Харид логистикаси Режа: Харид логистикасининг моҳияти ва вазифалари


Download 89.5 Kb.
bet3/7
Sana29.03.2023
Hajmi89.5 Kb.
#1306138
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Харид логистикаси

Харидларни амалга ошириш.

Ушбу функцияни рўёбга чиқиши музокаралар олиб боришдан бошланади ва шартнома имзоланиши билан якунланиши лозим. Шартнома муносабатлари хўжалик алоқаларини шакллантиради, уларнинг рационаллашуви эса Агрологистиканинг вазифаси-дир. Харидларни амалга оширишни, харид қилиш услубини танлашни, етказиш ва пул тўлаш шартларини ишлаб чиқишни, ҳамда моддий ресурсларни ташишни ташкил этишни ўз ичига олади. Бунда етказишлар графиги тузилади, экспедиция ишлари амалга оширилади, ва, лозим бўлса, бож-хона ишлари ҳам ташкил этилиши мумкин. Харидлар, қабул қилиш назоратини ташкил этиш билан ниҳоясига етади.

  1. Етказиб беришларнинг назорати.

Етказиб беришларнинг назоратини энг муҳим вазифаларидан бири бу сифат на-зоратидир, яъни сифатли ва брак маҳсулотлар сонини ҳисоблаб бориш. Шунингдек етказиб беришлар назоратига етказишлар муддатини кузатиш (эрта ёки кеч етказиш-ларни сони), буюртмани қабул қилиниши муддатларини, ташиш муддатларини куза-тиш, ҳамда моддий ресурслар захиралари ҳолатининг назорати ҳам, киради.

  1. Харидлар бюджетини тайёрлаш.

Харид қилиш фаолиятининг муҳим қисми бу иқтисодий ҳисоб-китоблардир, чунки ҳар бир иш бўйича харажатлар қанча бўлишини аниқ билиш лозим. Бунда хара-жатларнинг қу-йидаги турлари аниқланади:

  • моддий ресурсларнинг асосий турлари бўйича буюртмаларни бажариш хара-жатлари;

  • ташиш, экспедиция ва суғурта харажатлари;

  • юкни қайта ишлаш харажатлари;

  • етказиб бериш шартномаси шартлари бажарилишини назоратига бўлган хара-жатлар;

  • моддий ресурсларни қабул қилиш ва текширишга бўлган харажатлар;

  • потенциал етказиб берувчилар хақида маълумот излашга бўлган харажатлар;

Иқтисодий ҳисоб-китоблар қилиш доирасидаги харид логистикаси вазифалари-га, моддий ресурслар танқислиги туфайли юзага келган чегирмаларни ҳам киритиш лозим.


  1. Download 89.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling