Узунлигига қараб автобусларнинг турларга ажиралиши


Download 67.34 Kb.
bet2/3
Sana20.11.2023
Hajmi67.34 Kb.
#1788819
1   2   3
Bog'liq
7-tema ameliy

Сифат кўрсаткичлари. Сифат кўрсаткичлари автобуслардан фойдаланиш даражасини, яъни фойдаланиш сифатини тавсифлайди. Сифат кўрсаткичларига қуйидагиларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин:
- автомобилларнинг техник тайёргарлик коэффициенти;

  • автомобилларнинг ишга чиқиш коэффициенти;

  • автобусларнинг иш вақти;

  • ҳаракат тезлиги;

  • автобус сиғимидан фойдаланиш коэффициентлари ва бошқалар.

Автомобилларнинг техник тайёргарлик коэффициенти рўйҳатда қайд қилинган автобусларнинг қанча қисми ишга чиқиш учун яроқлилигини тавсифлайди.
а) битта автобуснинг маълум бир календар кунлари учун техник тайёргарлик коэффициенти қуйидагича аниқланади:
;
бу ерда: - автобусларнинг техник жиҳатдан ишга яроқли кунлари;
- кўрилаётган даврдаги календар кунлари сони.
б) автосарой учун бир кунлик техник тайёргарлик коэффициенти:
:
бу ерда: - техник соз автобуслар сони;
- рўйхатдаги автобуслар сони.
в) автосаройдаги маълум бир календар кунлари учун техник тайёргарлик коэффициенти:
;

бу ерда: - техник соз автомобиль-кунлар сони;


- кўрилаётган даврдаги жами автомобиль-кунлар сони.
Бу коэффициент рўйхатдаги автомобиллардан қай даражада фойдаланилаётганлигини тавсифлайди.
а) бир автомобилнинг маълум бир календар кунлари учун ишга чиқиш коэффициенти қуйидагича аниқланади:
;
бу ерда: - автомобилнинг ишга чиқиш кунлари ;
- кўрилаётган даврдаги календар кунлари сони.

б) автосарой учун бир кунлик ишга чиқиш коэффициенти:


:
бу ерда: - ишга чиққан автобуслар сони;
- рўйхатдаги автобуслар сони.
в) автосаройдаги маълум бир календар кунлари учун ишга чиқиш коэффициенти:
;

бу ерда: - ишдаги автомобиль-кунлар сони;


- кўрилаётган даврдаги жами автомобиль-кунлар сони.
Автобуснинг иш вақти йўналишдан саройга қайтиб кириш вақтидан саройдан йўналишга чиқиш вақти ва айрим техник-ташкилий сабабларга кўра тўхтаб туриш ва тушлик вақтларининг айирмасидан иборат бўлади.:
, соат
Автомобилларнинг иш вақти қанча катта бўлса, уларнинг иш самарадорлиги ҳам шунча юқори бўлади. Бунинг учун автомобиллар ишини 1,5 ва 2 смена қилиб ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Лекин иш вақтининг узунлиги йўловчилар оқимининг куннинг соатлари бўйича ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши керак. Акс ҳолда автобуслар бўш юриб эксплуатацион харажатлар ортиб кетади.
Автобусларнинг йўналишдаги вақти иш вақтидан улар биринчи бекатга бориши ва охирги бекатдан саройга қайтиб келиши учун кетган вақтларнинг айирмаси орқали аниқланади:
, соат
Формуладан кўриниб турибдики, йўналиш вақтини ошириш учун ноллик қатновларга сарфланадиган вақтни камайтириш керак бўлади.
Ҳаракат тезлиги энг асосий кўрсаткичлардан бири бўлиб, автобусларнинг иш унумдорлиги, йўловчиларни манзилларига тез етиб боришлари унинг қандай катталикда эканлиги билан тавсифланади.
Автомобилнинг ҳаракат тезликларини қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
а) Максимал тезлик. Максимал тезлик автобус двигателининг қувватига боғлиқ бўлиб, уларнинг техник таснифида завод томонидан кўрсатилган бўлади;
б) Техник тезлик. Автомобилларнинг техник тезлиги йўл шароитидан келиб чиқиб, ҳайдовчи танлаган ҳаракат тезлигига боғлиқ бўлади ва босиб ўтилган йўлнинг ҳаракатланиш вақтига нисбати билан аниқланади:
, км/соат

бу ерда: - босиб ўтилган йўл, км;


- ҳаракат вақти, соат.
в) Алоқа тезлиги. Алоқа тезлиги техник тезликдан кичик бўлиб, йўловчиларни ўз манзилларига қанчалик тез етказилишини тавсифлайди. Алоқа тезлиги автобуснинг босиб ўтилган йўлининг ҳаракатланиш ва оралиқ бекатларда тўхтаб туриш вақтлари йиғиндисига нисбати билан аниқланади:
, км/соат
г) Тасарруф тезлиги. Бу тезлик босиб ўтилган йўлнинг автобуснинг иш вақтига ёки йўналиш узунлигининг қатнов вақтига нисбати билан аниқланади:
- бир қатнов учун , км/соат
- бир кун учун , км/ соат
Қатнов - маршрутда бажарилаётган ташиш жараёнини (транспорт ишини) тугалланган битта циклидир.
Йўловчи ташишда қатнов - бошланғич манзилдан охирги манзилгача бўлган йўналишда йўловчилар ташиш ва охирги манзилдан яна бошланғич манзилгача бўлган тескари йўналишда ташиш учун автобусни жўнатиш жараёнларидан иборат бўлади.
Автобуснинг йўналишда бир қатнов учун сарфлаган вақти қуйидагича аниқланади:
ёки
бу ерда: tҳ – ҳаракатланиш вақти,
tоб – оралиқ бекатларда тўхташ вақти;
tох.б. – охирги бекатда тўхташ вақти;
i – оралиқ бекатлар сони.
Автобуснинг бир айланма қатнов вақти қатнов вақтини иккига кўпайтириш орқали топилади.

Автобуснинг бир кунлик босиб ўтган масофаси қуйидагича аниқланади :



бу ерда,
-йўналиш узунлиги
-қатновлар сони
-ноллик масофа

Download 67.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling