Харид логистикаси Режа: Харид логистикасининг моҳияти ва вазифалари


Download 89.5 Kb.
bet1/7
Sana29.03.2023
Hajmi89.5 Kb.
#1306138
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Харид логистикаси


Харид логистикаси


Режа:
1. Харид логистикасининг моҳияти ва вазифалари.
2.Қишлоқ хўжалиги корхоналарида таъминот функцияларини амалга ошириш
3.Харид логистикасида «ишлаб-чиқариш ёки харид қилиш» масаласи.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар


1. Харид логистикасининг моҳияти ва вазифалари.
Харид логистикаси – бу, корхонани моддий ресурслар билан таъминлаш жа-раёнида, моддий оқимларни бошқаришдир.
Микрологистик тизимнинг катта аҳамиятга эга унсурларидан бири бу харид ти-зимчасидир, у моддий оқимни логистик тизимга кириб боришини ташкил этади. Бу босқичда моддий оқимларни бошқариш маълум ўзига хос хусусиятларга эга, айнан шу ҳолат харид логистикасини айрим боб сифатида ўрганилишига сабаб бўлади.
Моддий оқимларни қайта ишловчи ҳар бир корхона, жумладан қишлоқ хўжалик корхоналари ҳам, ўз таркибида, меҳнат буюмларини (уруғлик, ўғит, ёқилғи мойлаш материаллари ва б.) сотиб олишни, етказишни ва вақтинчалик сақлашни амалга оши-рувчи бўлимга эгалар. Бу бўлим фаолиятини учта поғонада кўриб чиқишимиз мум-кин, чунки бу бўлим бир вақтнинг ўзида;

  • корхона кирувчи макрологистик тизим мақсадларини алоқасини ва амалга ошишини таъминловчи унсури;

  • микрологистик тизим унсури, яъни корхона мақсадларини рўёбга чиқишини таъминловчи корхона бўлимларидан бири;

  • ўз унсурлари, тузилмаси ва мақсадларига эга мустақил тизим ҳам бўлиши мумкин.

Ҳар бир белгиланган поғонада таъминот бўлими фаолиятининг мақсадларини кўриб чиқамиз:

  1. Макрологистик тизим унсури сифатида, таъминот бўлими маҳсулот етказиб берувчилар билан, товарларни етказишга доир техник-технологик, иқтисодий ва услу-бий (методологик) муаммолар бўйича келишиб, хўжалик алоқаларини ўрнатади. Таъ-минот бўлими етказиб берувчининг савдо бўлимлари ва транспорт корхоналари билан алоқада бўлиб, корхонани макрологистик тизимга киришини таъминлайди. логистика ғоясибарча иштирокчилар ўзаро келишган ҳолда фаолият кўрсатишидан қўшимча даромад олиш учун, таъминот бўлими ходимлари ўз корхонаси мақсадларини рўёбга чиқишини таъминлашда ушбу корхонани алоҳида объект тарзида эмас, балки бутун бир логистик тизимнинг бўғини сифатида иш кўришлари лозим. Яъни, таъминот бў-лими, ўз корхонасига ишлаш билан бирга, бутун макрологистик тизим фаолиятининг самарадорлиги ошишини ҳам назарда тутиши лозим. Бундай ёндашувда ўз корхона-сига бутун макрологистик тизим унсури сифатида қаралади: тизим аҳволи яхшиланса – унинг бўғини бўлмиш корхонанинг аҳволи ҳам яхшиланади. Масалан қишлоқ хў-жалигида ҳам, агарда ҳар бир пудратчи ўз манфаатини кўзлаш билан бирга бошқа пудратчиларга зиён етказмаслик, иложи бўлса ёрдам беришни ҳам ўйласа, унда бутун хўжаликнинг иши ҳам аъло даражада бўлади.

Етказиб берувчилар билан логистик интеграция иқтисодий, техник, технологик ва услубий характердаги тадбирлар мажмуи ҳисобига эришилади. Интеграция, ишончли ҳамкорлик муносабатларига, агарда даромад бўлмаса ҳам ҳамкорга қўл уза-тишга, асосланган бўлиши керак. «Менга барибир...» фалсафасини илгари сурувчи-лар, ҳозирги тадбиркорлар дунёсида ўз ўрнини топа олмайдилар.
Логистикада етказиб берувчилар билан муносабатлар қуйидаги тамойилларга асосланган бўлиши керак.

  1. Етказиб берувчилар билан худди мижозлар билан бўлгандек муносабатда бў-лиш.

  2. Мақсадлар бирлигини амалда намоён қилишни унутмаслик.

  3. Етказиб берувчини ўз мақсадлари билан таништириш ва уни ишидан ҳам ха-бардор бўлиш.

  4. Етказиб берувчида муаммолар пайдо бўлса унга ёрдам беришга тайёр туриш.

  5. Олган мажбуриятларига амал қилиш.

  6. Иш амалиётида етказиб берувчи мақсадларини ҳам ҳисобга олиш.

Таъминот бўлими, янги маҳсулотни ишлаб чиқиш йўлларини излаш босқичидан бошлаб, корхонани моддий ресурслар билан таъминлаш масаласини ечишга кириша-ди. Логистик ташкил этилган тизимларда эса, бу босқичда етказиб берувчи ҳам ишти-рок этиши мумкин.

  1. Таъминот бўлими, уни ташкил этган корхонанинг унсури бўлиши билан бир-га, таъминот – ишлаб-чиқариш – сотиш занжиридаги моддий оқимни ўтиб кетиши-ни таъминловчи макрологистик тизимга ҳам мос тарзда кириб бориши лозим. Таъ-минот бўлимининг ишлаб-чиқариш ва сотиш бўлимлари билан, моддий оқимларни бошқариш бўйича, фаолиятларини юқори даражада ўзаро келишилган бўлишини таъ-минлаш, бутун корхонани логистик ташкил этишнинг вазифасидир. Замонавий иш-лаб-чиқариш ва моддий-техник таъминот тизимлари, корхона миқёсидаги таъминот, ишлаб-чиқариш ва сотиш бўғинлари режаларининг ўзаро келишилган бўлиши ва уларга оператив тарзда ўзгартиришлар киритилиши имкониятини таъминлайдилар. Бунда реал вақтдаги доимий ўзгаришлар ҳам ҳисобга олинади.

Таъминот – ишлаб-чиқариш – сотиш занжири замонавий маркетинг концепция-си асосида барпо этилиши лозим, яъни биринчи навбатда сотиш стратегияси, кейин-чалик ундан келиб чиққан холда ишлаб-чиқаришни ривожлантириш стратегияси ва ундан кейингина ишлаб-чиқаришни таъминлаш стратегияси ишлаб чиқилиши лозим. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки маркетинг бу масалани фақатгина концептуал нуқтаи назардан белгилайди. Сотиш бозорларини ҳар томонлама текширишга мўл-жалланган маркетинг илмий қуроллари, мос талабларга боғлиқ бўлган, етказиб берув-чиларни техник-технологик келишиши масалаларини ечишга имкон берадиган ус-лубларни ишлаб чиқмаган. Шунингдек маркетинг, хом-ашёнинг бирламчи ишлаб-чи-қарувчисидан охирги истеъмолчигача бўлган материаллар харакати жараёнидаги бар-ча иштирокчиларнинг тизимли ташкил этиш услубларини ҳам таклиф этмайди. Бу нуқтаи назардан логистика ишбилармонлик фаолиятига маркетинг ёндашувини ри-вожлантиради, маркетинг концепциясини амалга ошириш имконини яратувчи усул-ларни ишлаб-чиқади, концепциянинг ўзини ҳам сезиларли даражада кенгайтиради ва тўлдиради.

  1. Таъминот бўлимининг самарали фаолият юритиши, корхона миқёсида ҳам, макрологистика миқёсида ҳам санаб ўтилган мақсадларни рўёбга чиқариш, буларнинг барчаси таъминот бўлимини тизимли ташкил этилишга боғлиқдир.


Download 89.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling