Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

 
Мавзу бўйича топшириқ 
1. Сиз бўлғуси ижодий ишингизнинг режаси ёки сценарийсини тузиб 
оласизми? Агар жавоб “ҳа” бўлса, бу жараёнга ўйин борасидаги тажрибангиз ва 
ижтимоий тажриба олиб бориш кўникмаларингизнинг таъсири қандай? Бўлғуси 
материалингизнинг 
эҳтимолий 
самарасини 
моделлаштирасизми? 
Долзарб 
ижтимоий муаммоларни қўйиш ва тадқиқ этишда моделлаштиришдан қандай 
фойдаланиш мумкин? 
 
3.7. Медиаларнинг ижтимоий мазмуни 
 
1960-йилларда компьютер тизимларини эҳтимолий ядровий хуружлардан 
ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилган машҳур Arpanet тизими замонавий 
Интернетнинг 
яратилишига 
сабаб 
бўлди. 
1990-йилларнинг 
бошида 
фойдаланувчининг график интерфейси - WWW стандартининг яратилиши 
тармоқлар ривожида туб бурилишга замин бўлди. Мазкур стандарт тармоқдан 
фойдаланишни осонлаштирди ва Интернет нафақат компьютер технологиялари 
бўйича мутахассислар, балки унга қизиқувчилар, кейинчалик эса кенг аудитория 
ўртасида оммалашди. Юзма-юз мулоқот ва оммавий коммуникациядан ташқари 
Интернет коммуникациянинг гибрид шаклларини ҳам тақдим этмоқда. Медиа 
кўникмаларига эга бўлган ёшлар Интернетдан фойдаланишнинг меъёрлари, 
қоидалари ва уни бошқарувчи қонунларга риоя этиши лозим. Агарда фойдаланувчи 
медиажамиятидаги хусусийлик меъёрлари билан таниш бўлмаса, у ўзи англамаган 
ҳолда хусусий ахборотни жамоатчиликка ошкор қилиши мумкин. 
Интернет-таълим турли касбий соҳаларга ижобий таъсир кўрсатиб, иқтисодий 
ўсишга кўмаклашади. Рақамлаштириш ва ахборотни сақлаш жараёнининг 
оддийлиги, шунингдек, турли қурилмалар воситасида маълумотга эга бўлиш 
Интернетда инсонлар учун қулай бўлган ахборот ресурсларини кўпайтириш 
имконини берди. Болалар ва ёшлар турли иловалардан яхши фойдалана олгани 
сабабли, Интернетдан ўзининг манфаати йўлида фойдаланади ва бир вақтнинг 
ўзида ундан ҳимоясиздир ҳам. Интернетдан фойдаланишнинг реал дунёда бўлгани 
каби маълум хавфи ҳам мавжуд. Улардан ҳимояланишнинг энг яхши усули ёшларга 
Интернетдан фойдаланиш жараёнида юзага келадиган шундай хавфларни 
бошқаришни ўргатишдир.
Бу маънода Ўзбекистонда ёшлар ва болаларда мафкуравий иммунитетни ҳосил 
қилиш, медиа ва ахборот хавфсизлиги кўникмаларини шакллантириш борасида 
ўқув-тарбия тизими юзага келмоқда. Мамлакатнинг барча таълим муассасаларида 
ташкил этилган ахборот-ресурс марказлари, шунингдек, ўқув жараёнига киритилган 
муайян («Миллий истиқлол ғояси», «Ахборот-психологик хавфсизлик», «Ахборот 
хавфсизлиги асослари») фанлар фойдаланувчиларга мулоқотнинг амалий 


49 
кўникмаларини шакллантириш ва ахборотни медиаконтент тармоғида тарқатиш 
имконини беради.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling