Тузувчи: Биология фанлари номзоди, доцент Б. Норматов


I. Продуцентлар (ҳосил қилувчилар) - ўсимликлар. II


Download 311.5 Kb.
bet15/19
Sana03.02.2023
Hajmi311.5 Kb.
#1154582
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Biol

I. Продуцентлар (ҳосил қилувчилар) - ўсимликлар. II. Консументлар (Истеъмол қилувчилар). III. Редуцентлар (тикловчилар) - ўсимликлар ва ҳайвонлар танасидаги органик моддаларни минералл элементларга парчаловчи организмлар (бактерия ва замбуруглар).
Ташқи муҳитнинг асосий омллари (харорат, босим, сув, кимёвий элементлар, ёруғлик) мавжуд бўлган жойда тирик организмлар фақат яшабгина қолмасдан балки ўзидан кейин авлод ҳам қолдиради. Тирик организмлар атмосферада 22 км баландликда, литосферада 4-5 км, баъзи маълумотларга қараганда 5-7 км гача ва гидросферада 11 км чуқурликда учраши мумкин. Куртакларда яшил ўсимликларнинг умумий массаси 97% ни ҳайвонот олами ва микроорганизмлар массаси эса 3% ни ташкил этади. Биосферанинг турғунлиги нисбий бўлиб, унинг турғунлиги инсон ўзгартириш мумкин.
Сайёрамиз биомассасининг маълум бир қисмини одамлар ташкил этади ва улар биосферадаги жараёнларга таъсир қилувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Одам пайдо бўлгунига қадар биосферадаги жараёнлар ўз-узидан бошқарилган, яъни кучли ҳайвонлар кучсизлари билан, кучсизлари ўсимликлар билан, ўсимликлар эса неорганик моддалар билан озиқланганлар. Биосферадаги бундай мураккаб жараёнлар мувозанати одамнинг пайдо бўлиши билан бузула бошлайди. Чунки одам ўзининг ҳар хил қуроллари, техникаси ва кимёвий моддалар ёрдамида, табиатга таъсир кўрсата борди. Дастлаб одамнинг табиатдаги роли унчалик юқори бўлмаган. Кейинчалик одамлар сонининг ортиши билан уларнинг биосферага таъсир кучи орта борди. Бизнинг эрамиздан тахминан 8 минг йил илгари сайёрамиз аҳолисининг сони 5 млн. эрамиз бошларида 230 млн бўлса, 1985 йилда 5 млн ни ташкил этган. Одамлар сонининг бундай тез ортиши биосферага таъсир қилувчи ҳар хил антропоген омлларнинг ўсишига олиб келади.
Хозирги вақтга келиб инсон қуруқликнинг 5% дан фойдаланилмоқда. Янги ерларнинг ўзлаштирилиши суғориладиган ерларнинг кўпайиши натижасида баъзи бир дарё сувларининг миқдори бир неча баробар камайиб кетди. Амударё, Сирдарёларни суви 25-45% га камайди. Иссиқкўлнинг суви - 3 м га, орол денгизиники 7-5 м га пасайди. Инсоният хар йили 100 млрд тоннага яқин саноъат чиқиндиларини сувга ташлайди, 800 млн тонна хар хил металларни эритади. 300 млн тонна менерал ва 4 млн тонна заҳарли кимёвий моддаларни далаларга олиб чиқиб тўкади. 23 млрд тонна ис гази, 1 млрд тонна бошқа бирикмалар билан атмосферани ифлослантиради. Баъзи маълумотларга кўра 2000 йилга бориб бу кўрсаткич 4-5 мартгача ошиши керак.
Саволлар:

  1. Тропосферанинг асосий хоссалари нимадан иборат.

  2. Озон қатламини ва уни тегишли сабаблари.

  3. Тирик модданинг биогеокимёвий функциялари нималардан иборат.

  4. Эдафотоплар қандай ҳосил бўлади ?




Download 311.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling