Харид логистикаси Режа: Харид логистикасининг моҳияти ва вазифалари


Download 89.5 Kb.
bet2/7
Sana29.03.2023
Hajmi89.5 Kb.
#1306138
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Харид логистикаси

Харид логистикасининг вазифалари
Қишлоқ хўжалик корхоналарини меҳнат буюмлари билан таъминлаш жараёни-даги асосий саволлар анъанавий ва таъминот логикаси билан белгиланади:

  • нима харид қилиш;

  • қанча харид қилиш;

  • кимдан харид қилиш;

  • қайси шартларда харид қилиш.

Бу анъанавий рўйхатни логистика ўз саволлари билан тўлдиради:

  • қандай қилиб харидларни ишлаб-чиқариш ва сотиш билан тизимли боғлаш;

  • қандай қилиб корхона фаолиятини етказиб берувчилар билан тизимли боғлаш;

Айнан ушбу саволлар харид логистикасининг амалий соҳасидаги вазифаларини ва қилинадиган ишларини белгилайди.
Харид логистикасига доир вазифалар ва ишларни кўриб чиқамиз.

  1. Моддий ресурсларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш.

Моддий ресурсларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш жараёнида қишлоқ хўжалиги корхонаси ичидаги, моддий ресурслар истеъмолчиларини аниқлаш зарур. Кейинчалик моддий ресурсларга бўлган эҳтиёж ҳисобланади. Бунда маҳсулот етказишнинг оғир-лиги, ўлчами, ва бошқа параметрларига, ҳамда сервисига талаблар ўрганилади. Бун-дан кейин номенклатура ва (ёки) номенклатура гуруҳларининг ҳар бир позициясига режа-графиклар ва махсус кўрсатмалар ишлаб-чиқилади.
Истеъмол қилинадиган моддий ресурслар учун «ишлаб-чиқариш ёки харид қи-лиш» муаммоси кўриб чиқилиши мумкин.

  1. Харид бозорини текшириш.

Харид бозорини текшириш, етказиб берувчилар бозорининг ҳатти-харакатлари таҳлилидан бошланади. Бунда, бевосита бозорлар, ўрнини босадиган бозорлар ва янги бозорлар бўйича барча мумкин бўлган етказиб берувчиларни аниқлаш лозим. Кейин-чалик, сотиб олинаётган моддий ресурсларнинг барча мумкин бўлган манбаларини бошланғич баҳолаш, ҳамда муайян бозорга чиқиш билан боғлиқ таваккалчиликларни таҳлил қилиш лозим.

  1. Етказиб берувчиларни танлаш.

Етказиб берувчилар тўғрисидаги маълумотларни тўплашни, уларнинг маълумот-лари банкини яратишни, оптимал етказиб берувчини излашни, танланган етказиб бе-рувчи билан олиб борилган иш натижаларини баҳолашни ўз ичига олади.


  1. Download 89.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling