Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги карши мухандислик иктисодиёт институти иктисодиёт факультети


МАЪРУЗА -9 БОЖХОНА ТУЛОВЛАРИ УЛАРНИНГ МОХИЯТИ ВА ХУКУКИЙ АСОСЛАРИ


Download 0.81 Mb.
bet22/51
Sana10.10.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1697156
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   51
Bog'liq
Божхона маъруза

МАЪРУЗА -9 БОЖХОНА ТУЛОВЛАРИ УЛАРНИНГ МОХИЯТИ ВА ХУКУКИЙ АСОСЛАРИ


Режа:


9.1. Божхона туловларининг мохияти.
9.2. Божхона таърифининг хукукий асослари, турлари.
9.3. Бож туловларининг турлари.
9.4. Божхона имтиёзлари ва преференциялари.
Адабиётлар: 1,3,5,7,8,9,12,14.
Таянч иборалар:


Бож, божхона туловлари, бож таърифи, товарнинг бож киймати, махсус ва демпинга карши, компенсация божлари, божхона имтиёзлари ва преференциялар.


9.1. Божхона туловларининг мохияти. Божхона туловларини ундириш масалаларига Божхона кодексининг V булими багишланган. У икки боб ва ун бир моддадан иборат (10-11-боблар, 103-113-моддалар). 10-боб «Асосий коидалар»да божхона туловлари турлари саналган, уларнинг энг мухимлари кискача тавсифланган. Хусусан, 103-моддада товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси оркали олиб утишда ва Кодексда назарда тутилган бошка холларда куйидаги божхона туловлари туланиши кузда тутилган:

  1. бож;

  2. кушилган киймат солиги;

  3. акциз солиги;

  4. лицензия берганлик учун йигим;

  5. божхона расмийлаштируви буйича мутахассис деган малака аттестатини берганлик учун йигим;

  6. божхона расмийлаштируви учун божхона йигими;

  7. товарлар сакланганлиги учун божхона йигими;

  8. товарларни божхона кузатувига олганлик учун божхона йигими;

  9. дастлабки карорни кабул килганлик учун хак.

Конун хужжатлари билан бошка божхона туловлари хам белгиланиши мумкин.
Божхона чегараси оркали олиб утиладиган товарларга конун хужжатларига мувофик бож, кушилган киймат солиги ва акциз солиги солинади.
Товарлар кайтариб олиб чикилган такдирда илгари туланган бож, кушилган киймат солиги ва акциз солиги суммалари конун хужжатларида назарда тутилган тартибда кайтарилиши керак.


9.2. Бож тарифининг хукукий асослари. Бож - тариф чоралари деганда давлат органлари томонидан конун хужжатлари билан белгиланган тартибда амалга ошириладиган ва ташки иктисодий фаолиятни тартибга солишга каратилган ташкилий, иктисодий, хукукий чора-тадбирлар тушунилади. 1997 йил 29 августда кабул килинган «Бож тарифи тугрисида»ги Конун бож-тарифли тартибга солишни ривожлантиришда янги боскич булди. Ушбу конунга мувофик тарифли чора-тадбирлар савдо сиёсати ва ташки иктисодий фаолиятни давлат томонидан бошкаришнинг асосий воситаси хисобланади.
Бож-тарифли тартибга солиш божхона ишининг иктисодий-молиявий блокига тегишлидир.
Бож-тариф тизими узига куплаб унсурларни жамлайди. Улар ташки иктисодий фаолиятни божхона оркали тартибга солишнинг иктисодий ва маъмурий чора-тадбирлари жами сифатида каралиши мумкин.
Бож-тарифи чора-тадбирлари тартибга солишнинг иктисодий усулларига тегишлидир. Уларнинг иктисодий хусусияти ташки савдо муомаласига ундаги товарларнинг нархига тугридан-тугри таъсир курсатиш оркали таъсир курсатиш оркали таъсир курсатиш усулидан келиб чикади. Бож-тариф чора тадбирлари товарларнинг истеъмолчилар томонига харакат йулида киймат тусигини яратади - товарлар божхона чегараси оркали олиб утилганда божлар ундирилади. Бу билан улар товарларнинг ракобатбардошлигига таъсир курсатади, бу уз навбатида сармоя жамланиши даражасига, ривожланиш суръатларига ва ишлаб чикаришнинг айрим тармоклари фойда нормаларига таъсир курсатади. Олиб кириладиган ва олиб чикиладиган товарларга нисбатан кулланиладиган бож-тариф чора-тадбирлари билан нарх белгилаш жараёни уртасидаги тугридан-тугри алока ушбу чора-тадбирларга иктисодий мазмун бахш этади.
Маълум маънода, агар уларнинг бевосита кулланилиши билан боглик ташкилий-хукукий муаммоларнинг тор доирасидан келиб чикиладиган булса, бож-тариф чора-тадбирларининг маъмурий хусусияти тугрисида гапириш мумкин. Масалан, товарларнинг келиб чиккан мамлакатини белгилайдиган коидалар ва бошкалар мана шундайдир.
Бож-тариф механизмини куллаш давомида куйидаги асосий вазифалар хал этилади: регулятив, савдо-сиёсий, фискал вазифалар. Ундан фойдаланишнинг самарадорлиги куп жихатдан норматив тартибга ва ташки иктисодий фаолиятни бож-тариф тартибига солиш коидаларига боглик булади.
Божхона кодекси ва «Бож тарифи тугрисида»ги Конун биринчи навбатда бундай тартибга солишнинг конунчилик асоси хисобланади. «Бож тарифи тугрисида»ги Конунда бож-тариф чора-тадбирларидан фойдаланиш максадлари ва сохаси белгиланган, Узбекистон Республикасининг бошка мамлакатлар билан савдо-иктисодий муносабатларни тарифли ва нотариф тартибга солиш хукукий механизмида фойдаланадиган асосий тушунчалар аниклаштирилган, бож-тариф чора-тадбирларини куллашнинг умумий принциплари ва коидалари мустахкамланган. Ушбу конун нормаларига мувофик мазкур чора-тадбирларни амалда куллаш билан боглик аник масалаларни тартибга солиш Хукумат ваколатига берилади. Вазирлар Махкамаси бож ставкаларини белгилайди хамда руйхати конун хужжатларида мавжуд булган тариф имтиёзларини бериш тартибини аниклайди.
Куриб чикилаётган сохада хукукий бошкариш Узбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Узбекистон Республикаси Хукумати карорлари билан тартибга солинади. Кейинги вактларда ушбу даражада бож-тариф чора-тадбирларидан амалда фойдаланиш билан боглик куп микдордаги карорлар кабул килинди. Уларнинг божхона органлари фаолиятида бевосита кулланилишининг хукукий асосларини белгилаб берувчи карорлар шулар жумласидандир.
Идоравий даражада меъёрий хужжатларни ишлаб чикиш куриб чикилаётган сохада муносабатларни тартибга солиш хукукий механизмининг зарур жихати хисобланади. ДБКнинг меъёрий хужжатлари куп жихатдан Узбекистон Республикасининг божхона сиёсатини амалга оширишга каратилган йуналишлардан бири сифатида бож-тариф чора-тадбирларининг самарали кулланилишини таъминлайди, чунки уларни амалиётда куллаш айнан божхона органларига юкланади.
Бож-тариф чора-тадбирларидан фойдаланиш божхона органлари томонидан товарни божхонада расмийлаштириш ва уларнинг Узбекистон Республикаси божхона чегараси оркали олиб утилиши устидан божхона назорати жараёнида амалга оширилади.
Куйидагилар божхона тарифининг асосий аник максадлари хисобланади:

  • Узбекистон Республикасига товарлар олиб кирилишининг товар тузилмасини макбуллаштириш;

  • товарлар олиб кирилиши ва олиб чикилишининг, Узбекистон Республикаси худудида валюта даромадлари ва харажатларининг окилона нисбатини куллаб кувватлаш;

  • Узбекистон Республикасида ишлаб чикариш тузилмасида ва товар истеъмолида илгор узгаришлар учун шарт-шароитлар яратиш;

  • Узбекистон иктисодиётини хорижий ракобатнинг нохуш таъсиридан химоя килиш;

  • Узбекистоннинг жахон иктисодиётига самарали интеграцияси учун шарт-шароитларни таъминлаш.

Узбекистон Республикасининг бож тарифи - Узбекистон Республикасининг божхона чегараси оркали олиб утиладиган товарларга нисбатан кулланиладиган ва ТИФ ТНга мувофик тизимлаштирилган бож ставкалари жамидир.
Узбекистон Республикасининг ТИФ товар номенклатураси Хукумат томонидан халкаро амалиётда кабул килинган товарларни таснифлаш тизимидан келиб чикиб белгиланади.
Бож тарифи Узбекистон Республикаси божхона худудига товарлар олиб келинишига ва ушбу худуддан товарлар олиб чикилишига нисбатан кулланилади.
Бож - Узбекистон Республикаси божхона худудига товарлар товар олиб келинишида ёки ушбу худуддан товар олиб чикилишида Узбекистон Республикаси божхона органлари томонидан ундириладиган туловдир хамда бундай олиб кириш ёки олиб чикишининг мажбурий шарти хисобланади.
Товарнинг бож киймати - «Бож тарифи тугрисида»ги Конунга мувофик белгиланадиган ва куйидаги максадлар учун фойдаланиладиган товар кийматидир: товардан статистикаси; савдо-иктисодий муносабатларни давлат томонидан тартибга солишнинг бошка чора-тадбирларини куллаш, шу жумладан Узбекистон Республикаси конун хужжатларига мувофик ташки савдо битишувлари ва улар буйича банкларнинг хисоб-китоблари валюта назоратини амалга ошириш.


9.3. Бож туловларнинг турлари. Узбекистон Республикасида импорт, экспорт, мавсумий ва алохида (махсус, демпингга карши, компенсация) божлар кулланилиши назарда тутилган.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling