Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 28 февралда 1913-сон билан рўйхатга


Download 144.9 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana27.01.2023
Hajmi144.9 Kb.
#1134001
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Автоклавларда ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш[1]

3-§. Касбий танлов 
15. Автоклавдан фойдаланувчи ходим: 
автоклавдан фақат 18 ёшдан кичик бўлмаган, кўрсатилган ишларни бажариш 
учун саломатлиги, малакаси етарли бўлган, махсус ўқитилган, аттестациядан ўтган 
бўлиши;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2000 йил 6 июндаги 
300-сонли "Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий 
кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги буйруғига (2000 
йил 23 июнь, рўйхат рақами 937) асосан ишга киришдан олдин ва даврий равишда 
тиббий кўрикдан ўтган бўлиши; 
махсус курсларда малака оширганлиги тўғрисида гувоҳномага эга бўлиши 
керак. 
4-§. Автоклав хоналарига ўрнатилган талаблар 
16. Автоклав алоҳида хоналарга (автоклав хонаси) ўрнатилиши керак. 
17. Автоклав хоналари СанҚваН 0054-96 "Даволаш-профилактика 
муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш санитария қоида 
ва нормалари"га мувофиқ жиҳозланиши лозим. 
18. Автоклавни бевосита даволаш ва муолажа хоналари, бўлинмаларнинг устки 
ёки остки қаватида, шунингдек бошқа хоналар билан қўшилган ҳолда жойлаштириш 
мумкин эмас. 


19. Автоклав жойлаштирилган хоналар табиий ёритилган, шунингдек хонанинг 
деразаси ёки дарчаси ҳамда шамоллатиш тизими бўлиши керак. 
20. Автоклав хоналарининг эшиги ташқарига очилиши ва автоклав 
ишлаётганда қулфланмаслиги керак. Хоналарга ойнали эшикларнинг ўрнатилишига 
йўл қўйилмайди. 
21. Автоклав хоналарида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши 
лозим. 
22. Автоклав хоналарида автоклавга хизмат кўрсатиш ёки уни таъмирлашга 
тааллуқли бўлмаган ишларни амалга ошириш тақиқланади. 
23. Автоклав хоналарида ифлослантирувчи ёки ишга ҳалал берувчи бегона 
нарсаларни сақлаш тақиқланади. 
24. Автоклав хоналарига уларга хизмат кўрсатувчи, шунингдек улардан 
фойдаланишни назорат қилувчи шахслардан бошқа шахсларнинг кириши 
тақиқланади. 

Download 144.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling