Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

Атомизациялашув 
 
Рақамли технологиялар пайдо бўлиши билан ОАВнинг кўринишлари 
геометрик прогрессиясига хос тарзда кўпаймоқда. Аудитория эса парчаланиб 
бормоқда. Бундай жараён ОАВдан фойдаланишнинг диверсификацияланган (кўп 
вариантли, кўп йўналишли) усулларига таянишга олиб келади. Уйда бир пиёла чой 
устида, оила даврасида телевизор кўриш анъанаси аста-секинлик билан йўқолиб 
бормоқда. Ҳозир одамлар ўзлари ёқтирган дастурни томоша қилиш учун шахсий 
компьютердан фойдаланишни афзал кўради. Шу билан бирга миллий миқёсда қабул 


40 
қилинадиган ва бир неча авлодга мўлжалланган медиатажриба ҳажми қисқариб 
бораётганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз. 
 
Мавзу бўйича топшириқ 
1. 
Сиз 
медиалар 
янги 
кўнгилочар 
маданиятнинг 
гомоген-
лашуви(стандартлашуви, бир ўлчамга тоифалашуви)га ёки, аксинча, ранг-
баранглигига таъсир кўрсатади, деб ҳисоблайсизми? Оила аъзоларини медиадан 
биргаликда фойдаланмаслиги қандай оқибатларга олиб келиши мумкин? 
2. «Инфотейнмент» атамаси нимани англатади ва ушбу тенденция қачон пайдо 
бўлган? Кўнгилочар йўналишда қандай тенденцияларни кузатгансиз? Янгиликларда 
урғу кўнгилочар йўналишга томон ўзгариб бораётганига муносабатингиз қандай? 
3.2.Медиаларнинг қадриятларга таяниш салоҳияти 
ОАВнинг қудрати бизнинг туйғуларимизга, тафаккуримизга, қадриятларимиз 
тизимига, хатти-ҳаракат ва феъл–атворимизга таъсир этишида намоён бўлади. 
Ушбу таъсир шахс ривожида ва дунёқарашида ижобий ёки салбий из қолдириши 
мумкин. Шу боис биз кўраётган, эшитаётган, ўқиётган ва шахсий тажрибада қабул 
қилаётган маълумотларни танқидий жиҳатдан таҳлил қилишимиз муҳимдир. 
Сабаби, айрим ОАВ нотўғри ёки холис бўлмаган ахборотларни ҳам тақдим этади. 
Медиаларнинг тарбиявий аҳамияти 
 
Кўнгилочар функцияни амалга ошириш билан бир қаторда медиамаданият 
тарбия ва таълим беради, медиалар олами ҳақидаги билим ва тасаввурларимизни 
бойитади, кенгайтиради. Шахсий ҳис-туйғуларимизга қўшимча равишда китоб
фотосурат, газета, журналлар, радио ва телевидение, Интернет хатто энг кичик 
ёшдаги болаларга ҳам катта ҳажмдаги ахборотни тақдим этади. Бугунга келиб 
ахборот тақчиллиги эмас, балки унинг ҳаддан зиёд кўплиги муаммо туғдирмоқда. 
Шу боис зарур ахборотни излаб топиш ҳамда унинг ҳаққонийлигини баҳолай олиш 
кўникмасига эга бўлиш долзарб аҳамият касб этмоқда. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling