Юридик шахс тушунчаси ва унинг турларга бўлиниши


Download 52.79 Kb.
Sana07.09.2023
Hajmi52.79 Kb.
#1673962
Bog'liq
Юридик шахс тушунчаси ва унинг турларга бўлиниши тотал


Юридик шахс тушунчаси ва унинг турларга бўлиниши .
Р Е Ж А :
Кириш
Асосий қисм .
I боб . Юридик шахс тушунчаси , унинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати.
II боб . Юридик шахсларнинг вужудга келиши ва бекор бўлиши
асослари ҳамда тартиби .
III боб . Юридик шахсларнинг турлари .
.1 Тижорат ташкилотлари ва уларнинг турлари .
.2 Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар ва уларнинг турлари .
Хулоса .
I боб. Юридик шахслар тушунчаси, унинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати.
Фуқаролик ҳуқуқининг мустақил субъектлари сифатида фуқаролар ҳуқуқий муносабатларида қатнашиш ва шу муносабат билан муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиш лаёқати фақат фуқароларгагина эмас, балки юридик шахсларга ҳам берилади деб кўрсатилади.
Ўз мулкида, хўжалик юритишда ёки оператив бошқарувда алоҳида мол-мулкига эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларини бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташқилотлар юридик шахс ҳисобланади. Юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак дейилади.
Ушбу берилган таърифдан аниқланишича, ҳар қандай ташқилот эмас, балки муайян талабларга жавоб берадиган ташқилотлар юридик шахс бўла олади. Юридик шахсларга қўйилган талаблар қуйидагилардан иборат:
1) ташқилий бирлик;
2) мулкий мустақиллик;
3) мустақил мулкий жавобгарлик;
4) Фуқаролик муомаласида ўз номидан ҳаракат қилиш белгиларига эга бўлиш.
Ташқилий бирлик- бу юридик шахснинг ҳуқуқ субъекти сифатида ташқил бўлганлигини, муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишини билдиради. Юридик шахснинг ташқилий жиҳатдан тузилиши (структураси)ни кўрсатадиган низоми (устави) бўлиши керак. Баъзи давлат муассасалари ва давлат бюджетида бўлган бошқа давлат ташқилотлари, шунингдек қонунда назарда тутилган ҳолларда, бошқа ташқилотлар ҳам алоҳида низомга эга бўлмай, мазкур турдаги ташқилотлар ҳақидаги умумий низом асосида иш олиб боришлари мумкин.
Юридик шахсларнинг айрим филиаллари (хўжалик бўлимлари, участкалари, агентликлари) маълум тизимга эга бўлган, муайян тарзда ташқил этилган бўлса ҳам, улар бутун бир ташқилот (корхона, муассаса) ишинииг бир қисминигина бажарувчи ташқилотлар бўлиши туфайли юридик шахс бўла олмайди. Масалан, университетнинг бир факультети муайян тартибда ташқил топиб, иш олиб бориш тартиби кафедра аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар, деканнинг ваколатлари белгиланган бўлса ҳам юридик шахс ҳисобланмайди.
Мулкий мустақиллик- фуқаролик ҳуқуқининг субъекти бўлиши учун юридик шахс ҳисобланган ҳар қайси ташқилотнинг ўзига хос мулки бўлиши, ҳар қайси давлат ташқилотининг ўзига бириктирилган мулки бўлишини тақозо қилади. Бошқача айтганда, юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак (ФКнинг 39-модда 2-банди).
Давлат ташқилотлари давлатга қарашли мулкни тўла хўжалик юритиш ёки оператив равишда бошқариш ҳуқуқигагина эгадир, жамоа хўжаликлари, бошқа кооператив ва жамоа ташқилотлари, уларнинг бирлашмалари ўзларига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мулкни эгаллайди. Алоҳида мулкка эга бўлмаган ёки мустақил равишда бошқара олмайдиган ва сабабли бошқа шахслар билан хўжалик муносабатларида бўла олмайдиган ташқилотлар фуқаролик ҳуқуқининг субъекти ҳисобланмайди.
Мустақил мулкий жавобгарлик - шундан иборатки, юридик шахс ҳисобланган ташқилот ўз мажбуриятлари юзасидаи ўзига тегишли бўлган (давлат ташқилоти эса, ўзига бириктириб қўйилган) мулки билан жавоб беради. Юридик шахс ҳисобланган давлат ташқилотларининг мажбуриятлари юзасидан давлат жавобгар бўлмайди аксинча, бу ташқилотлар ҳам давлат ташқилотлари мажбурияти юзасидан жавобгар бўлмайдилар. Давлат бюджетида турадиган ташқилотларнинг қарзини қоплаш, маблағ бериш шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси қонуни билан белгиланади.
Юридик шахснинг юқори органи ўзига қарашли шахс ҳисобланган ташқилотларнинг қарзлари юзасидан жавобгар бўлмайди. Аммо юридик шахснинг юқори органи ўзига бўйсунадиган ташқилотларнинг қарзлари учун қонунда ёки Низомда назарда тутилган ҳолларда жавобгар бўлиши мумкин. +уйи ташқилотлар ҳам ўзларининг юқори ташқилотлари мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайдилар.
Юридик шахслар қарзлари учун ўзларининг ҳар қандай мулклари билан эмас, фақат Ўзбекистон қонуни билан кўрсатилган хақ ундириб олиши мумкин бўлган мулки билангина жавобгар бўладилар.
Юридик шахсларнинг қуйи ва юқори органлари ваколатлари жавобгарлигини ўзлари белгилаган, давлат томонидан тасдиқланган ҳужжатларида кўрсатиб, белгилаб берилган.
Фуқаролик муомаласида ўз номидан ҳаракат қилиш- юридик шахс ҳисобланган ташқилот ўз номидан турли битимлар туза олади, ҳуқуқий муносабатларда, мулкий ва мулкий ҳарактерда бўлмаган ҳуқуқларга эга бўла олади, яъни бошқа мажбуриятлар вужудга келтира олади демакдир. Юридик шахс судда, хўжалик судида мустақил равишда даъвогар ва жавобгар бўла олади.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллика эришгунга қадар ҳам юридик шахслар мавжуд бўлиб, улар фақат давлат мулки билан ҳаракат қиладиган колхоз-кооператив мулкига асосланган юридик шахслар эди холос. Собиқ социалистик давлат емирилиши, қайта қуриш даврида, мулк масаласи жуда муаммо масала бўлди.
Ўзбекистон мустақилликка эришиши билан мулк дахлсиз деб белгиланди. Ўзбекистон Конституцияси моддасида бу ҳакда шундай дейилади , яъни бу моддага кўра ( Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 53-модда 2-қисми ) "хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир"-дейилган. Мулк дахлсиз деб топилиши билан, корхоналар ,бирлашмалар тўғрисида қонун қабул қилинди. ''Мулк " тўғрисидаги "Тадбиркорлар" тўғрисидаги қонунлар қабул қилинди. Бундай қонунлар турли мулк шаклидаги юридик шахсларни тузиш учун асос бўлди. Давлат- бош ислохотчи деб Президентимиз беш тамойилни биринчисини белгилаб бердилар. Бу нима дегани, бунга жавобан шуни айтиш мумкинки, давлатимиз томонидан шундай қоидалар белгиландики, натижада юридик шахслар қўзиқориндек кўпайди. Яъни давлат томонидан "мулкни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш компания тарзида ўтказилишида давлат асосий рол ўйнайди. Давлатга қарашли мулкларни жамиятларга, жамоаларга, хўжаликларга имтиёзни берди, хусусий тадбиркорлик вужудга келди.
Хусусийлаштириш иқтисодий тушунча бўлиб, мулкга эгалик қилиш ҳуқуқини давлатдан фирмалар ва алоҳида шахсларга берилиши хусусий сектори давлат хизматлари кўрсатилишини чеклаши ёки хусусий тадбиркорлик учун кенг имконият бериш мақсадларида давлатнинг фаолият соҳасини торайтиришини билдиради. Бу жараён янги мулкдорлар синфини вужудга келишига кўмаклашади, зеро, усиз бозор иқтисодиётини шаклантириш мумкин эмас.
Хусусийлаштириш-бозор муносабатлари шаклланишининг негизи, хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни оёққа турғазишни чинакам негизини ташқил этади.
Хусусийлаштириш дастурини амалга оширишга киришаётиб, ҳар қандай давлат, энг камида икки асосий мақсаддан корхоналарга ажратилаётган маблағлар камайиши ва давлат бойликларини сотишдан тушувчи маблағлар ҳисобига бюджетни тўлдиришни кўзлайди. Корхоналарнинг хўжалик фаолияти устидан ҳукуматнинг мамурий-молиявий назоратининг чекланиши, куч-ғайратни ва маблағни ижтимоий – иқтисодий тараққиётнинг устувор йўналишларига жамлаш имконини беради.
Мулкий муносабатларга чет эл элементи билан мураккаблашган фуқаролик ҳуқуқи субъекти сифатида нафақат жисмоний ,балки юридик шахслар ҳам қатнашишлари мумкин.
Ҳозирги замонда юридик шахсларнинг фаолиятлари фақатгина бир давлат минтақаси билан чегараланмаган.Капитал экспорти шундай ҳолатга олиб келдики,бир давлатда тузилган юридик шахс иккинчи давлатга бутунлай ёки қисман мансубдир.Монополияларнинг (трансмиллий компаниялар) асосий фаолиятлари эса умуман бир неча давлат минтақаларида амалга оширилади.Бундай монополиялар бир нечта гуруҳларга бўлинади.Биринчи гуруҳга чет элда кўпгина филиаллар,шўъба корхоналарга эга бўлган миллий жамиятлар, трест, компаниялар киради («Женерелмоторз», «Интернейшнл бизнес мэшинз», «Фольксваген», «Филпс», «Нестли» ва бошқ.)Биринчи гуруҳнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, бу ташқилотлар капитал бўйича миллий, фаолияти бўйича халқаро ташқилот ҳисобланади.
Иккинчи ТМК гуруҳига ҳам фаолият, ҳам капитал бўйича халқаро ҳисобланадиган трест ва концернлар киради (Англия-голландия нефть концерни «Ройял датч-Шелл», Германия-Белгия фото-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «Агфа-Геферт» ва бошқ.).
Юқоридаги гуруҳларнинг умумийлиги шундан иборатки, улар юридик шахс сифатида бирон бир давлатда рўйҳатга олинган (тузилган) бўлиб, бошқа давлатларда эса улар кўпгина филиал, бўлимлар, шўъба корхоналарига эгадир.
Ва, ниҳоят, учинчи гуруҳга юридик шахс мақомига эга бўлмаган картел, синдикат, турли хил бирлашмалар киради.
Юридик шахснииг хуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати.
Фуқаролик кодекси 41-моддасида юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқатига қуйидагича таъриф берилган. Юридик шахс ўзининг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган фаолияти мақсадларига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ лаёқатига эга бўлади.
Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати у тузилган пайтдан бошлаб вужудга келади. (ФКнинг 41-модда 4-қисмида айтилган, яъни юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ташқил этилган ҳисобланади дейилган) ва уни тугатиш якунланган пайтдан эьтиборан тугатилади (ФКнинг 55-модда 10-қисмда кўрсатилган, яъни юридик шахснинг тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилиб қўйилганидан сўнг юридик шахсни тугатиш тамомланган, юридик шахснинг фаолияти ҳам тугаган ҳисобланади. Юридик шахснинг махсус ҳуқуқ лаёқати унинг устави низоми ёки қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Юридик шахс ўз фаолиятида ўз таъсис ҳужжатларида назарда тутилган мақсадларга мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ лаёқатига эга бўлиш айтилади. Ташқилотлар билан фуқаролар ўртасида ҳуқуқ лаёкатларини ўртасида, ҳажмида фарқ бўлиши мутлақо табиийлиги, ташқилотлар фуқароларга нисбатан белгиланган бир мунча ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўла олмайдилар, фақат ўз устав ва низомларида кўрсатилган фаолият билангина шуғуллана оладилар.
«Хўжалик ва хуқуқ» журналида «юридик шахс ҳуқуқ лаёқати» тўғрисида эса таърифлар ва шарҳловлар берилган. Юридик шахсларнинг махсус ҳуқуқи унинг устави (низоми) ва қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Уларнинг махсус ҳуқуқ лаёқати юридик шахсларнинг ўз олдиларига қўйган асосий мақсадларидан четга чиқмай фаолият юритишга мажбур қилади. Шунинг билан бирга фаолиятларини давлат томонидан кузатиб бориш ва мамлакат ижтимоий-иқтисодий хаётига таъсир кўрсатишини назорат қилиш имконини осонлаштиради. Давлат ваколатли органлари орқали ўз худудидаги субъектларнинг ҳуқуқ ва муомала лаёкатларини чеклаш ҳуқуқига эга эканлиги унинг умумий вазифаларидан келиб чиқади. Энг муҳими давлат бундай чеклаш орқали турли хил жамоат ташқилотлари ва сиёсий партияларининг фаолиятлари устидан етарли даражада назорат олиб бориш имкониятини ўз қўлида сақлаб қолади. Натижада мамлакатнинг ички ва ташқи ижтимоий-иқтисодий муносабатларини умуммиллий манфаатларга хизмат қилишига эришади. Фуқаролик ҳуқуқий муносабат иштирокчилари ҳуқуқий мақоми бўйича уч хил субъект сифатида фарқланади: жисмоний шахслар, юридик шахслар ва давлат. Улар ҳуқуқ ва муомала лаёқатининг мазмуни, фуқаролик ҳуқуқий муносабат субъекти сифатида вужудга келиши фаолият юритиш ва бекор бўлиш тартиби бўйича бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга.
Юиридик шахс ҳисобланган ташқилот ёки корхона қатнашадиган муносабатларининг доираси унинг ташқил қилиниш мақсадлари билан амалга ошириши лозим бўлган ишларнинг ҳарактери билан белгиланади. Юридик шахс ўзи қатнашадиган муносабатларига қараб, маълум ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади. Шундай қилиб, юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати, унга махсус юкланган вазифалар билан белгиланади. Юридик шахс қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган айрим фаолият турлари билан фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланиши мумкин.
Юридик шахс ўз устави ёки низоми асосида ҳаракат қилади. Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати, унинг устави ёки низоми тасдиқланган пайтдан бошлаб ёхуд тегишли ваколатли идора ушбу юридик шахсни ташқил этиш ҳақида қарор чиқаргандан кейин вужудга келади. Фуқаролик Кодексининг 44-моддаси 4-бандига асосан «Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ташқил этилган ҳисобланади» деб кўрсатиб ўтилган.
Юридик шахснинг устави ёки у хақдаги низом шундай ҳужжатки, бунда унинг фаолияти учун юридик аҳамиятга эга бўлган қоидалар мустаҳкамланади. Уставда юридик шахснинг номи , унинг жойлашган ери, ташқил бўлиш мақсади ва тартиби, унинг ташқилий тузилиши, аъзоларга эга бўладиган ташқилот бўлса, аъзоликка қабул қилиш шартлари, мулкнинг таркиби сингари қатор қоидалар белгиланади.
Баъзи ҳолларда, юридик шахсни ташқил этишда мазкур типдаги юридик шахсларнинг ташқилий тузилиши ва ишига доир барча умумий қоидаларни назарда тутган типовой ёки намунавий уставларнинг бўлиши, юридик шахс уставини тузиш вазифасини енгиллаштиради. Бундай намунавий уставларга жамоа хўжалиги уставини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Юридик шахснинг органлари ҳам бўлади. Юридик шахс қонун, устав ёки низом бўйича белгилангн ваколатлар доирасида ҳаракат қилувчи ўз органлари орқали фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлади ва ўз зиммасига фуқаролик бурчларини олади.
Хозирги даврда кўплаб ғарб мамлакатларида юридик шахсларнинг умумий ҳуқуқларини кенгайтириш оммавийлашиб бормоқда. Масалан: Швейцария қонунчилигида юридик шахслар фақат инсонларгагина хос бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа ҳар қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишлари мумкин, деб ҳисобланади. Юридик шахсларга бундай кенг ҳуқуқлар берилиши уларнинг сармояларини узлуксиз ва тез фойда келтиршини таъминлайди.
Сармоядор сармояларини ўз эрк ифодасига мос равишда хоҳлаган соҳасига киритиши, яъни энг даромадли ва кафолатли тармоқларга қўйиш имконига эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария қонунчилигидаги юридик шахсларнииг ҳуқуқ лаёкатларини қиёслаб шуни кўришимиз мумкинки, Швейцария қонунчилиги юридик шахсларни ҳуқуқ лаёкатларини чекламайди, уларни доимий равишда кенгайтириб боришига имкон беради. Шу ўринда юридик шахсларнииг ҳуқуқ лаёқати уларнинг субъектив ҳуқуқларга эга бўлиши учун зарур бўлган шарт эканлигини кўрамиз, Ўзбекистон Республикаси давлати ҳам ўз халқининг иқтисодий ва сиёсий мустақиллигини таъминлаш миллий бойлигини ҳимоя қилиш чораларини кўришга ҳаракат қилмокда. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ иқтисодий фаолият субъектларни эркинлиги тўлиқ таъминланган. Лекин иқтисодий ва ҳуқуқий билимларни тўлиқ эгалламаган хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи иқтисодий фаолиятда пала-партиш иштироки уларнинг катта миқдорда зарар кўришларига олиб келди. Шунингдек бу зарарларни вужудга келишда баъзи хорижий контрактларнииг ғирром ҳаракатлари, шартномаларнинг тўлиқ улар фойдасига тузилганлиги экспортни тартибга солувчи экспортёрларга ёрдам берувчи яхши тажрибага эга бўлган махсус ташкилотларнинг мавжуд эмаслиги сабаб бўлди. Оқибатда юридик шахсларнинг ташқи иқтисодий фаолиятдаги иштироки бўйича махсус тартиб жорий этишга тўғри келди.
Фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари жумладан юридик шахсларни иқтисодий муносабатларда иштирок этиш билан ҳуқуқ лаёқатини қўлга киритар экан, аввало унинг манфаатларини, қолаверса бутун халқ манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилишлари лозим. Бу мажбуриятларни бажаришда аввало юридик шахсларнинг тегишли мансабдор шахслари жавобгар ҳисобланади. Юридик шахсларни ҳуқуқ лаёқати жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ лаёқатига нисбатан табиий равишда чекланган. Шунинг учун ҳам ҳуқуқ субъектлигини ўрганишда, тадқиқ қилишда ҳуқуқ субъектлилиги тушунчаси фуқарони ҳуқуқий мақоми билан солиштирилади. Ҳуқуқ лаёқатининг кенглиги ва ривожланиши тегишли давлат тизимини унинг ривожланиш босқичига боғлиқ бўлади, десак янглишмаймиз.
Бугунги кунда юридик шахслар давлат реестрига киритилгандан сўнг Ташқи иқтисодий алоқалар Вазирлигида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтиши лозим.
Юридик шахсларнинг умумий ва махсус ҳуқуқ лаёқатлари ҳам мавжуд.
Умумий ҳуқуқ лаёқатида юридик шахс, жисмоний шахс сингари, фуқаролик ҳуқуқи эгаси бўлиши ва фуқаролик ҳуқуқи мажбуриятларини ўз зиммасига олиши мумкин. Албатта, фақатгина инсонга тегишли табиий хусусиятлар бундан мустасно.
Махсус ҳуқуқ лаёқатида эса юридик шахс фақатгина қонун ёки унинг низомида кўрсатилган мақсадларга эришиш учун зарур бўлган ҳуқуқий муносабатларга кириша олади.
Юридик шахсларнинг ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтишига унинг устави ёки низоми асос бўлиб хизмат қилади, яъни унинг устави ёки низомида ташқи иқтисодий алоқаларда иштирок этиш мақсади тўғридан – тўғри кўрсатилган бўлиши лозим.
Юридик шахсларнинг муомала лаёқати, яъни ўз ҳаракатлари билан фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини олиш лаёқати, юқорида кўрсатилганидек, уларнинг органлари орқали амалга оширилади. Улар эса, қонун, устав ёки низомномага мувофиқ равишда юридик шахснинг иродасини ифодаловчи шахс бўлади. Юридик шахсларнинг органлари якка бошчиликка асосланиб, директор, раис, бошқарувчи ёки коллегиал бошқарув, вакиллар мажлиси, умумий мажлис сингари тартибда бошқарадиган орган бўлиши мумкин.
Давлат ташкилотлари ҳисобланган юридик шахсларнинг органлари, қоида бўйича, якка бошчилик асосида белгиланади. Шу билан бирга, якка бошчилик асосида ҳаракат қилувчи органлар ишлаб чиқаришга оид муҳим масалаларни ҳал қилишда жамоа ташкилотлари ва меҳнат жамоалари фикри билан ҳам ҳисоблашадилар.
Кооператив ва жамоат ташқилотлари ҳисоблаган юридик шахсларнинг органлари икки турга: якка (тартиб) бошчиликка асосланган (масалан, бошқарув раиси) ёки коллегиал тартибда бошқаришга асосланган (масалан, аъзоларнинг умумий мажлиси, бошқаруви) бўлиши мумкин.
Юқоридаги ҳолатда фуқаролик кодекси ва « Корхоналар тўғрисида» ги қонунда юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқати бўйича гўёки зиддият бордай кўринади. Аслини олганда бундай номувофиқлик юзасини кўринишга эга холос. Бозор муносабатлари тизимида юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқати билан маъмурий буйруқбозлик тизими-амал қилган юридик шахслар махсус ҳуқуқ лаёқати тўғрисида кескин фарқ мавжуд. Буни англаб етиш учун собиқ совет давридаги фуқаролик қонунчилигини таққослашнинг ўзи кифоя.
Ўша пайтдаги қонунга асосан ҳар қандай юридик шахс фақат ўз уставида назарда тутилган фаолиятинигина амалга оширилиши шарт эди. Бошқача айтганда, колхоз ёки совхоз пахта етиштириб, уни фақат тайёрлов идорасига топширишига ҳақли эди. У Пахтани қайта ишлашга ёки ўзи хоҳлаган ҳаридорга, шу жумладан хорижлик ҳаридорга сотишга ҳақли эмас эди. Бундай чеклашлар энг аввало социалистик тузумнинг моҳиятидан унинг маъмурий буйруқбозлик тизимидан кечиккан эди. Бозор муносабатлари тизими эга аксинча ҳуқуқ субъектикларига шу жумладан юридик шахсларга кенг имкониятлар очиб бериш, уларнинг ҳуқуқ лаёқати мазмунини кенгайтириш ёки бойитиш шарт.
Шунингдек кечиқкан ҳолда фуқаролик кодексида юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқатидан ташқарига чиқадиган битим ўз-ўзидан хақиқий саналмайдиган битим тоифасига киритилмаган. Фуқаролик кодексида кўзда тутилишича, юридик шахс томонидан унинг устав мақсадларига зид ҳолда тузилган ёки тегишли фаолият билан шуғулланишга лицензияси бўлмаган юридик шахс томонидан тузилган битим муассиси (иштирокчиси) мулкдори ёки ваколатли давлат органининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас, деб топилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Бинобарин, юридик шахс ҳуқуқ лаёқатидан ташқари чиқадиган битим низоми битим ҳисобланади. Бундай битимни ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақида ҳар қандай шахс эмас, балки шу юридик шахс муассиси ёки ваколатли давлат органи (прокурор, ҳокимлик, давлат мулкини бошқариш идоралари ва хакозо) судга даъво билан мурожаат қилишлари мумкин. Суд уларнинг даъвосини қаноатлаштиргунга қадар битим ҳақиқий ҳисобланади.

2-боб. Юридик шахсларнинг вужудга келиши ва бекор бўлиши асослари ҳамда тартиби.


Юридик шахс вужудга келиш усуллари адабиётларда берилиши қуйидагилардан иборат деб кўрсатилиб, буйруқ (фармойиш) орқали, мурожаат қилиш орқали ва рухсат олиш усуллари орқали деб кўрсатилган.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ТошДЮИ ни ташкил этиш тўғрисидаги қарори буйруқ (фармойиш) орқали ташкил этишга мисол бўла олади. Одатда бундай усул билан давлат ташкилотлари ҳисобланган юридик шахслар ташкил топади.
+олган икки усулда эса, юридик шахслар муассисчи ёки таъсисчи бўлиб, мулкдорлар ёки улар вакил қилган қонунда кўзда тутилган ҳолларда эса бошқа ташкилотлар ва фуқаролар ҳисобланади.
Мурожат қилиш усулида муассислар, таъсисчилар томонидан тузиладиган юридик шахсларни вужудга келиш имконияти қонун томонидан олдиндан белгилаб қўйилмаган бўлади. 1)Бинобарин бундай ҳолларда давлат органи худди шундай юридик шахснинг ташкил бўлиш ёки бўлмаслиги мақсадга мувофиқлигини текширади .
Рухсат олиш усули асосида ташкил қилинадиган юридик шахслар вужудга келиши имкони қонун билан олдиндан белгилаб қўйилади ва уларнииг ташкил бўлиш-бўлмаслиги мақсадга мувофиқлиги текширилмайди, балки таъсис ҳужжатларининг ( юридик шахсларни ташкил этиш хақидаги таъсис шартномаси ва уларнинг устави) қонунга мувофиқлиги текширилади холос. Юридик шахс таъсис шартномаси иштирокчилар томонидан тузилади , устави эса тасдиқланади .
Таъсис ҳужжатларида юридик шахсларнинг таркиби ва ваколатлари, бошқа зарурий маълумотлар бўлмоғи керак . Таъсис шартномасида иштирокчилар юридик шахс фаолиятини амалга оширишда вужудга келган фойда ва зарарни тасдиқлаш , юридик шахсни бошқариш тартиби белгилайди .
Юридик шахс мурожаат қилиш ва рухсат олиш усуллари орқали ташкил топганда, албатта, уни ташкил қилувчилар ташаббускор гуруҳ бўлади. Бу гуруҳ фуқаролар ( жисмоний шахслар) дан ҳам , юридик шахслардан ҳам иборат бўлиши мумкин. Улар муассисчилар ёки таъсисчилар деб аталади. Таъсисчилар орасида давлат ҳамда унинг органлари бўлиши мумкин. Муассисчилар кўп ҳолларда юридик шахснинг мол-мулкини вужудга келтиришга ўз улушини қўшади. Бу улушлар асосида кўп ҳолларда юридик шахснинг устав фонди ташкил топади. Юридик шахс ўз фаолиятида кўзланган мақсад бўйича тижорат ва тижорат бўлмаган турларга бўлиниши мумкин ( ФК нинг 40 - моддаси). Юридик шахсларнинг тижорат турлари муассисчиларнинг фойда олиш мақсадини кўзлаб тузилади. Нотижорат турларида муассислар фойда олиш мақсадини кўзламадилар. Юридик шахс ҳамма кредиторлар билан ҳисоб- китоб қилгандан кейин мол-мулки муассислар ўртасида тақсимлаб олинади. Нотижорат ҳарактердаги юридик шахсларда эса қолган мол-мулкка нисбатан муассислар хақ-ҳуқуққа эга бўлмайдилар. Юридик шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтиш маълумотлари, шунингдек, ўзига хос номи республика реестрига киритилади. Юридик шахсларни ташкил этишда қонунда белгиланган тартиб бузилганида ёки уларнинг таъсис ҳужжатлари қонунларга зид бўлган ҳолларда юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш рад этилади .
Юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатларни топшириш керак:
-ариза;
-корхона таъсис ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган икки асл нусхаси;
-тадбиркорлик субъектининг почта манзилини тасдиқловчи ҳужжат;
-рўйхатдан ўтказиш йиғимининг тўланганлиги ҳақида банк ҳужжати;
-фирма номи тўғрисидаги гувоҳнома;
-муҳр ва штамп эскизлари (уч нусхада).
Юридик шахсларни рўйхатдан ўтказишни ташкил этишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги хақидаги асос билан уни рўйхатдан ўтказишни рад этиш фақат юридик шахсларни мурожаат этиш усули билан ташкил қилиш тартибида қўлланилади. Давлат рўйхатидан ўтишни рад этиш устидан судга, хўжалик судига шикоят билан мурожаат қилиш мумкин. Юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтган пайтидан бошлаб тузилган ҳисобланади. Юридик шахсни қайта тузиш бу хақдаги тегишли қарор билан амалга оширилади . +арорда муассисларни шартномага қўшилиш ва шартномадан чиқиш тартиби ва бошқалар кўрсатилади. Юридик шахслар қонунда белгиланган тартибда ҳокимликларда , адлия органларида ёки тегишли давлат муассасаларида ўз уставлврини рўйхатдан ўтказадилар. Республикамиз хозирги бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш даврида юридик шахслар кўпинча қайта ташкил этиш йўли билан бекор бўладилар. +айта ташкил этиш йўли билан турли шаклларда, жумладан, ФКнинг 49-моддасида таъкидланишича, юридик шахсни қайта ташкил этиш, қўшиб олиш, қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш шаклларида амалга оширилиши мумкин.
Юридик шахс бирлашганида икки ёки бир неча ташкилот ўзининг мустақил равишда иш олиб боришини бекор қилади ва ягона ташкилотга бирлашади, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.
Юидик шахс бўлинганида ўз фаолиятини бекор қилади ва унинг негизида икки ёки бир неча юридик шахс пайдо бўлади ҳамда аввалгисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.
Юридик шахснинг қўшилишида унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари уни қўшиб олаётган юридик шахсга ўтади ва қўшилган юридик шахс ўзининг мустақил равишда иш олиб боришини бекор қилади. Ажралиш шаклида эса фаолият юритаётган юридик шахс таркибидан мустақил ташкилот ажралиб чиқади ва ўз холича юридик шахс ҳуқуқини олади.
Кооператив жамоат ташкилотларининг бирлашишига, бўлинишига аъзоларнинг умумий мажлислари ёки вакиллари мажлисининг қарори асосидагина йўл қўйилади.
Юридик шахсларни тугатиш ва қайта тузилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан ёки кооператив ва жамоат ташкилотлари уставлари билан белгиланади.
ФКнинг 53-моддасида юридик шахсларни тугатилиш асослари қуйидагича белгиланган:
Юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади.
Юридик шахс қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:
1. Юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари)нинг ёки таъсис ҳужжатлари билан тугатишга ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига мувофиқ, шу жумладан, юридик шахснинг амал қилиш муддати тугаши, уни ташкил этишдан кўзланган мақсадга эришилганлиги муносабати билан ёки юридик шахсни ташкил қилиш чоғида қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйилганлиги сабабли, агар бу бузилишларни бартараф этиб бўлмаса, суд юридик шахсни рўйхатдан ўтказишни ҳақиқий эмас деб топганида.
2. Юридик шахс фаолиятида рухсатномасиз (лицензиясиз) амалга оширилган ёки қонун билан таъқиқлаб қўйилган фаолият амалга оширилган тақдирда, шунингдек, Фуқаролик Кодексида назарда тутилган бошқа ҳолларда суднинг қарорига мувофиқ тугатилади.
3. Фуқаролик Кодексининг 57-моддасида айтилганидек, юридик шахснинг банкрот деб ҳисобланиши унинг тугатилишига олиб келади.
Юридик шахс тугатилаётганда, тугатиш комиссияси тайинланади. Тугатиш комиссияси юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги маълумотлар босиб чиқариладиган матбуот органларида юридик шахснинг тугатилиши ҳамда унинг кредиторлар томонидан талаблари баён этиш тартиби ва муддати ҳақида хабар эълон қилади. (Фуқаролик Кодексининг 55-моддаси)
Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги тартиб ва қоидалар Фуқаролик Кодексининг 53-57-моддаларида батафсил кўрсатилган.
«Банкротлик тўғрисида»ги республикамизнинг амалдаги +онуни йиғилган тажрибалар ва муаммолар таҳлил қилиниб, улар ҳисобга олинган ҳолда 1998 йил 28 августда Олий Мажлис сессиясида қабул қилинган ва 1998 йил 1 ноябрдан бошлаб кучга киритилди.
Юридик шахслар банкрот бўлиши учун эса амалдаги +онунга кўра, корхонанинг мол-мулки қийматидан унинг қарз мажбуриятлари қиймати ошган бўлиши шарт эмас.Улар банкрот, деб эътироф этилиши учун корхона кредиторлик мажбуриятларини 6 ой мобайнида қаноатлантира олмаётган бўлиши керак, холос.
Ушбу +онунга мисол қиладиган бўлсак, Андижон вилоятида ўз ишлаб чиқариш фаолиятини яхши йўлга қўймасдан, мажбурий тўловлврни ва қарзларини ўз вақтида тўлай олмасдан, банкрот бўлган хўжалик юритувчи субъектлар кам эмас.
Андижон вилоят хўжалик суди томонидан тўлов қобилиятини йўқотиб, молиявий ночор аҳволга тушган хўжалик юритувчи субъектлардан 2001 йилда 74 таси ,2002 йилда эса 39 таси банкрот, деб эътироф этилган .
III БОБ. Юридик шахсларнинг турлари.
Юридик шахсларнинг турлари жамиятда мавжуд бўлган мулк шаклларига бевосита боғлиқдир. Маълумки, Ўзбекистон Республикасида мулк хусусий мулк ва оммавий мулк шаклларида бўлиб, юридик шахслар давлатга тегишли ва хусусий (нодавлат) юридик шахслар кўринишида бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 40-моддасида айтилганидек, фойда олишни ўз фаолиятининг мақсади қилиб олган (тижоратчи ташкилот) ёки фойда олишни ана шундай мақсад қилиб олмаган ташкилот (тижоратчи бўлмаган ташкилот) юридик шахс бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан чет давлатлари қонунчилигини солиштирадиган бўлсак, ғарб мамлакатларида юридик шахслар оммавий ҳуқуққа ва хусусий ҳуқуққа тегишли юридик шахсларга бўлинади. Бунда оммавий ҳуқуққа тегишли юридик шахсларга давлат, маъмурий –ҳудудий бўлинмалар, давлат муассасалари, савдо –саноат палаталари, айрим давлат корхоналари киритилади.
Германия ҳуқуқида (Германия Фуқаролик тузуклари) юридик шахслар иттифоқлар ва муассасаларга бўлинади. Итифоқлар ўз навбатида хўжалик иттифоқлари ва нохўжалик иттифоқларига бўлинади. Бунда иттифоқлар деб, икки ва ундан ортиқ муассасалар томонидан таъсис этиладиган турли хил ташкилотлар тушунилса, муассасаларга якка таъсисчи томонидан таъсис этиладиган юридик шахслар (хусусий фирмалар) киради.
Франция қонунчилиги юридик шахсларга классификация берар экан, уларни асосан хўжалик жамиятлари ва ассоциацияларга ажратади. Хўжалик жамиятлари –хусусий ҳуқуқ юридик шахслари, ассоциациялар эса –оммавий ҳуқуқ юридик шахслари ҳисобланади .
Англияда юридик шахслар корпарациялар (хўжалик фаолиятини юритувчи юридик шахслар) ва яккаҳоким корпарацияларга бўлинади.
А+Шда юридик шахслар оммавий, нотижорат (non-profit corporations ) ва тижоратчи турларига бўлинади.
Энди Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига келсак, тижоратчи ташкилотлар жумласига, хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, ишлаб чиқариш кооперативлари, унитар корхоналар киради. Тижоратчи бўлмаган юридик шахслар жумласига эса жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар ва мулкдор томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассасалар киради.
Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар ўз уставида белгиланган мақсадларга мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолиятлари билан ҳам шуғуллана олади.
Фуқаролик кодексининг 77-моддасига кўра, юридик шахслар ўзларининг фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек, муштарак мафаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) шаклида бирлашмалар тузишлари мумкин. Уюшма юридик шахс ҳисобланиб, унинг аъзолари ўз мустақилликларини ва юридик шахс ҳуқуқларни сақлаб қоладилар. Уюшма ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича уюшманинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда ва тартибда субсидиар жавобгар бўладилар.
Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари юридик шахс сифатида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг қатнашчиларидир (ФКнинг 78-моддаси) .
Шахслар ўз фаолиятларида Фуқаролик кодекс нормаларига, улар тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, уставлари ва бошқа таъсис ҳужжатларига асосланган ҳолда иш олиб борадилар.
3.1§ Тижорат ташкилолари ва уларнинг турлари.
Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари бозор муносабатлари шароитида тадбиркорлик фаолиятининг энг фаол иштирокчилари ҳисобланади. Улар тижоратчи ташкилотлар жумласига кириб, устав капиталлари одатда муассасаларнинг қўшган умумий (ҳисса), мол-мулк ва маблағлари ёки иштирокчиларининг акцияларидан иборат бўлади.
Хўжалик жамияти якка шахслар томонидан ҳам ташкил этилиши мумкин.
Хўжалик ширкати ёки жамиятининг иштирокчилари қуйидагиларга ҳақлидир:
-ширкатнинг ёки жамиятнинг ишларини бошқаришда қатнашиш, бошқа қонунларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
-таъсис ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ширкатнинг ёки жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг ҳисоб дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш;
-фойдани тақсимлашда қатнашиш;
-ширкат ёки жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ёки унинг қийматини олиш.
Хўжалик ширкатлари ва жамиятларининг қуйидаги турлари мавжуд:
а) тўлиқ ширкат (бунда иштирокчилар ўз ўрталарида тузилган шартномага асосан ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиганлар ҳамда унинг мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли бутун мол - мулк билан жавоб берадилар).
Шахс фақат битта тўлиқ ширкатнинг иштирокчиси бўлиши мумкин;
б) коммандит ширкат (бунда тўлиқ иштирокчилар билан бир қаторда ширкат фаолияти билан боғлиқ зарар учун ширкатнинг устав капиталига қўшган хиссалар доирасида жавобгар бўладиган , ширкатнинг тадбиркорлик фаолиятида қатнашмайдиган ҳисса қўшувчи-коммандитчи иштирокчи бўлади).
Шахс фақат битта коммандит ширкатда тўлиқ шерик бўлиши мумкин.
Тўлиқ ширкат иштирокчиси коммандит ширкатда тўлиқ шерик бўла олмайди.
Коммандит ширкатдаги тўлиқ шерик ўша ширкатнинг ўзида ҳисса қўшувчи ва бошқа тўлиқ ширкатда иштирокчи бўлиши мумкин эмас.
Коммандит ширкатнинг фирма номи барча тўлиқ шерикларнинг номлари (номланиши)ни,шунингдек «коммандит ширкат» деган сўзларни ёки камида битта тўлиқ шерикнинг «ва компания» деган сўзлар қўшилган номи (номланиши)ни, шунингдек «коммандит ширкат» деган сўзларни ўз ичига олиши керак:
в) маъсулияти чекланган жамият деб бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган миқдорлардаги улушларга бўлинган жамият тан олнади. Бунда иштирокчилар жамиятининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар, жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар бўйича қўшган хиссалари қиймати доирасида жавобгар бўладилар.
Жамиятнинг ўз хиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар.
Масъулияти чекланган жамиятнинг фирма номи жамиятнинг номини, шунингдек «масъулияти чекланган» деган сўзларни ўз ичига олиши керак:
г) қўшимча маъсулиятли жамият деб бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди таъсис ҳужжатларида белгиланган миқдордагилардаги улушларга бўлинган жамиятга айтилади. Бунда иштирокчилар жамият мажбуриятлари бўйича мол-мулки билан қўшган хиссалари қийматига нисбатан ҳамма учун бир хил бўлади. Жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланадиган каррали миқдорда (нисбатлар, пропорциялар тарзида) субсидиар (қўшимча) жавобгар бўладилар. Иштирокчилардан бири банкрот бўлганида, унинг жамият мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги бошқа иштирокчилар ўртасида уларнинг улушларига мутоносиб равишда тақсимланади.
Хўжалик ширкатлари турларидан яна бири сифатида акциядорлар жамиятидир. Устав фонди муайян акциялар сонига бўлинган жамият акциядорлар жамияти ҳисобланади; акциядорлар жамиятининг иштирокчилари (акциядорлар) унинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзларига қарашли акциялар қиймати доирасида жавобгар бўладилар (ФКнинг 64-моддаси).
Акциядорлар жамияти очиқ акциядорлар ва ёпиқ акциядорлар жамиятига бўлинади.
Иштирокчилари ўзларига қарашли акцияларни бошқа акциядорларнинг розилигисиз ўзга шахсларга беришлари мумкин бўлган акциядорлар жамияти очиқ акциядорлар жамияти ҳисобланади. Бундай акциядорлар жамияти ўзи чиқарадиган акцияларга қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган шартлар асосида очиқ обуна ўтказишга ва уларни эркин сотишга ҳақли. Очиқ акциядорлар жамияти ҳар йили йиллик ҳисобот, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб варағини барчанинг танишиб чиқиши учун эълон қилиши шарт.
Акциялари фақат ўзининг муассислари орасида ёки олдиндан белгилаб қўйиладиган бошқа шахслар доирасида тақсимланадиган акциядорлар жамияти ёпиқ акциядорлар жамияти ҳисобланади. Ёпиқ акциядорлар жамияти иштирокчиларининг сони қонун билан белгилаб қўйилган миқдордан ошмаслиги керак. Бу сон белгиланган миқдордан ошиб кетган ҳолда у бир йил ичида очиқ акциядорлар жамиятига айлантирилиши, ушбу муддат тамом бўлганидан кейин эса, агар акциядорлар сони белгиланган даражагача камаймаса, суд тартибида тугатилиши лозим.
Хўжалик ширкатлари ва жамиятларининг юридик шахс сифатидаги хуқуқий мақоми улар ҳакидаги таъсис шартномалари ва уларнинг низомлари (уставлари) асосида белгиланади.
Республикамизда олиб борилаётган аграр сиёсат деҳқонда соҳиблик ҳиссини уйғотиб, унинг учун ишлаб чиқаришга тўла хўжайин бўлиш имконини яратмоқда. «Ширкат хўжалиги тўғрисида»ги +онун ва «+ишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)» Намунавий уставида ширкат аъзосининг хўжалик ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқи мустаҳкамланган. Хўжалик аъзоларининг ширкат ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқи хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган барча масалаларни ҳал этишда тўла ҳуқуқли эканликларини билдиради. Бу ҳуқуқ эса ширкатларнинг ижтимоий-иқтисодий табиатидан келиб чиқади.
+ишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) Намунавий Уставининг 9-бандида «Ширкат хўжалиги фаолиятининг мақсади қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш ҳажмини кўпайтириш, хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш асосида даромад (фойда) олиш ва ширкат хўжалиги аъзоларининг турмуш фаровонлигини оширишдан иборат», деб кўрсатилган.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ширкат хўжалиги аъзоларининг хўжалик ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқларини амалга оширишлари учун ширкат тўғрисидаги қонунчиликда барча кафолатлар мавжуд. Ширкат аъзолари бу ҳуқуқлардан фойдаланиб, ширкатларнинг молиявий-хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилишлари ва назорат олиб боришлари мумкин. Бироқ, бугунги кунда ширкат хўжаликлари фаолиятидаги камчиликлар, хўжалик аъзоларининг ширкатни бошқариш ишига фаол иштирок этмаётганликлари сабабли улар кўп ҳолларда хўжалик тақдирига бепарво бўлиб қолмоқдалар. Фикримизнинг исботи сифатида 1995 йилда республика +ишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги 187 та жамоа хўжалигидан 142 таси хўжалик фаолиятини зарар билан якунлаганлигини таъкидлаш мумкин. Кўрилган зарар ҳам анчагина. Масалан, 1996 йилда 1858 хўжаликдан 1133 таси йилни зарар билан якунлаб, 18886 млн.сўм, 1997 йилда эса 1937 та хўжаликдан 828 таси 20507 млн.сўм зарар кўрди.
Шартнома шартларини бажармаслик натижасида хўжалик кўраётган катта иқтисодий зарар уларнинг санацияга тушиб қолишига сабаб бўлмоқда. Амалиётда ширкат хўжалиги фаолияти тўғрисида маълумот олиш, унинг ҳужжатлари билан танишиш ҳуқуқи мавжуд бўлишига қарамасдан, бирон-бир аъзонинг бу ҳуқуқдан фойдаланганлигини учратмадик. Бизнингча, қишлоқларда ҳуқуқий тарғиботни яхшироқ йўлга қўйиш юқоридаги каби салбий кўринишларни бартараф этган бўлар эдик1.
Хўжалик жамиятлари шўъба хўжалик жамиятлари ташкил этишлари мумкин. Фуқаролик кодексининг 67 - моддасига асосан, агар бир (асосий) хўжалик жамияти ёки ширкати иккинчи хўжалик жамиятининг устав фондида ундан устунлик мавқеига эга бўлган ҳолда иштирок этиши туфайли ёхуд улар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ё бўлмаса бошқача тарзда иккинчи хўжалик жамияти томонидан қабул қилинадиган қарорларни белгилаб бериш имконига эга бўлса, ушбу иккинчи хўжалик жамияти шўъба хўжалик жамияти ҳисобланади. Шўъба хўжалик жамияти юридик шахс ҳисобланади. Шўъба хўжалик жамияти ўзининг асосий жамияти (ширкати) нинг қарзлари бўйича жавоб бермайди. Асосий жамият (ширкат) айби билан шўъба хўжалик жамияти ночор (банкрот) бўлиб қолган тақдирда, асосий жамият (ширкат) нинг қарзлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади. Шўъба хўжалик жамияти иштирокчилари (акциядорлари) асосий жамиятдан (ширкатдан) унинг айби билан шўъба жамиятга етказилган зарарни тўлашни, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, талаб қилишга ҳақли.
Хўжалик (ширкатлари) жамиятлари ичида қарам хўжалик жамиятининг юридик шаxc сифатидаги мақоми ўзига хос хусусиятга эга. Хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият хўжалик жамиятига қарашли овоз берадиган акцияларнинг 20 % дан кўпроғига эга бўлса, бундай хўжалик жамияти қарам хўжалик жамияти деб ҳисобланади. +арам хўжалик жамияти юридик шахс ҳисобланади.
Хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият қарам жамият устав фондининг тегишли қисмини қўлга киритиб олганлиги ҳақидаги маълумотларни қонунда назарда тутилган тартибда дарҳол эълон қилиши шарт.
Хўжалик жамиятлари бир– бирларининг устав фондларида ўзаро қатнашишининг чегараси ва бундай жамиятлардан бири бошқа жамият иштирокчилари ёки акциядорларининг умумий йиғилишида фойдаланиши мумкин бўлган овозлар сони қонунда белгилаб қўйилади (ФКнинг 68-моддаси).
Асосий хўжалик жамиятлари шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига нисбатан қонуний асосларда ва инсофли равишда таъсир этмоқлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 70 - моддасида унитар деб ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилотга айтилади. Бу корхонанинг мол - мулки бўлинмасдир ва у қўшилган ҳиссалар ( улушлар, пайлар) бўйича, шу жумладан корхона ходимлари ўртасида ҳам тақсимланмайди. Унитар корхонанинг мол — мулки унга хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида тегишлидир. Унитар корхона ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол - мулк билан жавоб беради. Унитар корхона ўз мол - мулк эгасининг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайди.
Фуқаролик кодекси 71 - моддасида таъкидланишича, хўжалик юритиш ҳуқуқига мосланган унитар корхона мулкдорнинг ёки у вакил қилган органнинг қарорига мувофиқ ташкил этилади. Хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган корхонанинг таъсис ҳужжати унинг белгиланган тартибда тасдиқланган уставидан иборатдир. Хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона ўз мол - мулкининг бир қисмини хўжалик юритиш учун белгиланган тартибда топшириш йўли билан юридик шахс бўлган бошқа унитар корхона (шўъба корхона) ташкил этиши мумкин.
+онун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда давлат органининг қарорига мувофиқ давлат мулки бўлган мол - мулк негизида оператив бошқариш ҳуқуқига асосланган давлат унитар корхонасини ташкил этиш мумкин. Оператив бошқарув ҳуқуқига асосланаган давлат унитар корхонаси (давлат корхонаси) фирма номи унинг давлат корхонаси эканлигини кўрсатиб туриши керак. Давлат корхонасининг мол-мулки етарли бўлмаганида давлат унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади.
Давлат корхонаси уни тузган давлат органининг қарорига мувофиқ қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин (ФКнинг 72-моддаси).
Давлат корхонасининг таъсис ҳужжати унинг уставидир. Давлат корхонаси ана шу устав асосида иш олиб боради. Уставда қуйидагилар белгиланади: корхонанинг номи, жойлашган манзили, фаолият тури ва мақсадилари, унинг бошқарув ва назорат органлари.
Фуқароларнинг шахсий иштирок этиши ҳамда аъзоларнинг (иштирокчиларнинг) мулки билан қўшиладиган пай бадалларини бирлаштириш асосида биргаликда ишлаб чиқариш ёки бошқа хўжалик фаолияти олиб бориш учун аъзолик негизидаги ихтиёрий бирлашмаси ишлаб чиқариш кооперативининг таъсис ҳужжатларида унинг фаолиятида аъзолик асосида юридик шахслар ҳам иштирок этиши назарда тутилиши мумкин (Фкнинг 69-моддаси).
Ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари кооперативнинг мажбуриятлари бўйича қонунда ва кооператив уставида назарда тутилган миқдорларда ва тартибда субсидиар жавобгар бўладилар.
Кооперативнинг фирма номи кооперативнинг номини, шунингдек «ишлаб чиқариш кооперативи» деган сўзларни ўз ичига олган бўлиши керак. Ишлаб чиқариш кооперативларининг ҳуқуқий мавқеи ва улар аъзоларининг ҳуқуқи ҳамда бурчлари Фуқаролик кодекси ва бошқа қонулар билан белгиланади. Кооператив фуқаролар истаги билан ёки юридик шахсларнинг ташаббуси билан мутлақо ихтиёрийлик асосида ташкил этилади. Кооператив аъзолари бўлган фуқароларнинг сони уч кишидан кам бўлмаслиги керак.
Кооператив мустақил тарзда ҳам мулкнинг ҳар қандай шаклига муносиб корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳузурида ҳам ташкил этилади ва фаолият кўрсатади.
Кооперативнинг устави кооператив таъсис этишни истаган фуқароларнинг умумий йиғилишида ёки юридик шахслар мухтор вакилларининг йиғилишида қабул қилинади ва кооператив жойлашган ердаги ҳокимликда рўйхатга олинади.
Кооператив олий бошқарув идораси умумий йиғилиши- конференция, съезд, бўлиб, улар кооператив раисини (бошқарувини), тафтиш комиссиясини (тафтишчини) сайлайди ва уларга кооперативни бошқариш бўйича ўз ваколатларини топширади.
Кооперативнинг мол - мулки ўз аъзоларининг пул ва моддий бадаллари, банкларнинг кредитлари, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар, бу маҳсулотларни сотишдан, кооператив уставида назарда тутилган ўзга хил фаолиятдан келган даромадлар ҳамда қонунда ман этилмаган бошқа манбалар ҳисобига ҳосил бўлади.
Кооператив ўз фаолиятини қуйидаги ҳолларда тугатади:
1.Мол-мулк эгасининг ёки у ваколат берган органнинг қарорига ёҳуд суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ;
2.Агар рўйхтга олингандан бир йил ўтгач, ишлаб чиқариш, хўжалик фаолиятини бошламаса ёки амалда тўхтатиб қўйилгач, даромадлар тўғрисидаги декларацияни топширган вақтдан бошлаб бир йил мобайнида фаолиятини бошламаса;
3.Олти ойдан кўпроқ вақт давомида тўловга қобилиятсиз бўлса;
4.Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган бошқа ҳолларда.1
Кооператив тугатилган тақдирда унга нисбатан ҳақдорлар ва ёлланиб ишловчиларнинг даъволари қондирилгандан кейин қолган мол-мулки кооператив аъзолари ўртасида уставда кўрсатилган тартибда тақсимланади.
Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар
Биз юқорида таъкидлаганимиздек, юридик шахсларнинг турларидан бири бу тижоратчи бўлмаган ташқилотлардир. Бу ташкилотларни бирма-бир кўриб чиқсак.
Иштирокчиларнинг моддий (мулкий) эҳтиёжларини қондириш мақсадида фуқароларнинг аъзолигига асосланган ихтиёрий бирлашмаси матлубот кооперативи ҳисобланиб, бу бирлашув унинг аъзолари томонидан ўз мулкий (пай) бадалларини қўшиш йўли билан амалга оширилади (ФКнинг 73-моддаси).
Матлубот кооперативининг уставида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: кооператив аъзолари қўшадиган пай бадалларининг миқдори, кооператив аъзолари пай бадалларининг таркиби ва уларни қўшиш тартиби ҳамда бадални қўшиш мажбуриятини бузганлик учун жавобгарлик, кооперативни бошқариш органларининг таркиби ва улар томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби, шу жумладан қарорлар бир овоздан ёки овозларнинг малакали кўпчилиги билан қабул қилинадиган масалалар, кооператив кўрган зарарларни кооператив аъзолари томонидан тўлаш тартиби.
Матлубот кооперативининг номида унинг фаолиятининг асосий мақсади кўрсатилиши, шунингдек «кооперативи» сўзи ёки «матлубот уюшмаси» ёхуд «матлубуот жамияти» деган сўзлар бўлиши керак.
Матлубот кооперативининг аъзолари унинг мажбуриятлари бўйича ҳар бир кооператив аъзоси тўлайдиган қўшимча бадалнинг тўланмаган қисми доирасида субсидиар жавобгар бўладилар. Бу ҳолда кооператив аъзолари солидар жавоб берадилар (Фкнинг 73-моддаси ,5-банди).
Матлубот кооперативининг тижорат фаолиятига нисбатан Фуқаролик кодексининг тижоратчи ташкилотлар тўғрисидаги қоидалари қўлланилади.
Матлубот кооперативларининг ҳуқуқий мавқеи, шунингдек улар аъзоларининг ҳуқуқ ва бурчлари Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунларига мувофиқ белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Матлубот кооперацияси халқаро кооператив альянсида ва бошқа халқаро ташкилотларларда қатнашиши мумкин. 1
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунларида белгиланган ҳуқуқлари, эркинликларини ва сиёсат, иқтисод, ижтимоий ривожланиш, фан - маданият, экология ва ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги қонуний мафаатларини биргаликда рўёбга чиқариш учун бирлашган фуқароларнинг хоҳиш- иродаларини эркин билдириш натижасида вужудга келадиган ихтиёрий тузилма жамоат бирлашмасидир. Сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, хотин - қизлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари, қариялар ва ногиронлар уюшмалари, илмий-техникавий, маданий - маърифий ва бошқа кўнгилли жамиятлар, ижодий уюшмалар,юртдошлар бирлашмалари, фондлар, ассоциациялар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари жамоат бирлашмаси деб аталади.
Фаолияти жамиятнинг аҳлоқий негизларига зид бўлган, шунингдек, конституциявий тузумни ғайри-қонуний ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси ҳудудий бирлигини бузиш, ирқий, диний, миллий адоватни авж олдиришга уринувчи жамоат бирлашмалари тузишга йўл қўйилмайди. Ҳарбийлаштирилган жамоат бирлашмалари, уюшмалари, диний ҳарактердаги, тенг ҳуқуқлиги, ўз - ўзини бошқариш тамойиллари асосида тузилади. Жамоат бирлашмалари камида 10 нафар фуқаронинг ташаббуси билан (сиёсий партия ва касаба уюшмаси камида 3000 аъзога эга бўлиши керак) тузилади. Бунинг учун таъсис қурултойи ёки умумий йиғилиш чақириб, унда устав ва раҳбар органлар тасдиқланади.
Уставда қуйидагилар кўрсатилади:
1.Жамоат бирлашмасининг номи, мақсади ва вазифаси.
2.Жамоат бирлашмасининг ўз фаолиятини амалга оширадиган ҳудуд ички тузилиши.
3.Жамоат бирлашмасига қабул қилиш шартлари ва тартиби.
4.Жамоат бирлашмаси аъзоларининг ҳуқуқ ва бурчлари.
5.Жамоат бирлашмасидаги унинг ташкилотлари, раҳбар органларининг ваколатлари ва уларни тузиш тартиби.
6.Жамоат бирлашмаси маблағлари ва унинг вужудга келиш манбалари.
7.Жамоат бирлашмасининг манзилгоҳи.
8.Уставга ўзгартиришлар киритиш тартиби.
9.Жамоат бирлашмаси фаолиятини тўхтатиш тартиби.
Халқаро жамоат ташкилотларининг, республика вилоятлараро бирлашмаларининг уставлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинади. Вилоят, туман, шаҳар ҳудудларининг доирасида амал қилувчи бирлашмалар вилоят ҳокимлиги Адлия бошқармаларида рўйхатга олинади. Жамоат бирлашмалари ва уларнинг ташкилотлари устави рўйхатга олингандан бошлаб юридик шахс ҳуқуқини олади. Сиёсий партиялар хўжалик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмас.
Ўз олдига сиёсий мақсадларни қўйган жамоат бирлашмалари эса хўжалик фаолияти билан шуғулланиши мумкин, лекин бу ҳақда уларнинг уставларида кўрсатилиши керак.
Тижоратчи бўлмаган юридик шахслардан яна бири ижтимоий фонлар ҳисобланади. Фуқаролик кодексининг 75 - моддасида ижтимоий фондларга қуйидагича таъриф берилган: фуқаролар ва «ёки» юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида таъсис этилган, ҳайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий-фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолари бўлмаган ташкилот ижтимоий фонд ҳисобланади.
Ижтимоий фондга унинг муассислари томонидан берилган мол-мулк ижтимоий фонд мулкидир. Муассислар ўзлари ташкил этган ижтимоий фонд мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар. Фонд эса, ўз муассасаларининг мажбриятлари учун жавоб бермайди.
Ижтимоий фонд мол - мулкидан ўз уставида белгиланган мақсадлар учун фойдаланади. Ижтимоий фонд ўз уставида назарда тутилган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақли. Фондлар тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун хўжалик жамиятлари тузишга ёки уларда иштирок этишга ҳақлидирлар.
Фонд ҳар йили ўз мол - мулкидан қандай фойдалангани тўғрисида ҳисобот босиб чиқариши шарт.
Ижтимоий фондни бошқариш ва органларни шакллантириш тартиби унинг устави билан белгиланади.
Ижтимоий фонднинг уставида фонднинг органлари тўғрисидаги; ижтимоий фонд фаолиятини назорат қилиб борувчи ҳомийлик кенгаши тўғрисидаги; фонднинг мансабдор шахсларини тайинлаш ва уларни озод қилиш тартиби; фонд тугатилганида унинг мол-мулкини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
Давлат муассасалари юридик шахс сифатида давлат бюджетида турадиган ва мустақил сметага эга бўладиган давлат муассаслари ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган фааолият, чунончи маъмурий идора этиш ёки ижтимоий - маънавий ишларни бошқаришни амалга оширади. Булар жумласига мустақил сметага, раҳбарларни кредит тақсимлаш ҳуқуқига эга муассасарлар (шифохоналар, олий ўқув юртлари, театрлар, суд-прокуратура ва бошқалар) киради. Юридик шахс ҳисобланган давлат муассасалари ўз низомлари доирасида ўзлари юритаётган вазифаларни амалга ошириб, турли фуқаролик битимлари тузадилар, ўзларига бириктирилган мулкдан оператив бошқариш ҳуқуқи асосида фойдаланадилар. Давлат органлари ўз қарзлари учун жавобгар бўлади. Бироқ маблағи етмаса, белгиланган тартибда давлат ҳам унинг учун жавобгар бўлиши мумкин.
Юридик шахслар ўзларининг фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек муштарак манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) шаклида бирлашмалар тузишлари мумкин.
Агар иштирокчиларнинг қарорига мувофиқ уюшмага (иттифоққа) тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш вазифаси юклатилса, бундай уюшма (иттифоқ) Фуқаролик кодексида назарда тутилган тартибда хўжалик ширкати ёки жамиятига айлантирилиши керак. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун уюшмалар (иттифоқлар), башарти бу уларнинг устав мақсадларига зид келмаса, хўжалик жамиятлари тузишга ёки уларда иштирок этишга ҳақлидирлар.
Уюшма юридик шахс ҳисобланади.
Уюшма аъзолари ўз мустақилликларини ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар.
Уюшма ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Уюшма аъзолари унинг мажбуриятлари бўйича уюшманинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда ва тартибда субсидиар жавобгар бўладилар.
Уюшма (иттифоқ)нинг номи унинг фаолиятини кўрсатиши, унга «уюшмаси» ёки «иттифоқи» сўзлари киритилган бўлиши керак.
+онун ҳужжатларида юридик шахслар бирлашмалари ҳуқуқий мавқеининг хусусиятлари белгиланиши мумкин.
Тижоратчи бўлмаган ташқилотларнинг кейинги турларидан бири ўз-ўзини бошқариш органларидир.
Ўз-ўзини бошқариш органлари- юридик шахс сифатида иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтказиш шароитида ижроия ҳокимиятини мустаҳкамлаш зарурати муносабати билан Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, туманлари ва шаҳарларида вакиллик ҳокимиятига, ижроия бошқарув ҳокимиятига бошчилик қиладиган ҳокимлар лавозими таъсис этилади2. Бу идоралар ҳуқуқ лаёқати ҳажми Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ги қонун билан белгиланади3. Масалан, вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари, ҳокимликлари ўз ваколати доирасидаги вазифаларни амалга ошириш учун фуқаролик ҳуқуқининг бошқа субъектлари билан шартномали муносабатларга киришлари учун уларга давлат мулки (коммунал мулк) бириктириб қўйилади.
Бу коммунал мулк вилоят, туман, шаҳар ҳокими фаолиятининг иқтисодий асосини ташкил этади. Бундан ташқари вилоят, туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига хизмат қиладиган бошқа мол-мулклари ҳам бўлиши мумкин. Бундай мулклар жумласига Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ олинадаган солиқлар, йиғимлар; вилоят, туман ва шаҳарга қарашли бўлган мол-мулкни ижарага беришдан ёки сотишдан келадиган тушумлар, вилоят, туман, шаҳар мулки ҳисобланган корхоналар, муассасалар, ташкилотларни текшириш вақтида аниқланган яшириб қолинган ёки камайтириб кўрсатилган даромадларнинг муайян қисми ва қонунга мувофиқ бошқа тушумлар киради.
Маҳаллий ҳокимят органларининг бюжетидан ташқари фондларига: фуқаролар, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ихтиёрий бадаллари ва ҳайрияларидан, қонунга мувофиқ ундириладиган айрим турдаги жарималардан ва бошқа маблағлардан ташкил топиши мумкин.
Бюджетдан ташқари фондларнинг маблағлари банкдаги махсус счётларида туради ва yларни олиб қўйиш мумкин эмас. Улар тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг қарорига биноан сарфланади .
Маҳаллий ўз- ўзини бошқарув органлари ичида маҳалла алоҳида ўринни эгаллайди. Ўзбекистон Республикасида 1990 йил 31 октябрда қабул қилинган Мулкчилик тўғрисидаги қонуннинг 10 - моддасида «..маҳаллалар эгалик қиладиган, фойдаланадиган ва тассаруф этадиган мол - мулк, маҳалла аҳолисининг биргаликдаги меҳнат фаолияти ёки уларнинг муштарак даромадлари, шунингдек мазкур мол - мулкдан хўжалик мақсадларида фойдаланишдан келган тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари моддий ва ҳайрия йўсинидаги ёрдамлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари берадиган моддий ва молиявий ресурслар асосида вужудга келтирадиган мол - мулкдан иборат.
Маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли маҳалла мулкининг субъектидир. Ўзи сайлаб қўйган органлар маҳалла мулкини тўла хўжалик юритиш асосида эгаллайди, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади» , дейилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 23 августдаги "Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялашни кучайтиришга оид тадбирлар тўғрисида" ги Фармонига асосан маҳаллага тўла юридик шахс ҳуқуқи берилди. Бинобарин, маҳалла турли фуқаролик ҳуқуқи муносабатларида иштирок этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. А. Каримов Ўзбекистон Республикасини Олий Мажлисида 1995 йил 23 февралда қилган маърузасида "Мамлакатимизда кўп қиррали ислоҳотлар амалга ошаётган бир пайтда маҳалла жамият учун ишончли таянч ва таъсирчан куч бўлиб хизмат қилиши лозим" - деб таъкидлаган эди.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг филиаллари ва ваколатхоналари
Юридик ва жисмоний шахслар ўз вазифаларини амалга ошириш ва аҳолига яқиндан хизмат кўрсатиш мақсадларида ўз филиаллари (бўлимлари, идоралари, агентликлари)ни ташкил этишлари мумкин. Филиал юридик шахснинг ўзи жойлашган ҳудуддан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шунингдек ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмаси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 47 - модда 2- бандида қонуний мустаҳкамлаб қўйилган.
Филиал юридик шахснинг таркибий қисми бўлиб, мустақил юридик шахс ҳисобланмайди ва муайян бир жойда юридик шахснинг вазифаларини бошқаришда хизмат кўрсатиш мақсадида тузилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида "Хусусий тадбиркорлик тўғрисида" ги Низомининг 7 - моддасида хусусий корхоналар ҳам филиалларини, шўьба, корхоналари ва ваколатхоналарини ташкил этишлари мумкин,-дейилган.
Филиаллар ўзларига берилган ваколатлар доирасида баъзи юридик ҳаракатларни қилишлари мумкин. Аммо бундай ҳаракатлар натижасида олинган мажбуриятлар юзасидан юридик шахс мулкий жавобгар бўлади.
«Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси +онунининг 5-моддасида кўрсатилишича, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ушбу қонун талабларига риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган шўъба, корхоналар, филиаллар, шунингдек, юридик шахс бўлмаган ваколатхоналар ва бошқа алоҳида бўлимлар очиши мумкин1.2
Ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқа тартиб белгиланмаган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради (ФКнинг 47-моддаси).
Ваколатхона ва филиаллар уларни ташкил этган юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилган бўлиши керак.
Юридик шахс томонидан филиалларнинг очилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланади.
Download 52.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling