Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

Маҳсулотлар ва ҳомийлик 
 
XX – асрда продакт-плейсмент ҳамда ҳомийлик битимлари кино ва 
телевидениеда кенг оммалашди. Компаниялар ўз савдо белгилари ёки рамзлари 
телекўрсатувлар давомида намойиш этилиб туришини истамоқда. Сабаби 
томошабин кўп ҳолларда реклама блоклари эфирга узатилганда телевизор 
“қулоғи”ни бошқа каналга ўтказади ёки пайтдан фойдаланиб бошқа иш билан 
машғул бўлади. Бундан ташқари, маҳсулот тимсоли кинофильм ёки 
телекўрсатувлар 
сценарийсига 
сингдириб 
юборилиши 
мумкин. 
Бундай 
амалиёт продакт-плейсмент деб номланади. Фильм ёки теледастур ишлаб 
чиқарувчиси томонидан автомашина ёки уяли телефоннинг маълум бир модели 
шунчаки танланмайди: ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотини экранда кўриши учун 
катта миқдорда пул тўлаши тайин. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ёшларнинг 
фильм ва кўрсатувлардаги яширин тижорат ёки реклама мазмунидаги ахборотни 
англаб олиши қийин кечар экан, аммо медиа саводхонлик бу борада уларга кўмак 
бериши мумкин. 
Медиалашув ва медиатизациялашув 
 
ОАВнинг маданий аҳамияти ғарб давлатларида муттасил ортиб бормоқда. Бу 
ерда медиалар жамиятдаги воситачи ролини бажармоқда: борган сари кўпроқ 
инсонлар билимларни ўз тажрибаси орқали эмас, балки медиалар воситасида 
олмоқда. ОАВ шунингдек, касбий маданиятга ҳам таъсир кўрсатмоқда: уларда 
доимий равишда янги иш ўринлари вужудга келмоқда, турли соҳаларда ахборотни 
бошқаришнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Воситачиликнинг кейинги босқичи 
«медиатизациялашув» деб номланади ва у билвосита тажрибага эмас, балки ОАВда 
ўз аксини топаётган ҳодиса, масалан, сиёсат ёки илм-фанга тааллуқли бўлади. Улар 
ОАВсиз мавжуд бўла олмайди, шу боис сиёсатчилар ҳам худди машҳур инсонлар 
сингари ОАВ ёрдамида одамларнинг диққат марказида бўлишга интилади. 
Медиатизациялашув натижасида медиалар ташкилот ва муассасалар ҳамда 
жамиятнинг шаклланишига таъсир кўрсатади ва улар медиаларга боғланиб қолади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling