1-мавзу: Кириш, фаннинг предмети, мақсад ва вазифалари. Ўрта Осиёда ҳарбий қўшинлар тузилишининг ижтимоий-сиёсий асослари ва аҳамияти


Download 50.2 Kb.
bet3/10
Sana19.11.2023
Hajmi50.2 Kb.
#1786961
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-мавзу (2)

Дастлабки ҳарбий қўшинлар тузилиши, қўшни ва узоқ ўлкаларни босиб олиш учун урушларнинг бошланиши Месопатамия ва Мисрда қадимги давлатларнинг пайдо бўлиши, уларнинг турли ҳомашё захираларига бой қўшни ҳудудларни босиб олишга интилиши давридан бошланган деб ҳисобланади. Мил. авв. III мингйилликда Аккад подшоси "Денгиздан денгизгача бўлган ҳудудларни бўйсундириш" ғоясини илгари сурди. Бу ёвуз ғоя вирус каби тарқалиб кейинги тарихий даврларда кўплаб мамлакатлар, халқлар ва уларнинг етакчиларини заҳарлади, янги-янги босқинчилик урушларини келтириб чиқарди.

Ҳарбий куч қудрат, урушлар тарихи турли халқлар, миллатлар, сиёсий гуруҳлар ўртасидаги кураш, ўзаро низолар ва баҳслар, зўровонлик ва вайронагарчилик тарихидир. Қадимги давр ва ўрта асрларда ҳарбий қўшин давлатнинг куч-қудрати рамзи бўлиб келган. Кучли қўшинга эга бўлган давлатлар доимий равишда қўшни ва узоқ ўлкалар устидан ҳукмронлик қилишга, уларнинг бойликларига эгалик қилишга харакат қилганлар.

мамлакатларнинг ҳарбий куч-қудратига таъсир қилувчи омиллар


Мамлакатнинг географик ҳолати
ҳудудининг табиати, хомашё захиралари, иқлими ва ишлаб чиқарувчи кучлари
ҳудудининг ҳажми
аҳолиси миқдори
халқнинг менталитети, характери
ҳукумат тузилиши, бошқарув характери

Умуман олганда, урушлар бошланган даврдан бошлаб, инсониятнинг энг буюк ақл эгалари, мутафаккирлари ер юзида "урушсиз макон", "урушсиз умумий уй" барпо этиш ҳақида курашиб келганлар. Лекин ҳозиргача бу инсонпарвар ғояни амалга ошириш ҳеч бир авлодга насиб этмади. Ҳозирча инсоният урушиш ва ўз наслини қиришда давом этмоқда.

  • Умуман олганда, урушлар бошланган даврдан бошлаб, инсониятнинг энг буюк ақл эгалари, мутафаккирлари ер юзида "урушсиз макон", "урушсиз умумий уй" барпо этиш ҳақида курашиб келганлар. Лекин ҳозиргача бу инсонпарвар ғояни амалга ошириш ҳеч бир авлодга насиб этмади. Ҳозирча инсоният урушиш ва ўз наслини қиришда давом этмоқда.
  • Ўзбек халқи ҳарбий санъати қадимги аждодларимиз - сак-массагетлар, бақтрияликлар, хоарзмликлар, суғдлар ва Паркона (Фарғона)ликлар давридаёқ қадимги Шарқ дунёсида донг таратганлиги маълум. Дунё ҳарбий санъати тарихида катта ўрин тутган Тўмарис ва Широқ, Спитамен ва Муқанна, Темур Малик ва Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур ва Абдуллахонлардек буюк саркардалар бизнинг заминимизда яшаб ўтдилар. Айниқса, буюк бобомиз Амир Темур асос солган ҳарбий санъат нафақат Шарқ дунёси, балки Европа халқлари ҳарбий санъати ривожида ҳам катта аҳамият касб этади. Бу фикрлар халқимиз ҳарбий санъати тарихини ўрганишнинг аҳамиятини ва долзарблигини янада оширади.
  • Сўнгги йилларда Ўзбекистонда профессионал армияни шакллантириш борасида катта ишлар қилинмоқда. Ҳар қандай агрессияга қарши тура оладиган, замонавий қурол-яроғлар билан тўлиқ таъминланган қудратли армия Республикамиз мустақил тараққиёти кафолатларидан биридир. Бу жараёнларни амалга оширишда тарих сабоқларига мурожаат қилиш, ўтмишда халқимиз ҳарбий санъатида катта ўрин тутган илғор анъаналарни ўрганиш ва керакли сабоқлар чиқариш катта амалий аҳамиятга эгадир. Бу ҳам биз танлаган мавзунинг долзарблигини кўрсатувчи муҳим хусусиятлардан биридир

Download 50.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling