Узунлигига қараб автобусларнинг турларга ажиралиши


Download 67.34 Kb.
bet1/3
Sana20.11.2023
Hajmi67.34 Kb.
#1788819
  1   2   3
Bog'liq
7-tema ameliy


Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда 1,5 млн. дона енгил автомобиль, 300 минг дона юк автомобили ва 73 минг дона автобус мавжуд бўлиб улар ёрдамида ҳар йили 3 млрд. йўловчи ташилмоқда.
Автобуслар ишлатилишига, ўлчамига, сиғимига, кузов типига, қаватлилигига, конструктив хусусиятларига ва бошқа белгиларига қараб турларга ажратилади.
Ишлатилишига қараб автобуслар умумфойдаланишдаги, тармоқда (халқ хўжалигининг турли тармоқларида) фойдаланиладиган, туристик-сайёҳлик ва хусусий автобусларга ажратилади.
Узунлигига қараб автобуслар 4 та синфга ажратилади: жуда кичик, ўрта кичик, катта, қўшалоқ. (1-жадвал).

1 – жадвал.


Узунлигига қараб автобусларнинг турларга ажиралиши

Автобус тури

Узунлиги,м

Фойдаланиш соҳаси

Жуда кичик

5 м гача

Умумий




7,0-7,5

Шаҳар сайёҳлик йўналишларида

Ўрта

8,0-8,5

Шаҳар ва шаҳарлараро йўналишларда

Катта

9,-9,5;10-11;11,5-12




Жуда катта

16,5-18;22-24

Шаҳар йўналишларида

Сиғимига қараб автобуслар 5 турга ажратилади: жуда кичик, кичик, ўрта, катта, қўшалоқ .


Автобуслар кузовининг турига ва қаватлилигига қараб қуйидаги турларга ажратилади.
- кузовнинг шаклига қараб вагон ва капот типли;
- қаватлилигига қараб: бир, бир ярим ва икки қаватли.
Двигателнинг турига қараб автобуслар қуйидаги турларга бўлинадилар:
- карбюраторли (бензинда ва газда ишловчи);
- дизелли;
- электрик (электробуслар).
Автобусларда двигатель кузовнинг олдида, орқасида ёки полнинг тагида жойлашиши мумкин.
Енгил автомобиллар ишлатилишига, кузов турига, двигателнинг ишчи ҳажмига ва оғирлигига қараб турларга ажратилади.
Ишлатилишига қараб енгил автомобиллар умумфойдаланишдаги, хизматчи, прокатдаги ва шахсий автомобилларга ажратилади.
Бугунги кунда давлат тасарруфидаги автотранспорт корхоналари хусусийлаштирилиб, очиқ турдаги акциядорлик жамиятларига айлантирилди. Таксомотор корхоналари устав фондининг камайиб кетиши сабабли масъулияти чекланган жамиятларга айлантирилди.
Хусусий секторда транспортнинг аҳамияти кундан кунга ортиб бораяпти. Бунга асосий сабаб хусусий мулкчиликнинг ҳар хил кўринишдаги шаклларининг вужудга келиши, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ва ҳимоялаш бўйича қонун ва қарорларнинг қабул қилиниши оқибатида улар орасида эркин рақобат учун шарт-шароитларнинг яратилиши ва қонун томонидан ҳимояланишидир.
Автотранспорт корхоналари ишини режалаштириш ва хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш учун техник-эксплуатация кўрсаткичларидан фойдаланилади.
Техник-эксплуатация кўрсаткичлари иккига бўлинади:
- миқдорий кўрсаткичлар;
- сифат кўрсаткичлар.
Миқдорий кўрсаткичлар. Автобус транспортида миқдорий кўрсаткичларга қуйидагилар киради:
Ташиш хажми. Ташиш ҳажми маълум вақт бирлигида (соат, кун, ой, йил) ташилган йўловчилар сони ва йўловчиларнинг айланиш миқдори билан баҳоланади. Йўловчиларнинг айланиш миқдори ташилган йўловчилар сонини битта йўловчининг ўртача ташиш масофасига кўпайтириб топилади.
Ташишдан олинган даромад миқдори сўмларда ўлчанади. Бу даромад йўловчиларни ташиш билан боғлиқ бўлган барча тушумларни ўз ичига олади.
Агар автобуслар буюртма асосида ишлаётган бўлса, у ҳолда нечта йўловчи ва қандай масофага ташилгани ҳисобга олинмайди. Бундай ҳолларда даромад автобуснинг неча соат ишлаганлиги, яъни авт/соат га қараб аниқланади.

Download 67.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling