Узбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги Кукон давлат педагогика институти


Жамоа шартномасига иш берувчи ва ходимларнинг


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/43
Sana09.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1471170
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   43
Bog'liq
Ибрагимов Б(Мехнат хукуки) КИТОБ.pdf

Жамоа шартномасига иш берувчи ва ходимларнинг 
куйидаги 
масалалар 
буйича 
узаро 
мажбуриятлари 
киритилиши мумкин: 
-мехнатга хак тулаш шакли, тизими ва микдори, пул 
мукофотлари, нафакалар, компенсациялар, кушимча туловлар. 
-нархларнинг 
узгариб 
бориши, 
инфляция 
даражаси, 
шартномадаги курсаткичларнинг бажарилишига караб мехнатга 
хак тулашни тартибга солиш механизми. 
-ходимларни иш билан таъминлаш, кайта укитиш, ишдан 
бушатиш шартлари. 
-иш вакти ва дам олиш вакти, мехнат таътилларининг 
муддатлари. 
-ходимларнинг мехнат шароитлари ва мехнат мухофазасини 
яхшилаш, экология жихатидан хавфсизликни таъминлаш. 


40
-корхонани 
ва 
идорага 
карашли 
турар 
жойни 
хусусийлаштириш вактида ходимларнинг манфаатларига риоя 
килиш. 
-ишни таълим билан кушиб олиб борувчи ходимлар учун 
имтиёзлар. 
-ихтиёрий ва мажбурий тарздаги табиий хамда ижтимоий 
сугурта. 
-жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб бориш
томонларнинг жавобгарлиги, ижтимоий шериклик, касаба 
уюшмалари, ходимларнинг бошка вакиллик органларига фаолият 
курсатиш учун тегишли шароитларни яратиб бериш… 
Жамоа 
шартномасида 
корхонанинг 
иктисодий 
имкониятларини хисобга олган холда бошка шартлар, белгиланган 
нормаларга караганда имтиёзлирок мехнат шартлари ва ижтимоий 
– иктисодий шарт хам киритилиши мумкин. Улар жумласига: 
кушимча таътиллар бериш, устама пенсиялар, муддатидан илгари 
пенсияга 
чикариш, 
хизмат 
сафари 
харажатлари 
учун 
компенсациялар, 
ходимларнинг 
болаларини 
овкатлантириш, 
кийинтириш, укув жихозлари олиб бериш ва бошка кушимча 
имтиёзлар киради. 
Мехнат кодексининг 38 моддасида курсатилишича жамоа 
шартномасининг лойихаси корхона булимларида ходимлар 
томонидан мухокама килиниши ва уларнинг таклифлари асосида 
тулдириб, такомиллаштирилиши лозим. Пухта ишлаб чикилган 
шартнома лойихаси мехнат жамоасининг умумий йигилиши 
(конференцияси)да мухокама этиб кабул килинади. 
Жамоа шартномаси йигилиш катнашчиларининг 50 фоиздан 
купроги ёклаб овоз берган булса, маъкулланган хисобланади. 
Шартнома лойихаси маъкулланмаса уни кайта куриб чикилади ва 
15 кун ичида умумий йигилиш мухокамасига кайта такдим 
этилади. Лойиха маъкуллангандан кейин жамоа шартномасини 
томонларнинг вакиллари 3 кун ичида имзоладилар. 
Жамоа шартномаси имзоланган вактдан бошлаб ёки 
шартномада курсатилган кундан бошлаб кучга киради хамда 
томонлар белгилаб олган муддат давомида амал килади. 


41
Жамоа шартномаси иш берувчига ва корхонанинг барча 
ходимларига, шу жумладан жамоа шартномаси кучга киргандан 
кейин ишга кабул килинган шахсларга хам татбик этилади. 
Корхона ёки муассаса кайта ташкил этилганда ва кайта 
ташкил этиш даврида жамоа шартномаси уз кучини саклаб колади. 
Корхона таркиби, унинг тузилиши, бошкарув органининг 
номи узгарган корхона рахбари билан тузилган мехнат шартномаси 
бекор килинган холларда хам жамоа шартномаси уз кучини саклаб 
колади. 
Корхона белгиланган тартибда тугатилаётган пайтда жамоа 
шартномаси тугатиш ишлари олиб борилаётган муддат давомида 
уз кучини саклаб колади. 
Жамоа шартномасида назарда тутилган мажбуриятларини 
бажарилишини 
тарафларнинг 
вакиллари, 
мехнат 
жамоаси, 
Республика Мехнат вазирлигининг тегишли органлари текшириб 
борадилар. 
Жамоа шартномасини имзолаган шахслар хар йили ёки 
белгиланган муддатларда мажбуриятларнинг бажарилиши хакида 
мехнат жамоасининг умумий мажлисида (конференциясида) 
хисобот бериб турадилар. 
Текшириш олиб бориш вактида тарафлар узларидаги бунинг 
учун зарур булган барча маълумотларни такдим этишлари шарт. 
Тартибга солинадиган муносабатлар сохаси, хал килиниши 
лозим булган масалаларнинг хусусиятларига караб а) бош 
келишув, б) тармок келишув ва в) худудий (минтакавий) жамоа 
келишувлари тузиш мумкин. 
Келишувлар икки томонлама ва уч томонлама хам булиши 
мумкин. Келишувни тузиш вактида учинчи тараф сифатида ижро 
этувчи хокимият органи иштирок этиши мумкин. 
Касаба уюшмлари ва бошка вакиллик органлари ижро этувчи 
хокимият органидан улар билан икки томонлама келишув тузишни 
талаб этишга хакли эмас. 
Бош келишув Касаба уюшмалари Республика Федерацияси 
Кенгаши 
ва 
иш 
берувчиларнинг 
республика 
микёсидаги 
бирлашмалари уртасида тузилади. Бундай келишув ижтимоий – 
иктисодий масалалар хусусида келишган холда сиёсат олиб 
боришнинг умумий принципларини белгилаб беради. 


42
Тармок келишувлари тегишли касаба уюшмалари ва иш 
берувчилар (уларнинг бирлашмалари) уртасида зарур холларда 
Мехнат вазирлиги билан хам тузилади. Бунда айрим тармокларда 
мехнат шартлари ва унга хак тулашни, ходимларнинг ижтимоий 
кафолатларини белгилаб беради. 
Худудий жамоа келишувлари тегишли касаба уюшмалари ва 
иш берувчилар (уларнинг бирлашмалари) уртасида, зарур холларда 
махаллий ижро этувчи хокимият органлари билан хам тузилади. 
Жамоа келишувларини ишлаб чикиш ва тузиш тартиби. 
Муддатлари 
комиссия 
томонидан 
белгиланади 
ва 
расмийлаштирилади. 
Имзоланган жамоа келишуви иловалари билан биргаликда 7 
кунлик муддат ичида келишув иштирокчиларига, шунингдек 
руйхатдан утказиш учун Мехнат вазирлигига юборилади. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling