Умумий тавсифи 1 Пластинка жабралилар кенжа синфи Elasmobranchi


Download 460.5 Kb.
bet7/8
Sana28.03.2023
Hajmi460.5 Kb.
#1304017
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1363858474 42700

Нафас олиш органлари. Тогайли баликларнинг тил ости ва жабра ёйларига жабралараро тусиклар бирикади. Буларнинг ён томонларига эктодермадан келиб чиккан жабра япроклари жойлашади. Беш жуфт жабра ёрикларида туртта жабра булади, чунки бешинчи жабра ёйида жабраси булмайди. хар бир жабралараро тусикнинг асосидан жабрага олиб келувчи жабра япрокларида капилярлар тармокланади.
Тогайли баликлар нафас олганда халкум кенгаяди ва огиз тешиги оркали халкумга сув киради. Сув жабра япрокларини ювиб ташки жабра бушлигига утади. Бунда сув босими ташкаридан жабралараро тусикни кисади ва жабралараро тусик ташки жабра ёрикларини бекитади (32-расм, Б). нафас чикарилганда жабра ёйлари иккала томондан узаро якинлашади, бунда халкумнинг хажми кичраяди, жабра япроклари бир-бирига якинлашиб сувни халкумга караб окишига тусик булади. Ташки жабра бушлигида сув босимини ошиши жабралараро тусикнинг клапанларини кутаради ва сув ташкарига окиб чикади. Бу жараённи халкум деворидаги мускуллари ва жабра мускуллари бажаради.



31-расм. Акуланинг ички тузилиши (эркаги):


1-бурун тешиклари, 2-огиз ёриги, 3-жабралари, 4-ташки жабра ёриклари, 5-вена синуси, 6-юрак бўлмаси, 7-юрак коринчаси, 8-артериал конус, 9-корин аортаси, 10-жабрага олиб келувчи артериялар, 11-ошкозоннинг кардиал кисми, 12-ошкозоннинг пилорик кисми, 13-ингичка ичак, 14-югон ичак ва унинг спирал клапани, 15-клоака, 18-жигар, 19-ўт пуфаги, 20-ўт йўли, 21-ошкозон ости бези, 22-талок, 23-буйрак, 24-уруг йўли (Вольф найи), 25-корин сузгич канотининг копулятив ўсимтаси, 26-калконсимон без, 27-уругдон.



32-расм. Суякли балик (А) ва акула (Б) нинг халкум ва жабра


бўшлиги оркали горизонтал кесими (схема):

1-гиоид пардаси, 2-жабралараро тўсик пардаси, 3-жабра япроклари, 4-огиз бўшлиги, 5-ташки жабра бўшлиги, 6-жабра копкоги.




кон айланиш тизими. Тогайли баликларнинг умумий кон айланиш тизими схемаси тугарак огизлиларнинг кон айланиш тизимига ухшаш, лекин улардан айрим хусусиятлари билан фарк килади. хамма сувда яшовчи тубан умурткалилар сингари битта кон айланиш доираси бор, юракда вена кони булади (33-расм). Юраги юрак булмаси, юрак коринчаси хамда юрак булмасини устида жойлашган вена синуси ва юрак коринчасидан кейин жойлашган артериал конусдан ташкил топган. Артериал конуснинг девори кундаланг таргил мускулдан тузилган. Шунинг учун артериал конус ва юрак коринчасининг мускулларини навбатлашиб кискариши кон окимини тезлатади.



33-расм. Акуланинг кон айланиш тизими (ок рангда артерал, кора рангда вена тизими кўрсатилган):


1-вена синуси, 2-юрак бўлмаси, 3-юрак коринчаси, 4-артериал конус, 5-корин аорта, 6-жабрага олиб келувчи артериялар, 7-жабрадан олиб кетувчи артериялар, 8-уйку артерияси, 9-орка аорта, 10-умров ости артерияси, 11-корин бўшлиги артерияси, 12-дум артерияси, 13-дум венаси, 14-буйрак копка венаси, 15-чап буйрак, 16-кейинги кардинал вена, 17-олдинги кардинал вена, 18-кювье найи, 19-ён венаси, 20-умров ости венаси, 21-жигар копка венаси, 22-жигар, 23-жигар венаси, 24-ошкозон, 25-югон ичак, 26-талок, 27-жинсий бези.


Артериал конусдан корин аортаси бошланади ва беш жуфт жабрага олиб келувчи артерияларга ажралади. Жабра япрокларида оксидланган артериал кон жабрадан олиб кетувчи артерияларга йигилади. Буларнинг олдингисидан бошни тоза кон билан таъминловчи умумий уйку артерияси чикса, колганлари ток орка аортасига йигилади. Орка аорта умуртканинг остида жойлашади. Елка камари атрофида орка аортадан жуфт умров ости артерияси (a. subclavia) чикиб, конни жабра аппаратига ва кукрак сузгич канотларига олиб боради. Кейин орка аорта тананинг хамма ички органларини кон билан таъминлаб, дум аортерияси билан тугайди.


Вена кони дум вена (v. caudalis) билан тана бушлигига киради ва чап ва унг буйрак копка вена (v. Portae renalis)ларига булинади ва капилярларга ажралиб буйрак копка тизимини хосил килади. Буйраклардан чикиб чап ва унг кардинал веналарга куйилади. Тана бушлигининг ён деворлари буйлаб жуфт ён веналар (v. lateralis) конни корин сузгич канотларидан ва тана бушлиги деворларидан туплайди. Юрак атрофида жуфт умров ости веналари билан кушилади. Њмров ости веналари конни кукрак сузгич канотларидан олиб келади. Бош кисмидан вена кони жуфт олдинги кардинал веналарга ва жуфт пастки буйинтирик (v. Jigularis inferior) венага тупланади. Олдинги ва кейинги кардинал веналар ва пастки буйинтрик веналар кушилиб кювье йули (ductus cuvieri)ни хосил килади, бу вена синусига куйилади.
Овкат хазм килиш йулидан (ошкозон, ичак) ва талоклардан вена кони йигилиб, жигар копка венаси (v. Portae hepatis)га тупланади. Бу жигарга кириб капилярларга ажралади ва жигар – копка тизимини хосил килади. Ундан жигар венаси (v. hepatica)номи билан вена синусига куйилади.

Download 460.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling