Харид логистикаси Режа: Харид логистикасининг моҳияти ва вазифалари


Етказиб берувчини танлаш масаласи


Download 89.5 Kb.
bet6/7
Sana29.03.2023
Hajmi89.5 Kb.
#1306138
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Харид логистикаси

4. Етказиб берувчини танлаш масаласи
«Ишлаб-чиқариш ёки харид қилиш» масаласи ечилгандан, ва корхона қайси хом ашё ва қайси маҳсулотларни харид қилиш зарур эканлиги белгилаб олганидан сўнг, етказиб берувчини танлаш масаласини ҳал қилишга киришилади. Бу ишнинг асосий босқичларини санаб ўтамиз ва тавсифлаймиз.

  1. Потенциал етказиб берувчиларни излаш.

Бунда қуйидаги услублар қўлланилиши мумкин:

  • тендер эълон қилиниши;

  • реклама маълумотларини: фирма каталогларини; оммавий ахборот воситалари-даги эълонларни ва бошқаларни, ўрганиб чиқиш;

  • кўргазма ва ярмаркаларга ташриф буюриш;

  • потенциал етказиб берувчилар билан алоқада бўлиш.

Санаб ўтилган тадбирлар натижасида потенциал етказиб берувчилар рўйхати шаклланади, ва у доимо янгиланиб турилади.

  1. Потенциал етказиб берувчиларнинг таҳлили.

Потенциал етказиб берувчиларнинг тузилган рўйхати, талабларга мос келадиган етказиб берувчиларни танлаш имкониятини берадиган махсус мезонлар асосида таҳ-лил қилинади. Бундай мезонлар сони бир неча ўнтагача бўлиши мумкин. Аммо кўп-гина ҳолларда етказилаётган маҳсулотнинг нархи ва сифати билан, ҳамда етказиб бе-рувчининг ишончлилиги (бунда етказиб берувчининг маҳсулотни етказиш муддати, ассортименти, бутлиги, сифати ва миқдори бўйича олган мажбуриятларини бажариш тушунилади) билан чекланадилар.
Етказиб берувчини танлашда эътибор берилаётган бошқа мезонларга қуйидаги-лар киради:

  • етказиб берувчини истеъмолчидан йироқда жойлашиши;

  • жорий ва тезкор буюртмаларни бажариш муддатлари;

  • захира қувватлари мавжудлиги;

  • етказиб берувчида сифат бошқарувини ташкил этилиши;

  • етказилаётган ускуналарнинг бутун хизмат муддати давомида эҳтиёт қисмлари-ни етказиб бериш қобилияти;

  • етказиб берувчининг молиявий аҳволи ва бошқалар.

Потенциал етказиб берувчиларни таҳлили натижасида аниқ етказиб берувчилар рўйхати шаклланади, ва улар билан шартнома муносабатларини ўрнатиш бўйича иш олиб борилади.


  1. Download 89.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling