Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги карши мухандислик иктисодиёт институти иктисодиёт факультети


Текшириш буйича назорат саволлари


Download 0.81 Mb.
bet13/51
Sana10.10.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1697156
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   51
Bog'liq
Божхона маъруза

Текшириш буйича назорат саволлари:



  1. Божхона назорати шакллари?

  2. Божхона назоратини оширишда берилган хукуклар?

  3. Жисмоний шахсларни назоратдан утказиш?

  4. Божхона назоратида валютани олиб чикиш?

  5. Божхона назоратида валютани олиб кириш?

  6. ТС-21 гувохномасини тулдириш тартиби?

  7. ТС-28 гувохномасини тулдириш тартиби?

  8. Т-6 баённомасини тулдириш тартиби?

  9. Божхона назоратини ташкил килиш тартиби?

  10. Божхона назоратини амалга ошириш тартиби?

МАЪРУЗА 6. ТОВАРЛАР ВА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ БОЖХОНА НАЗОРАТИДАН УТКАЗИШ
РЕЖА:
6.1.Товаралар ва транспортлар воситаларини божхона назорати остида ташиш.
6.2.Товар ва транспорт воситаларни олиб утишнинг хукукий асослари
6.3. Товар ва транспорт воситаларини расмийлаштирувида божхона режимлари.
6.4. Божхона назоратини утказишда ишлатиладиган техник воситалар.


Адабиётлар: 3,4,5,7,8,10,13.


Таянч иборалар:
Товарлар, транспорт воситалари, уларни ташиш, божхона назорати транзит божхона режими, олиб утишнинг хукукий асослари, божхона режимлари, киёслаш техник воситалар, кидирув техник воситалар.


6.1. Божхона назорати остида булган, шу жумладан транзит режимида божхона худуди оркали утадиган товарлар ва транспорт воситалари жунатиш божхона органидан бориш божхона органига товарлар ва транспорт воситаларини ташишга кабул килиб олган ташувчининг жавобгарлиги остида ташилиши мумкин.
Транзитнинг божхона режимини куллаш хусусияти рухсат берувчи тусга эгадир. Товарларни мазкур божхона режими остида жойлаштиришга рухсатномани божхона органлари беради.
Товарларнинг транзит божхона режими остида утишда риоя килиниши керак булган шартлар куйидагилар хисобланади:

  • товарлар олиб кирилгандаги куринишда олиб чикилиши керак, табиий эскириш бундан мустасно;

  • улардан бирон-бир бошка максадлар, транзитдан ташкари, фойдаланмаслик кафолати;

  • ушбу товарларнинг етказиб бериладиган божхона органига уз вактида етказиб берилиши.

Узбекистон Республикаси худуди буйича товарлар транзити конун хужжатларида белгиланган йуналишлар буйича амалга оширилиши мумкин. Агар божхона органи ташувчига ишонмаслик учун бирон-бир асосга эга булса, транзит товари божхона хамкорлигида ташилади ёки божхона ташувчиси ташувчи булади.
Юк келиб тушувчи божхона органига топширилиши лозим булган хужжатлар кайси товарлар ва транспорт воситаларига тегишли булса, уша товарлар ва транспорт воситалари билан бир хил тартибда етказилади.
Ташувчи куйидаги холларда товарлар ва транспорт воситаларини ташиш учун кабул килмасликка хакли:

  • божхона ва транспорт хужжатлари белгиланган тартибни бузган холда расмийлаштирилган булса;

  • божхона томонидан транспорт воситасига ва товарлар жойланган уров-идишларга куйилган таъминлов чоралари ташилаётган товарларга ана шу таъминлов чораларини бузмасдан тегиш имкониятини истисно этмаса.

Товарлар, транспорт воситалари ва уларга оид хужжатлар ташиш учун кабул килиб олган ташувчи:

  • уларни жунатувчи божхона органи томонидан белгиланган манзилга, йуланишда ва муддатда, табиий эскириш ёхуд нормал ташиш ва саклаш шароитларидаги камайиш окибатидаги узгаришларни истисно этганда, уров-идишлари ёки холатини узгартирмасдан, элтиб беришдан бошка максадда фойдаланмасдан етказиб бериш;

  • товарлар, транспорт воситалари ва уларга оид хужжатларни юк келиб тушадиган божхона органида курсатиши, бу орган мансабдор шахсларининг талабига биноан эса - товарлар ва транспорт воситаларини амалда такдим этиш;

  • божхона назорати остида турган товарлар билан бир вактда бошка товарларни ташимаслиги шарт.

Юк элтиб бериладиган жойга етиб келгандан кейин ташувчи божхона органининг рухсатсиз товарлар ва транспорт воситасини тухтатиш жойида каровсиз колдириш, тухтатиш жойини узгартириш, йуловчиларни тушириш, товарлар билан бирон-бир ортиш-тушириш ва ураш-жойлаш операцияларни утказиш, киёслаш воситаларини узгартириш, олиб ташлаш ёки йук килиш хукукига эга эмас.
Агар ташувчи, йуловчиларнинг ва транспорт воситаси экипажининг хаёти ва соглиги чинакам хавф остида колганлигини, товарлар ва транспорт воситасини йук килиниши, кайтариб булмайдиган тарзда кулдан кетиши ёки жиддий бузилиши хавфи мавжуд булганлигини исботласа, ушбу модданинг иккинчи ва учинчи кисмларидаги талабларни бузганлиги учун жавобгарлик юзага келмайди. Курсатилган талаблар бузилишига сабаб булган холатлар тугрисида ташувчи дархол божхона органини хабардор килиш шарт.
Агар ташувчи ёхуд унинг транспорт воситаси Узбекистон Республикаси Божхона кодексининг талабларига риоя этилишини кафолатлай олмаса, божхона органи транспорт воситаси факат тегишлича жихозланган ёки божхона кузатувига олинган ёки товарлар божхона ташувчиси томонидан конун хужжатларида белгиланган тартибда ташилган такдирдагина товарларнинг божхона назорати остида олиб утилишига йул куйишга хакли.
Узбекистон Республикаси худуди оркали олиб утилаётган товарлар ва транспорт воситаларининг бут сакланиши учун ташувчи жавобгар булади.
Товарлар божхона органининг рухсатисиз бериб юборилган, йукотилган ёки юк келиб тушадиган божхона органига элтиб берилмаган такдирда, ташувчи, тегишли равишда эркин муомалага ёки экспортга чикариш режимларида туланиши лозим булган бож туловларини тулаши шарт, товарлар халокат ёки енгиб булмас куч таъсири окибатида йук булган ёхуд кайтариб булмайдиган тарзда кулдан кетган ёхуд камомад табиий эскириш ёки нормал ташиш ва саклаш шароитида камайиш туфайли юзага келган ёхуд органлар ёхуд мансабдор шахсларнинг конунга хилоф хатти-харакатлари натижасида эгаликдан чикиб кетган холлар бундай мустасно. Узбекистон Республикасидан ташкарида руй берган бундай холлар Узбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан белгиланган тартибда тасдикланиши лозим.


6.2.Товар ва транспорт воситаларини узбекистон республикасининг божхона чегараси оркали олиб утишнинг хукукий асослари. Божхона чегарасидан олиб утиш - товарлар ёки транспорт воситаларини хар кандай усулда, шу жумладан халкаро почта жунатмаларини юбориш, кувур транспортидан хамда электр узатиш линияларидан узатиш йули билан божхона худудига олиб кириш ёки олиб чикиш харакатларини амалга оширишдир. Шундай характлар жумласига куйидагилар киради:

  • товарлар ёки транспорт воситалари божхона худудига олиб кирилганда, шу жумладан эркин божхона зоналари ва эркин омборлар худудидан олиб кирилганда - божхона чегарасидан амалда утиш;

  • товарлар ёки транспорт воситалари божхона худудидан олиб чикилганда, шу жумладан эркин божхона зоналари ва эркин омборлар худудига олиб чикилганда - божхона декларациясини такдим этиш ёки товар ёхуд транспорт воситаларини олиб чикиш максадини амалга оширишга бевосита каратилган узга харакатни бажариш.

Товарлар ва транспорт воситаларини Узбекистон Республикасининг божхона чегараси оркали олиб утишнинг асосий принциплари Узбекистон Республикаси Божхона кодексининг 1-бобида баён этилган.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling