Қудуқларни фаввора ва газлифт усулларида ишлатиш учун жиҳозлар


Очиқ фаввора бўлиши олдини олишда қўлланиладиган қудуқ жиҳозлари


Download 0.68 Mb.
bet4/4
Sana31.01.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1144673
1   2   3   4
Bog'liq
Қудуқларни фаввора ва газлифт усулларида ишлатиш учун жиҳозлар 1курс

Очиқ фаввора бўлиши олдини олишда қўлланиладиган қудуқ жиҳозлари

Нефт ва газ қудуқларини фаввора даврида ишлатишда баъзи бир турдаги таъмирлаш ва хизмат қилишда, баъзида эса юқори босимли нефт, газ қатламларни насосли усулда ишлатишда, аварияни олдини олишда қудуқларни оғирлаштирилган эритмалар билан тўсиш (учириш) кераклиги билан боғланган. Бунда мураккаб ва нархи баланд бўлган ишлар амалга оширилади. Аммо шуни ҳам белгилаш керакки, қудуқлар оғирлаштирилган эритмалар билан учирилганда (бостирилганда) қатламнинг қудуқ туби зонасидаги ўтказувчанликка салбий таъсир кўрсатади ва кейин эса ишлатишни қийинлаштиради.


Қудуқни ишга туширишда ва аварияли фаввораланишида ҳамда фаввора қудуқларига қувурларни ёки бошқа жиҳозларни туширишда учирилади (тўсилади). Қудуқ усти жиҳозлари мустаҳкамлаш тизмаси, фаввора арматураси бузилганда бошқариб бўлмайдиган фавворалар пайдо бўлади, яъни қудуқ устини герметиклаш ва тўсиш орқали авария ҳолатини тўхтатишда оддий усулларда амалга оширишнинг имкони бўлмайди.
Қудуқларнинг ҳар бир очиқ фаввораланишида атроф муҳит жиддий зарар куради, очиқ фаввора қанча кўп муддат давом этса, шунчалик қудуқнинг дебити йўқотилади. Очиқ фаввора кўпинча ёнғин ва бахтсиз ҳодисаларни содир бўлишига, нефт ёки газ уюмларининг ўзида тузатиб бўлмайдиган зарарларни келтириб чиқаради.
Очиқ фаввораланишни олдини олишда қудуқ усти жиҳозларининг бузилиши ёки қудуқни таъмирлаш даврида фаввораланишга қодир бўлган қудуқларда стволнинг пастки қисмига қирқувчи-клапан ўрнатилади, қудуқнинг маҳсулдор қисми юқори қисмидан ажратилади.


Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling