1-мавзу: Кириш, фаннинг предмети, мақсад ва вазифалари. Ўрта Осиёда ҳарбий қўшинлар тузилишининг ижтимоий-сиёсий асослари ва аҳамияти


Download 50.2 Kb.
bet8/10
Sana19.11.2023
Hajmi50.2 Kb.
#1786961
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-мавзу (2)

Кўпчилик мутахассисларнинг фикрича ўзига хос жанг қилиш анъаналарига эга бўлган Ўрта Осиё халқлари ўз ҳарбий санъатининг кўпгина томонлари билан рақибларидан устун турган. Ўрта Осиё ҳудудига четдан қилинган ҳарбий босқинлар ва бу ернинг истило этилиши Ўрта Осиё халқлари ҳарбий санъатининг босқинчилар ҳарбий санъатидан паст бўлганлигидан эмас, балки босқинчи кучларга қарши курашда ягона сиёсий раҳбарликнинг бўлмаганлиги, сиёсий тарқоқлик ва ўзаро иттифоқнинг йўқлиги сабабли содир бўлган. Ўрта Осиёликларнинг ҳарбий қобилиятларига аҳамонийлар ҳам, юнон-македонлар ҳам, ўрта аср даврларида араб ва мўғуллар ҳам тан беришган эди. Ҳатто ХIХ асрнинг 2-ярмидаги Россия босқини даврида ҳам замонавий қуролланган рус армиясига қарши олиб борилган жанглар юқоридаги фикрларни тўғрилигини кўрсатади.

  • Кўпчилик мутахассисларнинг фикрича ўзига хос жанг қилиш анъаналарига эга бўлган Ўрта Осиё халқлари ўз ҳарбий санъатининг кўпгина томонлари билан рақибларидан устун турган. Ўрта Осиё ҳудудига четдан қилинган ҳарбий босқинлар ва бу ернинг истило этилиши Ўрта Осиё халқлари ҳарбий санъатининг босқинчилар ҳарбий санъатидан паст бўлганлигидан эмас, балки босқинчи кучларга қарши курашда ягона сиёсий раҳбарликнинг бўлмаганлиги, сиёсий тарқоқлик ва ўзаро иттифоқнинг йўқлиги сабабли содир бўлган. Ўрта Осиёликларнинг ҳарбий қобилиятларига аҳамонийлар ҳам, юнон-македонлар ҳам, ўрта аср даврларида араб ва мўғуллар ҳам тан беришган эди. Ҳатто ХIХ асрнинг 2-ярмидаги Россия босқини даврида ҳам замонавий қуролланган рус армиясига қарши олиб борилган жанглар юқоридаги фикрларни тўғрилигини кўрсатади.
  • Ўрта Осиёнинг кўчманчи халқлари ҳарбий санъати маҳаллий ўтроқ аҳоли ҳарбий санъати билан қўшилиб қадимги давр ва ўрта асрларда халқаро майдонда катта шуҳрат қозонган, дунё халқлари ҳарбий санъати ривожига катта ҳисса қўшган ҳарий санъат вужудга келишига олиб келди. Ўзбек халқининг қадимги аждодлари нафақат Ўрта Осиё ҳудудларида, балки Евроосиё минтақасида ҳам катта шуҳрат қозонган эди. Европа ва Осиёнинг кўпгина халқлари Ўрта Осиё жангчиларини ўз сафига киритса, баъзилари маҳаллий халқ қуроллари турларини, жанг олиб бориш усулларини ўз қўшинларида жорий қилди. Бошқа бир халқлар эса Ўрта Осиё халқлари санъатини шеърларга солиб қўшиқлар битди.

Download 50.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling