масалаларга бағишланган илмий адабиётлар ҳам ташкил этади. Ёзма манбалар, тарихий, археологик тадқиқотлар натижалари ва тегишли илмий адабиётлардан комплекс фойдаланган ҳолда биз бу мавзу манбашунослик доирасини кенгайтиришга ҳаракат қилдик.


Download 50.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling