Ўзбекистон республикаси жиноят-ижроия кодекси


-модда. Махсус тартибли колонияларда жазони ўташ шартлари


Download 436.5 Kb.
bet36/56
Sana24.12.2022
Hajmi436.5 Kb.
#1063004
TuriКодекс
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   56
Bog'liq
ЖИНОЯТ

121-модда. Махсус тартибли колонияларда жазони ўташ шартлари
Махсус тартибли колонияларда маҳкумлар камераларда ёки умумий яшаш биноларида яшайдилар.
Маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори суммасигача озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.
Маҳкумлар йил мобайнида:
икки марта қисқа муддатли ва икки марта узоқ муддатли учрашув;
уч марта телефон орқали сўзлашув;
учта посилка ёки йўқлов;
учта бандерол олиш ҳуқуқига эга.
Камераларда сақланадиган маҳкумларнинг кинофильмлар ва телекўрсатувлар кўриши тақиқланади.
21-БОБ. ТУРМАЛАРДА ЖАЗОНИ ЎТАШ
122-модда. Турмаларда жазони ўташ тартиби
Турмаларда жазони:
мазкур муассасага суд ҳукмига биноан келган маҳкумлар;
суд томонидан жазони ижро этиш колонияларидан ўтказилган жазо ўташ тартибини ашаддий бузувчилар ўтайдилар.
Турмаларда енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказиш ушбу Кодекснинг 104-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Турмаларда маҳкумларни енгиллаштирилган сақлаш шароитига муддатидан олдин ўтказишга йўл қўйилмайди, маҳкумни соғлиғига кўра тегишли тиббий хулоса асосида ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.
Ҳомиладор аёллар ва ёнида эмизикли боласи бор аёллар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари турмаларда жазони енгиллаштирилган сақлаш шароитида ўтайдилар.
123-модда. Турмаларда жазони ўташ шартлари
Турмаларда маҳкумлар умумий камераларда сақланадилар. Алоҳида ҳолларда маҳкумнинг батамом ажратиб қўйилишини таъминлаш мақсадида муассаса бошлиғининг прокурор томонидан тасдиқланган қарори асосида уни бир кишилик камерада сақлашга йўл қўйилади.
Турмада маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг етмиш беш фоизигача бўлган суммага озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.
Турмаларда маҳкумлар ҳар куни муддати бир соатлик сайр қилиш ва йил мобайнида:
икки марта қисқа муддатли ва бир марта узоқ муддатли учрашув;
икки марта телефон орқали сўзлашув;
иккита посилка ёки йўқлов;
иккита бандерол олиш ҳуқуқига эга.
Турмаларда енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилган маҳкумларга рағбатлантириш тарзида ҳар кунлик сайр муддати бир соатга узайтирилиши мумкин.

Download 436.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling